https://sputniknews.uz/20210526/metroda-avariya-roy-berganda-yolovchiga-etkazilgan-zararni-qoplab-berish-taklif-qilindi-18920529.html
Метрода авария рўй берганда йўловчига етказилган зарарни қоплаб бериш таклиф қилинди
Метрода авария рўй берганда йўловчига етказилган зарарни қоплаб бериш таклиф қилинди
Sputnik Ўзбекистон
Кейинги вақтларда пойтахт аҳолиси ерости транспортида тез-тез муаммоларга дуч келмоқда. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги буни ҳисобга олиб қатор... 26.05.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-05-26T14:24+0500
2021-05-26T14:24+0500
2021-05-26T14:30+0500
жамият
тошкент
метро
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/09/06/14917193_0:32:3073:1760_1920x0_80_0_0_d9c29b533df7c68961d002f38b25a68f.jpg
ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги метрода йўловчилар ташишни тартибга солишга оид қатор таклифлар билан чиқди.Агентлик йўловчиларнинг ҳаёти, соғлиғи ва хавфсизлигини таъминлаш нуқтаи назаридан метрополитенда йўловчилар, багаж ва юк багажи ташиш қоидаларини ишлаб чиқиш ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжат шаклида тасдиқлаш таклифини билдирмоқда.Йўловчи-истеъмолчилар билан пуллик ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби, метрополитенда йўловчи хавфсизлигини таъминлашнинг давлат кафолатларини назарда тутиш режалаштирилмоқда.Агентлик хизмат кўрсатиш қоидаларини тушунарли йўловчиларга етказишни йўлга қўйиш зарурлигини таъкидлаган.“Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, ижрочи ишни шартномада белгиланган муддатда бажариши шарт. Ташувчининг айби билан йўловчи белгиланган манзилга етказиб қўйиш таъминланмаган тақдирда ижрочи йўловчини бошқа транспорт воситаси орқали белгиланган манзилга етказиб қўйиш ёки тўланган пулни қайтариш чораларини кўриши шарт.Эслатиб ўтамиз, кейинги вақтларда пойтахт аҳолиси ерости транспортида тез-тез муаммоларга дуч келмоқда. Масалан, куни кеча метро поезди "Ҳамид Олимжон" бекатида тўхтаб қолди, апрелда поезд очиқ эшиклар билан ҳаракатланди. Бундан ташқари, 28 апрель куни туннелда поезд тўхтаб қолди ва йўловчилар рельслар орқали бекатга етиб олди.
https://sputniknews.uz/20210429/toshkent-metrosida-yolovchilar-huquqlari-buzilayotgani-organilmoqda-18548532.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/09/06/14917193_165:0:2896:2048_1920x0_80_0_0_3ac663ed96278895433d2a9bd71d1196.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, тошкент, метро
Метрода авария рўй берганда йўловчига етказилган зарарни қоплаб бериш таклиф қилинди
14:24 26.05.2021 (янгиланди: 14:30 26.05.2021) Кейинги вақтларда пойтахт аҳолиси ерости транспортида тез-тез муаммоларга дуч келмоқда. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги буни ҳисобга олиб қатор таклифлар билан чиқди.
ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги метрода йўловчилар ташишни тартибга солишга оид қатор таклифлар билан
чиқди. Агентлик йўловчиларнинг ҳаёти, соғлиғи ва хавфсизлигини таъминлаш нуқтаи назаридан метрополитенда йўловчилар, багаж ва юк багажи ташиш қоидаларини ишлаб чиқиш ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжат шаклида тасдиқлаш таклифини билдирмоқда.
Авария ва техник носозлик сабабли хизмат кўрсатиш тўхтатилганда йўловчига етказилган зарарларни қоплаб беришнинг аниқ тартиби ва механизмларини ишлаб чиқиш таклиф қилинмоқда.
Йўловчи-истеъмолчилар билан пуллик ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби, метрополитенда йўловчи хавфсизлигини таъминлашнинг давлат кафолатларини назарда тутиш режалаштирилмоқда.
Агентлик хизмат кўрсатиш қоидаларини тушунарли йўловчиларга етказишни йўлга қўйиш зарурлигини таъкидлаган.
“Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, ижрочи ишни шартномада белгиланган муддатда бажариши шарт. Ташувчининг айби билан йўловчи белгиланган манзилга етказиб қўйиш таъминланмаган тақдирда ижрочи йўловчини бошқа транспорт воситаси орқали белгиланган манзилга етказиб қўйиш ёки тўланган пулни қайтариш чораларини кўриши шарт.
Эслатиб ўтамиз, кейинги вақтларда пойтахт аҳолиси ерости транспортида тез-тез муаммоларга дуч келмоқда. Масалан, куни кеча метро поезди "Ҳамид Олимжон" бекатида
тўхтаб қолди, апрелда поезд очиқ эшиклар билан
ҳаракатланди. Бундан ташқари, 28 апрель куни туннелда поезд тўхтаб қолди ва йўловчилар рельслар орқали бекатга
етиб олди.