https://sputniknews.uz/20210514/urushga-taklifnomami-afgoniston-mo-davlatlariga-maxsus-kuchlar-dostligini-taklif-qildi-18735535.html
Урушга таклифномами?: Афғонистон МО давлатларига "махсус кучлар дўстлиги"ни таклиф қилди
Урушга таклифномами?: Афғонистон МО давлатларига "махсус кучлар дўстлиги"ни таклиф қилди
Sputnik Ўзбекистон
Афғонистонда “АҚШдан сўнг” тинчлик ўрнатиш учун махсус воситалар, шу жумладан кучларни талаб қилади. 14.05.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-05-14T17:10+0500
2021-05-14T17:10+0500
2023-04-05T18:33+0500
колумнистлар
ўзбекистон
ақш
хитой
марказий осиё
афғонистон
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/703/85/7038599_0:161:3069:1887_1920x0_80_0_0_1a8a2c1485e55ddaa3de45b36e4d71dd.jpg
Кобулдаги махсус операциялар халқаро маркази (ССО) лойиҳаси, агар келишмовчиликлар ҳал этилиб, бир неча давлатлар махсус куч бўлинмаларининг воситалари ва имкониятларини муваффақиятли интеграция қилса, умидли кўринади.АҚШ қўшинларининг Афғонистондан чиқиб кетиши ва “Толибон” билан жанговар тўқнашувлар жадаллашгани фонида ҳукумат армияси махсус операциялар корпуси (ANASOC) қўмондони, генерал Муҳаммад Фарид Аҳмади қўшни давлатларга террорчиликка қарши курашиш йўлида умумий (халқаро) махсус кучишлатар бўлинмалари базаси амалий ҳаракатларни бирлаштиришни таклиф қилди.Бундай восита Афғонистон ҳудудида мужоҳидларнинг ҳужумини самарали қайтариш ва террорчилик гуруҳларининг Марказий ва Жанубий Осиёдаги қўшни давлатларга миграциясини тўхтатиш имконини берарди. Бундан ташқари, миллий CСО бонус сифатида катта жанговар тажрибани олиши мумкин.Генерал Аҳмадининг ташаббуси шубҳасиз жуда кўп тўсиқларга учрайди, маълумки, Ўзбекистон, Тожикистон, Қозоғистон ва Қирғизистон қуролли кучлари махсус кучишлатар бўлинмаларини ривожлантиришга катта эътибор бермоқда ва катта салоҳиятга эга. Эҳтимол, Россия ҳам Афғонистон халқаро лойиҳасига қўшилиши мумкин, Сурия Араб Республикасида “мутахассислар” катта тажриба тўплаган.Ҳолбуки, 2020 йил 29 февралда АҚШ ва “Толибон” келишуви шартларига асосан озод этилган 5000 нафар толибдан кўпчилиги жанг майдонига қайтиб келишди ва америкаликлар ва НАТО давлатларидан уларнинг иттифоқчиларини мамлакатдан иложи борича тезроқ сиқиб чиқаришга ҳаракат қилади.Толиблар баҳорги ҳужумини давом эттирмоқда, давлат хавфсизлик кучлари ва фуқаролик инфратузилмаси иншоотларига янада шиддат билан зарба бермоқда. 8 май куни Кобулда энг оғир террорчилик ҳаракатларидан бири юз берди - мактаб яқинидаги портлаш оқибатида 75 нафар ўқувчи-қизлар ҳалок бўлди, 190 киши ярадор бўлди. Аввалроқ, Пули-Алам шаҳрида (Логар провинцияси) содир этилган терактда 100 нафардан ортиқ абитуриент жабрланди.12 май куни Кобул вилоятида ҳафтада 3-чи марта Ўзбекистондан Афғонистонга электр энергия етказиб берадиган ЛЭП портлатиб юборилди. Террорчиларнинг ўрта асрлик жаҳолатпарастлигига қарши мос жавобни талаб қилади, аммо Пентагон ва НАТО жанговар операциялар билан иши йўқ, улар Афғонистондан ҳақиқатан қочиб кетишмоқда. 100 дан ортиқ ҳарбий транспорт самолёт рейсларни амалга оширилмоқда. Америкалик қўшинлар 1 май куни олиб чиқишни бошланди ва 12 фоизга бажарилди.Интеграция эҳтимолиАфғон миллий армияси терроризмга қарши кураш учун энг муҳим ресурс ҳисобланади. Минтақавий барқарорлигини таъминлаш учун АҚШ ва НАТО қўшинлари олиб чиқилгандан кейин уни сақлаб қолиш жуда муҳимдир.ANASOC қўмондони, генерал Аҳмади (Рязан Олий ҳаво-десант қўмондонлик билим юрти битирувчиси) Афғонистон спецназ кучларининг - миллий қуролли кучларнинг энг жанговар кучга эга бўлган тури деб алоҳида ажратади, ва махсус операциялар кучи - давлатнинг асосий кучи деб ҳисоблайди. Бироқ, “Толибон” жангарилари Афғонистон махсус кучларининг ўнлаб ҳарбий хизматчиларини яксон қилиб келади.Фаразий жиҳатдан Марказий Осиё қўшни давлатлари Кобулда фуқаролик урушининг янги бурилишида ўз махсус кучлари билан сезиларли равишда ёрдам беришлари мумкин. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг махсус операциялар кучлари вакиллари Буюк Британияда ўтказилган нуфузли халқаро "мутахассислар" Cambrian patrol-2019 мусобақаларида ғалаба қозонишди. Ва бу ажабланарли эмас. СССРдан мерос сифатида республикада СССРнинг афғон можаросида қолган 15-чи махсус кучишлатар бўлинмаси (ГРУ) қолди. Кейинчалик Ўзбекистон спецназ бўлинмалари Россия, АҚШ, Британия, Туркия, Германия, Италия ва бошқа "мутахассислар" тажрибасидан фойдаланди.Ўзбекистон ва Россия махсус операциялари кучлари мунтазам қўшма машқ ўтказишади. Мудофаа вазирлиги таркибида 17-десант-штурм бригадаси, тезкор жавоб кучишлатар бўлинмаси, Шарқий ҳарбий округнинг махсус операциялари баталони мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг спецнази ҳам катта салоҳиятга эга.Тожикистон махсус кучишлатар қўшинларининг асосини 7-десант-штурм куч бригадаси ташкил қилади. Ички ишлар вазирлиги таркибидаги спецназ бригадаси ва ДМХҚ таркибидаги “Альфа” борлиги маълум. Бундан ташқари, Тожикистонда 201-Россия ҳарбий базаси жойлашган, 2017 йилдан бери вақти-вақти билан биргаликда маневрлар пайтида Россия СОС бўлинмалари билан биргаликда қўйилган вазифаларни бажаришади.Кўпинча Қозоғистон ва Қирғизистон махсус операциялари кучларида ҳамкорлик қилади. Тоғли ҳудудда шартли рақибни қўршаб олиш ва йўқ қилиш, махсус разведка вазифаларни ҳал қилишади.Марказий Осиё давлатлари махсус операция кучларини қўллаш бўйича қарорлар энг олий даражада қабул қилинади. Афғонистонда бир қатор давлатларнинг бўлинмалари ва махсус кучишлатар кучларининг интеграцияси бўлиши мумкин, аммо даргумон. Ҳатто жамоатчилик фикрини қўллаб-қувватловини ҳисобга олганда ҳам.Бажариб бўлмас миссия“Спецназ дўстлиги” ғоясининг раҳнамоси - АҚШ президентининг махсус вакили Залмай Халилзад, у ўтган ҳафтада Тошкент, Доҳа, Душанбега ташриф буюрди – мақсад Кобулда республика ҳукуматини халқаро қўллаб-қувватлаш учун жалб қилиш (мобилизация).Нуқталар тасодифий эмас. Доҳа толиблар билан музокаралар платформаси. Душанбе ва Тошкент - Афғонистон билан қўшни бўлган республикаларнинг пойтахти. “Толибон” чегараолди шимолий вилоятларни ўз назоратига олиш учун ҳаракат қилмоқда. АҚШ ва НАТО қўшинлари олиб чиқилгандан сўнг ушбу зоналар устидан назорат қарама-қарши томонлар учун янада муҳимроқ бўлади. Террорчилик фаолияти Тожикистон ва Ўзбекистон ҳудудига ўтиши эҳтимоли катта, бу давлатларнинг кўплаб фуқаролар “Толибон”* ва “Ислом давлати” сафида жанг қилмоқда.Халилзаднинг миссиясини бажарса бўладими?Тожикистон Марказий Осиёда Афғонистон билан энг узоқ чегарага эга - 1300 кмдан кўпроқ, бу МДҲнинг жанубий чегараси ҳисобланади. Эслатиб ўтаман, совет даврида тожик-афғон чегарасини 25 минг “яшил фуражкалилар” қўриқлаган, СССР парчаланиб кетгандан сўнг 2005 йилгача Тожикистоннинг жанубий сарҳадларига 19 минг кишилик Россия Чегара қўшинлари тезкор гуруҳи жавоб берган. Кейинчалик уларни 16 минг тожик чегарачилари алмаштирди. Масаланинг моҳияти ҳарбий хизматчиларнинг сонида эмас. Чегаранинг ҳар бир километрини замонавий стандарлар асосида жиҳозлаш учун 1 млн доллар керак. Бундай пул йўқ, аммо чегараларни ҳимоя қилиш учун куч ва восита ҳозирча етарли.ОДКБ тизимига интеграция қилинган Тожикистон Мудофаа вазирлигининг махсус бўлинмаларини Афғонистоннинг бирон бир жойда ССО доирасида масалан, Хитой, Покистон, Эрон ва бошқа давлатлар ҳамкорлик қилиши бугун нореалистик кўринади. Бу муҳим сиёсий қарорларни ва дастлабки тайёргарликни талаб қилади.Тошкент КХШТ линияси бўйича мажбуриятлар билан боғланган эмас, ва коллектив хавфсизлик воқелигини ҳисобга олган ҳолда яқин атрофдаги қўшнилар билан ҳарбий ва ҳарбий-техникавий ҳамкорликни муваффақиятли ривожлантирмоқда.Ўзбекистоннинг мудофаа соҳасидаги сиёсати мамлакатнинг қуролли кучлари билан тинчликпарвар операцияларда ва хориждаги ҳарбий можароларда қатнашмаслик тамойилига асосланади. Шу билан бирга, Ўзбекистон - Афғонистонда миллий манфаатларни илгари суриш стратегияси қабул қилинган ягона Марказий Осиё республикасидир. Афғонистон ва Ўзбекистон хавфсизлиги – чамбарчас боғлиқдир, деб таъкидлайди Тошкент. Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакиллари институти таъсис этилган, у асосий минтақавий ўйинчилар - Россия, Хитой, Эрон, АҚШ вакиллари билан ҳамкорликда иш олиб боради.Тошкентда ёзда Афғонистон бўйича халқаро конференция бўлиб ўтади, унда Марказий Осиё давлатлари юқори амалдорлари минтақавий хавфсизлик чораларини муҳокама қилади. Ўзбекистон “Америка қўшинлари чиқиб кетгандан сўнг” Афғонистоннинг транспорт-иқтисодий салоҳиятидан фаол равишда фойдаланмоқчи, бунинг учун ҳам расмий Кобул, ҳам толиблар билан хавфсизлик кафолатлари ҳақида музокаралар олиб боришга тайёр.Ҳар бир давлат ўз миллий чекловлар ёки хусусиятларига эга. Мавжуд ҳарбий-сиёсий воқеликда Марказий ва Жанубий Осиё қўшни давлатларининг ҳукуматлари Афғонистондаги кўплаб партизан бўлинмалари билан ўзоқ муддатли жанговар ҳаракат олиб боришдан кўра, ғолиб (у ким бўлишидан қатъий назар) бўлган билан тинч музокаралар олиб боришга мойил. Покистон армияси бош қўмондони, генерал Камар Жавед Бажва 11 май куни афғон можароси ҳарбий йўл билан ҳал қилиб бўлмаслигини тасдиқлади. 12 май куни Хитой Марказий Осиё мамлакатларини Афғонистонда тинчлик жараёнини тарғиб қилишга чақирди.Террорчилик экспансиясининг аниқ таҳдидлари, яъни "Ислом амирлиги"нинг Афғонистон ташқарисига кенгайиши (“Толибон” буни рад этмайди) олдида - Жанубий ва Марказий Осиё давлатлари Кобулда махсус операция кучларининг минтақавий етакчи тажриба марказини ташкил этиш ғояси амалга оширилиши мумкин.* РФда тақиқланган террорчилик ташкилот
https://sputniknews.uz/20210511/pentagon-afgonistonni-tark-etgach-markaziy-osiyodan-oziga-joy-topa-oladimi-18683285.html
https://sputniknews.uz/20210428/tolibon-afgoniston-shimolini-nazoratga-olmoqda--markaziy-osiyo-xavf-ostida-18536992.html
https://sputniknews.uz/20210426/aqsh-markaziy-osiyoda-harbiy-baza-uchun-joy-izlayapti-18494098.html
https://sputniknews.uz/20210421/rus-tojik-qoshma-harbiy-mashqlar--afgonistondagi-jihodchilarga-ogohlantirish-18432232.html
ўзбекистон
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Александр Хроленко
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/649/87/6498751_261:0:928:666_100x100_80_0_0_f49586da20af8e3af637d21ad51d893d.jpg
Александр Хроленко
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/649/87/6498751_261:0:928:666_100x100_80_0_0_f49586da20af8e3af637d21ad51d893d.jpg
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/703/85/7038599_168:0:2899:2048_1920x0_80_0_0_c2dbcb802b4af47de0222083b83ea116.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Александр Хроленко
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/649/87/6498751_261:0:928:666_100x100_80_0_0_f49586da20af8e3af637d21ad51d893d.jpg
колумнистлар, ўзбекистон, ақш, хитой, марказий осиё, афғонистон, россия
колумнистлар, ўзбекистон, ақш, хитой, марказий осиё, афғонистон, россия
Урушга таклифномами?: Афғонистон МО давлатларига "махсус кучлар дўстлиги"ни таклиф қилди
17:10 14.05.2021 (янгиланди: 18:33 05.04.2023) Афғонистонда “АҚШдан сўнг” тинчлик ўрнатиш учун махсус воситалар, шу жумладан кучларни талаб қилади.
Кобулдаги махсус операциялар халқаро маркази (ССО) лойиҳаси, агар келишмовчиликлар ҳал этилиб, бир неча давлатлар махсус куч бўлинмаларининг воситалари ва имкониятларини муваффақиятли интеграция қилса, умидли кўринади.
АҚШ қўшинларининг Афғонистондан чиқиб кетиши ва “Толибон” билан жанговар тўқнашувлар жадаллашгани фонида ҳукумат армияси махсус операциялар корпуси (ANASOC) қўмондони, генерал Муҳаммад Фарид Аҳмади қўшни давлатларга террорчиликка қарши курашиш йўлида умумий (халқаро) махсус кучишлатар бўлинмалари базаси амалий ҳаракатларни бирлаштиришни таклиф қилди.
Бундай восита Афғонистон ҳудудида мужоҳидларнинг ҳужумини самарали қайтариш ва террорчилик гуруҳларининг Марказий ва Жанубий Осиёдаги қўшни давлатларга миграциясини тўхтатиш имконини берарди. Бундан ташқари, миллий CСО бонус сифатида катта жанговар тажрибани олиши мумкин.
Генерал Аҳмадининг ташаббуси шубҳасиз жуда кўп тўсиқларга учрайди, маълумки, Ўзбекистон, Тожикистон, Қозоғистон ва Қирғизистон қуролли кучлари махсус кучишлатар бўлинмаларини ривожлантиришга катта эътибор бермоқда ва катта салоҳиятга эга. Эҳтимол, Россия ҳам Афғонистон халқаро лойиҳасига қўшилиши мумкин, Сурия Араб Республикасида “мутахассислар” катта тажриба тўплаган.
Ҳолбуки, 2020 йил 29 февралда АҚШ ва “Толибон” келишуви шартларига асосан озод этилган 5000 нафар толибдан кўпчилиги жанг майдонига қайтиб келишди ва америкаликлар ва НАТО давлатларидан уларнинг иттифоқчиларини мамлакатдан иложи борича тезроқ сиқиб чиқаришга ҳаракат қилади.
Толиблар баҳорги ҳужумини давом эттирмоқда, давлат хавфсизлик кучлари ва фуқаролик инфратузилмаси иншоотларига янада шиддат билан зарба бермоқда. 8 май куни Кобулда энг оғир террорчилик ҳаракатларидан бири юз берди - мактаб яқинидаги портлаш оқибатида 75 нафар ўқувчи-қизлар ҳалок бўлди, 190 киши ярадор бўлди. Аввалроқ, Пули-Алам шаҳрида (Логар провинцияси) содир этилган терактда 100 нафардан ортиқ абитуриент жабрланди.
12 май куни Кобул вилоятида ҳафтада 3-чи марта Ўзбекистондан Афғонистонга электр энергия етказиб берадиган ЛЭП портлатиб юборилди. Террорчиларнинг ўрта асрлик жаҳолатпарастлигига қарши мос жавобни талаб қилади, аммо Пентагон ва НАТО жанговар операциялар билан иши йўқ, улар Афғонистондан ҳақиқатан қочиб кетишмоқда. 100 дан ортиқ ҳарбий транспорт самолёт рейсларни амалга оширилмоқда. Америкалик қўшинлар 1 май куни олиб чиқишни бошланди ва 12 фоизга бажарилди.
Афғон миллий армияси терроризмга қарши кураш учун энг муҳим ресурс ҳисобланади. Минтақавий барқарорлигини таъминлаш учун АҚШ ва НАТО қўшинлари олиб чиқилгандан кейин уни сақлаб қолиш жуда муҳимдир.
ANASOC қўмондони, генерал Аҳмади (Рязан Олий ҳаво-десант қўмондонлик билим юрти битирувчиси) Афғонистон спецназ кучларининг - миллий қуролли кучларнинг энг жанговар кучга эга бўлган тури деб алоҳида ажратади, ва махсус операциялар кучи - давлатнинг асосий кучи деб ҳисоблайди. Бироқ, “Толибон” жангарилари Афғонистон махсус кучларининг ўнлаб ҳарбий хизматчиларини яксон қилиб келади.
Фаразий жиҳатдан Марказий Осиё қўшни давлатлари Кобулда фуқаролик урушининг янги бурилишида ўз махсус кучлари билан сезиларли равишда ёрдам беришлари мумкин. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг махсус операциялар кучлари вакиллари Буюк Британияда ўтказилган нуфузли халқаро "мутахассислар" Cambrian patrol-2019 мусобақаларида ғалаба қозонишди. Ва бу ажабланарли эмас.
СССРдан мерос сифатида республикада СССРнинг афғон можаросида қолган 15-чи махсус кучишлатар бўлинмаси (ГРУ) қолди. Кейинчалик Ўзбекистон спецназ бўлинмалари Россия, АҚШ, Британия, Туркия, Германия, Италия ва бошқа "мутахассислар" тажрибасидан фойдаланди.
Ўзбекистон ва Россия махсус операциялари кучлари мунтазам қўшма машқ ўтказишади. Мудофаа вазирлиги таркибида 17-десант-штурм бригадаси, тезкор жавоб кучишлатар бўлинмаси, Шарқий ҳарбий округнинг махсус операциялари баталони мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг спецнази ҳам катта салоҳиятга эга.
Тожикистон махсус кучишлатар қўшинларининг асосини 7-десант-штурм куч бригадаси ташкил қилади. Ички ишлар вазирлиги таркибидаги спецназ бригадаси ва ДМХҚ таркибидаги “Альфа” борлиги маълум. Бундан ташқари, Тожикистонда 201-Россия ҳарбий базаси жойлашган, 2017 йилдан бери вақти-вақти билан биргаликда маневрлар пайтида Россия СОС бўлинмалари билан биргаликда қўйилган вазифаларни бажаришади.
Кўпинча Қозоғистон ва Қирғизистон махсус операциялари кучларида ҳамкорлик қилади. Тоғли ҳудудда шартли рақибни қўршаб олиш ва йўқ қилиш, махсус разведка вазифаларни ҳал қилишади.
Марказий Осиё давлатлари махсус операция кучларини қўллаш бўйича қарорлар энг олий даражада қабул қилинади. Афғонистонда бир қатор давлатларнинг бўлинмалари ва махсус кучишлатар кучларининг интеграцияси бўлиши мумкин, аммо даргумон. Ҳатто жамоатчилик фикрини қўллаб-қувватловини ҳисобга олганда ҳам.
“Спецназ дўстлиги” ғоясининг раҳнамоси - АҚШ президентининг махсус вакили Залмай Халилзад, у ўтган ҳафтада Тошкент, Доҳа, Душанбега ташриф буюрди – мақсад Кобулда республика ҳукуматини халқаро қўллаб-қувватлаш учун жалб қилиш (мобилизация).
Нуқталар тасодифий эмас. Доҳа толиблар билан музокаралар платформаси. Душанбе ва Тошкент - Афғонистон билан қўшни бўлган республикаларнинг пойтахти. “Толибон” чегараолди шимолий вилоятларни ўз назоратига олиш учун ҳаракат қилмоқда. АҚШ ва НАТО қўшинлари олиб чиқилгандан сўнг ушбу зоналар устидан назорат қарама-қарши томонлар учун янада муҳимроқ бўлади. Террорчилик фаолияти Тожикистон ва Ўзбекистон ҳудудига ўтиши эҳтимоли катта, бу давлатларнинг кўплаб фуқаролар “Толибон”* ва “Ислом давлати” сафида жанг қилмоқда.
Халилзаднинг миссиясини бажарса бўладими?
Тожикистон Марказий Осиёда Афғонистон билан энг узоқ чегарага эга - 1300 кмдан кўпроқ, бу МДҲнинг жанубий чегараси ҳисобланади. Эслатиб ўтаман, совет даврида тожик-афғон чегарасини 25 минг “яшил фуражкалилар” қўриқлаган, СССР парчаланиб кетгандан сўнг 2005 йилгача Тожикистоннинг жанубий сарҳадларига 19 минг кишилик Россия Чегара қўшинлари тезкор гуруҳи жавоб берган.
Кейинчалик уларни 16 минг тожик чегарачилари алмаштирди. Масаланинг моҳияти ҳарбий хизматчиларнинг сонида эмас. Чегаранинг ҳар бир километрини замонавий стандарлар асосида жиҳозлаш учун 1 млн доллар керак. Бундай пул йўқ, аммо чегараларни ҳимоя қилиш учун куч ва восита ҳозирча етарли.
ОДКБ тизимига интеграция қилинган Тожикистон Мудофаа вазирлигининг махсус бўлинмаларини Афғонистоннинг бирон бир жойда ССО доирасида масалан, Хитой, Покистон, Эрон ва бошқа давлатлар ҳамкорлик қилиши бугун нореалистик кўринади. Бу муҳим сиёсий қарорларни ва дастлабки тайёргарликни талаб қилади.
Тошкент КХШТ линияси бўйича мажбуриятлар билан боғланган эмас, ва коллектив хавфсизлик воқелигини ҳисобга олган ҳолда яқин атрофдаги қўшнилар билан ҳарбий ва ҳарбий-техникавий ҳамкорликни муваффақиятли ривожлантирмоқда.
Ўзбекистоннинг мудофаа соҳасидаги сиёсати мамлакатнинг қуролли кучлари билан тинчликпарвар операцияларда ва хориждаги ҳарбий можароларда қатнашмаслик тамойилига асосланади. Шу билан бирга, Ўзбекистон - Афғонистонда миллий манфаатларни илгари суриш стратегияси қабул қилинган ягона Марказий Осиё республикасидир. Афғонистон ва Ўзбекистон хавфсизлиги – чамбарчас боғлиқдир, деб таъкидлайди Тошкент. Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакиллари институти таъсис этилган, у асосий минтақавий ўйинчилар - Россия, Хитой, Эрон, АҚШ вакиллари билан ҳамкорликда иш олиб боради.
Тошкентда ёзда Афғонистон бўйича халқаро конференция бўлиб ўтади, унда Марказий Осиё давлатлари юқори амалдорлари минтақавий хавфсизлик чораларини муҳокама қилади. Ўзбекистон “Америка қўшинлари чиқиб кетгандан сўнг” Афғонистоннинг транспорт-иқтисодий салоҳиятидан фаол равишда фойдаланмоқчи, бунинг учун ҳам расмий Кобул, ҳам толиблар билан хавфсизлик кафолатлари ҳақида музокаралар олиб боришга тайёр.
Ҳар бир давлат ўз миллий чекловлар ёки хусусиятларига эга. Мавжуд ҳарбий-сиёсий воқеликда Марказий ва Жанубий Осиё қўшни давлатларининг ҳукуматлари Афғонистондаги кўплаб партизан бўлинмалари билан ўзоқ муддатли жанговар ҳаракат олиб боришдан кўра, ғолиб (у ким бўлишидан қатъий назар) бўлган билан тинч музокаралар олиб боришга мойил.
Покистон армияси бош қўмондони, генерал Камар Жавед Бажва 11 май куни афғон можароси ҳарбий йўл билан ҳал қилиб бўлмаслигини тасдиқлади. 12 май куни Хитой Марказий Осиё мамлакатларини Афғонистонда тинчлик жараёнини тарғиб қилишга чақирди.
Террорчилик экспансиясининг аниқ таҳдидлари, яъни "Ислом амирлиги"нинг Афғонистон ташқарисига кенгайиши (“Толибон” буни рад этмайди) олдида - Жанубий ва Марказий Осиё давлатлари Кобулда махсус операция кучларининг минтақавий етакчи тажриба марказини ташкил этиш ғояси амалга оширилиши мумкин.
* РФда тақиқланган террорчилик ташкилот