Эрдўғон ва Путин Фаластинга қандай ёрдам бериши мумкин?

© Sputnik / Алексей Дружинин / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ Владимир Путин и президент Турции Реджеп Тайип Эрдоган
Президент РФ Владимир Путин и президент Турции Реджеп Тайип Эрдоган - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.05.2021
Oбуна бўлиш
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Владимир Путинни Қуддус атрофида авж олаётган қонли можарони тўхтатиш учун биргаликда ҳаракат қилишга чақирди.
Туркия етакчиси ушбу ҳудудга тинч фуқароларни ҳимоя қилиш учун нафақат БМТ балким биргаликда халқаро хавфсизлик қўшинларини юборишни таклиф қилди.

Тарихий асослар

Туркия – Усмонийлар империяси вориси, 100 йил олдин нафақат Қуддусга балким бутун Фаластинга хўжайинлик қилган. Россия бўлса – Исроилда христианларни ҳимоя қилган Россия империяси ва арабларга Фаластин давлатини тузишда ёрдам берган Совет Иттифоқи ворисидир.
Сурияда бир неча йил давом этиб келаётган тинчлик операциялари давомида Россия ва Туркия рақобат қилиб, тортишиб ва охири ўзаро келишувга эришиб – Яқин Шарқдаги энг фаол давлатларга айланди.
Лекин, Қуддус ва Исроил-Фаластин муаммосини ҳал қилиш уларинг қўлидан келадими? Ахир бу муаммо “ҳал қилиб бўлмайдиган” ҳисобланади-ку? Уни аслида ким билан муҳокама қилиш керак?
Здание МИД Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.05.2021
Ўзбекистон Исроил ва Фаластинни зўравонликка чек қўйишга чақирди
Гап фақат араблар ва яҳудийлар орасида ёки уч дин учун ҳам муқаддас бўлган Қуддус ҳақида бўлса бошқа гап эди. Лекин бугунги Қуддус – барча глобал қарама-қаршиликлар туташган нуқтага айланган-ку.
Исроил давлати бугун тобора таназзулга юз тутиб бораётган Ғарб цивилизацияси, ғарбий дунё тартиби даврида ташкил топган эди. Ушбу давлат пайдо бўлиши биланоқ – араб-исроил можароси пайод бўлди.
Тарқалиб кетган усмонийлар империясидан Фаластинни ажратиб олган Британия, ушбу ҳудудга яҳудийлар иммиграциясини йўлга қўйди. Яҳудийлар эса бундан 2 минг йил олдин йўқотган ерларига қайтишни истарди, лекин улар у ерда яшаётган араблар билан қандай тил топиши – ҳеч кимни қизиқтирмасди.

Етмиш йиллик можаро

Иккинчи жаҳон уруши йилларида Европада яҳудий миллати мутлақ қирғинга учраганидан сўнг, Фаластин ҳудудида Исроил ва Фаластин давлатлари ташкил қилиш СССР ва Ғарб учун ўзаро келишувга айланди. Лекин шу заҳотиёқ бошланган уруш туфайли Фаластин давлати тўлиқ барпо этила олмади.
1967 йилдан сўнг Исроил эса таркибига эски шаҳар кирувчи Шарқий Қуддусни ҳам эгаллаб олди ва вазият янада ёмонлашди.
Аслида БМТ қарорига асосан Қуддус – алоҳида маъмурий бошқарув ҳудудига (Ватинканга ўхшаш) айланиши керак эди. Лекин эндигина яратилган Исроил босқинчилик сиёсатини бошлаб юборди ва ушбу сиёсат бугунга қадар тўхтовсиз давом этиб келмоқда.
Исроил Қуддусни жисмонан эгаллаб олганидан сўнг масала ҳал бўлади деб ўйлаган эди, лекин узоқ йиллар давомида ушбу шаҳарни ҳеч бир давлат Исроилга тегишли эканини тан олмади. Фақатгина 2019 йилда АҚШ уни тан олди. Лекин Трамп режаси нафақат араб дунёси, балким бутун дунё томонидан рад этилди. Ҳеч ким уни қўллаб-қувватламади.

Янги олов

Бугун Исроил ва Фаластин орасида содир бўлаётган қонли тўқнашувлар ҳам айнан ана шу сиёсатнинг оқибатидир. Исроил суди шарқий Қуддусдан бир неча араб оилаларни чиқариб юборишга қарор қилди. Бу эса арабларнинг норозилик намойишига чиқишига ва полиция билан тўқнашувларига олиб келди.
Устига устак Исроил Қурбон ҳайит куни Ғазо сектори аҳолисига ал-Ақсо масжидига келишни таъқиқлаб қўйди. Шаҳарга минглаб ҳарбийлар киритлди.
Шундан сўнг Муқаддас масжид жойлашган ҳудудда ёнғин содир бўлди. Мусулмонлар орасида Исроил мусулмон масжидини бузиб ташлаб ўрнига ўзларнинг “учинчи ибодатхонасини” қуриши ҳақидага гаплар тарқалди.
Пожарные тушат горящие многоквартирные дома после израильских авиаударов в городе Газа - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.05.2021
Исроил Ғазо секторида халқаро ОАВлар жойлашган бинони йўқ қилди
Бундай ҳаракатлар оқибатида бутун ислом дунёси жунбушга келди. Жанговар кучлар Исроилни Ғазо секторидан туриб ўққа тута бошлади. Исроил армияси ҳам уларга жавобан бомбардимон қилди. Оқибатда юздан ортиқ кишилар қурбон бўлди.
Исроилнинг аҳолиси аралаш бўлган шаҳарларда араб миллати вакиллари билан тўқнашувлар бошланди. Буларнинг барчаси Фаластин аҳолисининг оммавий қўзғолонига олиб келиши мумкин.

Ички ва ташқи мотивлар

Ушбу воқеаларнинг сабаби нима деганда, албатта, биринчи навбатда Исроилнинг ички муаммоларни санаб ўтиш мумкин. Нетаньяхуга яқинлашиб парламент сайловларда ўз партияси ғолиб чиқиши учун “кичик ғалабали уруш” керак бўлиши мумкин. Ё бўлмаса Исроил нима қилиб бўлсада Эронни ушбу можарога жалб қилишни ва оқибатда АҚШ томонидан унинг ядровий дастурини бутунлай йўққа чиқаришини режалаштирган бўлиши ҳам мумкин.
Лекин ушбу муаммонинг ўнлаб йиллардан бери ҳал қилинмаган, фундаментал асослари ҳам бор. Бу - Фаластин давлатининг ҳалигача тузилмагани ва Исроилнинг Қуддус устидан тўлиқ назорат ўрнатиш истагидир.
Протесты против переноса посольства США из Тель-Авива в Иерусалим - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.05.2018
Араб давлатлари лигаси Қуддус бўйича резолюция лойиҳасини маъқуллади
Ушбу икки масала ҳал бўлмас экан – ҳеч нарса ўзгармайди. Кичик урушлар вақти-вақти билан пайдо бўлаверади ва охир оқибат улардан бири катта урушга айланиб кетади. Бу нафақат ҳудудий балким глобал урушга ҳам айланиб кетиши мумкин. Ахир Қуддус – бу инсониятнинг порох бочкаси.
Бу дегани муаммо ўз-ўзидан ҳал бўлади деб кутиб ўтириш керак эмас дегани. Ҳар сафар муаммони ортга суриб қўявериш – вазиятни фақат оғирлаштиради. Ушбу муаммони ҳал қилиш дунё етакчи давлатларнинг ўзаро келиша билиш имконини намойиш қилган бўларди. Ҳеч бўлмаса умуминсоний можаронинг олдини олиш учун.

Ҳалокатли йўл

Маълумки, Исроил Яқин Шарқда АҚШнинг шўъбасига айланган давлатидир. Америкада етишиб чиққан глобалистлар – Исроилни ҳимоя қилишни ўзларининг биринчи сонли вазифаси деб билади.
АҚШга мутлақ ишонган Исроил эса, фаластинликларга уларни камситувчи, қабул қилиб бўлмайдиган таклифлар қилмоқда. Улар Фаластинни Исроилга тобе давлат шаклида ташкил қилиш ва Қуддусдан воз кечишни талаб қилишмоқда. Ваҳоланки фаластинликлар ҳам ислом дунёси ҳам ҳеч қачон бундай шартларга рози бўлмайди.
Ўз кучига эмас Америкага ишонган Исроил эса, ўзи учун стратегик ҳалокатли йўлни танлаган. Тўғри йўлдан бориш ўрнига, айланма йўллар ахтаришга, араб давлатлари билан алоҳида-алоҳида тинчлик шартномалари тузишга уринмоқда.

Бир кун келиб Американинг кучи камайиб қолса нима бўлади? Нафақат Яқин Шарқда балким глобал миқёсда? Араб дунёси ташқи таъсир ва кризислардан қутилса, Ғазо сектори аҳолиси оммавий қўзғолонга кўтарилса - нима бўлади?

Ҳозирча Исроил ушбу саволларга жавоб беришни истамайди. Исроил раҳбарлари куч ҳар доим улар томонидан бўлишига ишонмоқда. Лекин дунё ўзгармоқда. Атлантик ва англосакслар етакчилиги ўтмишга айланмоқда.
Агар Исроил келажакда ўзини асраб қолишни истаса, у Ғарб лойиҳасидан нормал давлатга айланиши керак. Фаластин ва араблар билан тинч-тотув кун кўришни ўрганиши керак. Унинг бундан бошқа йўли йўқ.
Храм Гроба Господня в Иерусалиме - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.12.2017
БМТ Бош Ассамблеяси Қуддусни Исроил пойтахти деб тан олишдан бош тортди
Фаластин масаласини ортга суриш – келажакда мусулмонлар томонидан уни ҳал қилиш учун тўкиладиган қонни кўпайтради холос. Бунга шубҳа қилмаса ҳам бўлади.
Истроилнинг асосий муаммоси Тель-Авив айтаётганидек Эрон эмас, балким бир ярим миллиардлик ислом дунёсидир. Улар ҳеч қачон Қуддусдан воз кечмайди. Католиклар ва правослалар ҳам ушбу муқаддас шаҳар тақдирига бефарқ эмас.

Муаммо ечими 1947 йилда ёзиб қўйилган

Аслида ушбу қонли ва боши берк кўчага кириб қолган муаммонинг ечими – воқеа бошланган вақтида, яъни 1947 йилнинг 29 ноябрида имзоланган Фаластнни икки давлатга бўлиш ҳақидаги БМТнинг 181 сонли резолюциясида ёзиб қўйилган.
У ерда Қуддус - халқаро ҳамжамият назорати остидаги, алоҳида маъмурий тартибга амал қиладиган, БМТ бошқаруви остида бўлган махсус ҳудудга айланиши аниқ кўрсатилган. Эҳтимол ушбу эски ғояни ҳаётга қайтариш нафрат ва зўравонликка барҳам берар.
Ахир бу нафақат Қуддуснинг аҳолиси балким барча цивилизациялар манфаатларига жавоб беради. Ҳам мусулмонлар, ҳам насронийлар ва бутун дунё. Ахир янги Армагеддон бошланса у буддистларни ҳам атеистларни ҳам аяб ўтирмайди.
Яҳудийлар учун энг муҳими – бу Исроил давлатини сақлаб қолишнинг ягона йўли бўлади. Буни Тель-Авив ҳозирча тушунишни ва тан олишни истамаса ҳам.
Эрдўғоннинг Путинга таклифини ҳозирча амалга ошириб бўлмайди, лекин қисқа вақт ичида умумжаҳон ҳамжамияти, Россиянинг фаол иштиирокида, ушбу муаммони ҳал қилишга киришиши керак. Акс ҳолда кеч бўлади.
Янгиликлар лентаси
0