ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. БМТ Бош Ассамблеяси АҚШнинг Қуддусга Исроил пойтахти мақоми берилиши ҳақидаги қарорини тан олмаслик тўғрисида резолюцияни қабул қилди, деб хабар берди РИА Новости мухбири.
Резолюцияни қўллаб-қувватламаган давлатлар бу: АҚШ, Исроил, Гондурас, Гватемала, Микронезия, Маршал ороллари, Науру, Палау ва Того.
Илгарироқ Дональд Трамп резолюцияни қўллаб-қувватлайдиган давлатларга АҚШ молиявий кўмак беришни тўхтатиши ҳақида баёнот берган эди. Американинг БМТдаги доимий вакили Никки Хейли ушбу ҳужжат Вашингтоннинг элчихонани Қуддусга кўчириш тўғрисидаги қарорига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаслиги ҳақида маълум қилган эди.
Қабул қилинган ҳужжатга кўра, "Қуддус мақомини ўзгаришини назарда тутувчи ҳар қандай қарор ва ҳаракатлар юридик кучга эга эмас ва бекор қилинади".
Резолюция шунингдек, барча мамлакатлардан БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюциясига зид келадиган ҳеч қандай чораларни тан олмасликни талаб этади.