Чирчиқда иш ҳақларини ололмаган ишчилар ҳокимлик биноси олдида намойишга чиқишди

© ГУВД г. ТашкентаАвтомобиль правоохранительных органов Узбекистана на месте ДТП
Автомобиль правоохранительных органов Узбекистана на месте ДТП - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.05.2021
Oбуна бўлиш
Айни пайтда барча ишчиларга иш ҳақларининг маълум қисми тўлаб берилган.
ТОШКЕНТ, 12 май - Sputnik. Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган видео - ҳокимлик биноси яқинида ишчилар намойиши юз берганлиги ҳодисасига расмий муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, ишчилар ўз иш ҳақлари тўланмагани учун ҳокимлик биноси олдида норозилик билдирганлар.
Пешеходный переход в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.04.2021
Чироқчида биринчи синф ўқувчиси ўлими сабаб аёллар йўлни тўсиб қўйди
Ушбу фуқаролар қурилиш ташкилотлари томонидан ишга жалб қилинган бўлиб, ҳақиқатан ҳам уларга ҳақ тўлаш борасида кечикиш юзага келган. Улар эса муаммони бартараф этиш мақсадида ҳокимлик мутасаддиларига мурожаат қилиш учун тўпланган.
"Айни пайтда барча ишчиларга иш ҳақларининг маълум қисми тўлаб берилган. Қолган қисмини эса 18 майга қадар тўлиқ ҳисоб-китоб қилишга ўзаро келишилган. Айни пайтда ҳокимлик томонидан муаммони ҳал қилиш чоралари кўрилмоқда", — дейилади хабарда.
Янгиликлар лентаси
0