https://sputniknews.uz/20210429/toshkent-metrosida-yolovchilar-huquqlari-buzilayotgani-organilmoqda-18548532.html
Тошкент метросида йўловчилар ҳуқуқлари бузилаётгани ўрганилмоқда
Тошкент метросида йўловчилар ҳуқуқлари бузилаётгани ўрганилмоқда
Sputnik Ўзбекистон
МҚКҚ ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги Тошкент метросида содир бўлаётган ҳодисаларни йўловчиларни ташиш мажбуриятларининг бузилиши деб... 29.04.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-04-29T11:42+0500
2021-04-29T11:42+0500
2021-04-29T11:45+0500
жамият
метро
монополияга қарши курашиш қўмитаси (мқкқ)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/i/logo/logo-social.png
ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги сўнгги кунларда Тошкент метросида содир бўлаётган ҳолатлар юзасидан муносабат билдирди.Сўнги вақтларда пойтахт метрополитенида носозликлар тез-тез учраб турибди. Хусусан, март ойида “Олмазор” (Чилонзор йўли) ва “Бекат-1” (Сергели йўли) орасидаги туннелда икки поезд тўқнашди. Апрель ойида ижтимоий тармоқларда поезднинг очиқ эшиклар билан ҳаракатлангани акс этган видео тарқалди. Куни кеча эса поезд туннелда тўхтаб қолгани, йўловчилар пиёда рельслар орқали ҳаракатланиб, бекатга етиб олгани тасвирланган ҳолат қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги “Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида”ги қонуннинг 8-моддасида йўловчи ташишнинг асослари белгилаб қўйилганини эслатди.Жумладан:Агентлик ҳар бир йўловчи истеъмолчи экани ва унинг ҳақ-ҳуқуқлари “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун билан ҳимояланишини қайд этган. Натижада ташкилот юқорида келтирилган муаммоларни ўз назоратига олган ва метрополитен хизматлари юзасидан ўрганиш ишларини бошлаган.
https://sputniknews.uz/20210408/metroning-sergeli-yonalishi-ishi-toxtatilishiga-nima-sabab-bolgani-aytildi-18231372.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, метро, монополияга қарши курашиш қўмитаси (мқкқ)
жамият, метро, монополияга қарши курашиш қўмитаси (мқкқ)
Тошкент метросида йўловчилар ҳуқуқлари бузилаётгани ўрганилмоқда
11:42 29.04.2021 (янгиланди: 11:45 29.04.2021) МҚКҚ ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги Тошкент метросида содир бўлаётган ҳодисаларни йўловчиларни ташиш мажбуриятларининг бузилиши деб атади.
ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги сўнгги кунларда Тошкент метросида содир бўлаётган ҳолатлар юзасидан
муносабат билдирди. Сўнги вақтларда пойтахт метрополитенида носозликлар тез-тез учраб турибди. Хусусан, март ойида “Олмазор” (Чилонзор йўли) ва “Бекат-1” (Сергели йўли) орасидаги туннелда икки поезд тўқнашди. Апрель ойида ижтимоий тармоқларда поезднинг очиқ эшиклар билан ҳаракатлангани акс этган
видео тарқалди. Куни кеча эса поезд туннелда тўхтаб қолгани, йўловчилар пиёда рельслар орқали ҳаракатланиб, бекатга етиб олгани тасвирланган ҳолат қизғин муҳокамаларга
сабаб бўлди.Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги “Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида”ги қонуннинг 8-моддасида йўловчи ташишнинг асослари белгилаб қўйилганини эслатди.
шаҳар йўловчилар транспортининг бир маромда ишлашини ташкил этиш;
йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифати ва маданиятини ошириш;
йўловчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлигини, транспорт воситалари ҳаракатининг хавфсизлигини, шунингдек атроф муҳитни муҳофаза қилиш талаблари бажарилишини таъминлаш.
“Аммо “пойтахт ер остидаги” воқеалар хизмат кўрсатувчининг ўз мажбуриятларини бажармаётганидан далолат бермоқда”, - дейилган хабарда.
Агентлик ҳар бир йўловчи истеъмолчи экани ва унинг ҳақ-ҳуқуқлари “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун билан ҳимояланишини қайд этган. Натижада ташкилот юқорида келтирилган муаммоларни ўз назоратига олган ва метрополитен хизматлари юзасидан ўрганиш ишларини бошлаган.