Тошкент вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи ҳибсга олинди

© Sputnik / Владимир ФедоренкоМужчина держит наручники
Мужчина держит наручники - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.05.2021
Oбуна бўлиш
Тошкент вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси мутасаддиларига нисбатан жиноий иш қўзғатилди.
ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. Тошкент вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармасининг собиқ раҳбари Комилжон Адилов қамоққа олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси мансабдор ва моддий жавобгар шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167 (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддалари (Мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши очилган. Нурафшон шаҳар прокуратураси иш юзасидан тергов ҳаракатларини олиб бормоқда.
Работа вневедомственной охраны московской полиции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.05.2021
Ҳоким ўринбосари, солиқ инспекцияси инспекторлари: мансабдорлар пора билан ушланди
Жиноят иши доирасида 21 май куни вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғига ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми “а, в, г” бандлари билан айб эълон қилган ва унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармасининг собиқ раҳбари Комилжон Адилов қамоққа олингани, бош ҳисобчи эса қидирувдалиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Хабарда ёзилишича, яқинда бошқармани КРУ текширган ва умумий ҳисобда 50 миллион сўм камомад чиққан.
Комилжон Адилов 2019 йил декабрь ойида бошқарма бошлиғи этиб тайинланган эди. Жорий йилда ушбу бошқарма тугатилиб, туризм ва спорт битта тузилма остига бирлаштирилган, умумий раҳбарлик вилоят ҳокимининг ўринбосарига юклатилган эди.
Янгиликлар лентаси
0