https://sputniknews.uz/20210427/chiroqchida-birinchi-sinf-oquvchisi-olimi-sabab-ayollar-yolni-tosib-qoydi-18516691.html
Чироқчида биринчи синф ўқувчиси ўлими сабаб аёллар йўлни тўсиб қўйди
Чироқчида биринчи синф ўқувчиси ўлими сабаб аёллар йўлни тўсиб қўйди
Sputnik Ўзбекистон
“Қумдарё” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи аёллар фарзандлари автомобиль йўлини кесиб ўтишлари хавфли эканини айтиб, янги мактаб қуриш беришни талаб қилишган. 27.04.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-04-27T17:57+0500
2021-04-27T17:57+0500
2021-04-27T17:57+0500
ҳодисалар
йтҳ
қашқадарё вилояти
чироқчи тумани
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/840/60/8406078_0:0:1200:676_1920x0_80_0_0_5eff02c1523ef2e799f1bfc275f6afc2.jpg
ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Қашқадарё вилоятининг Чироқчи тумани “Қумдарё” маҳалла фуқаролар йиғини Оқтўнли қишлоғида яшовчи бир гуруҳ аёллар 23 апрель куни “Қарши—Самарқанд” йўлининг Хўжаобод қишлоғидан ўтувчи қисмини тўсиб қўйган. Воқеа юзасидан туман ҳокимлиги изоҳ берди.Ҳокимлик хабарига кўра, аёллар фарзандлари қўшни қишлоқдаги мактабга бориш учун қийналаётгани, Хўжаобод қишлоғидаги мактабга бориш учун “Қарши-Самарқанд” автомобиль йўлини кесиб ўтишлари хавфли эканини айтишган. Чунки 21 апрель куни юк машинаси пиёдалар йўлакчасини кесиб ўтаётган 140-сонли умумтаълим мактабининг 1-синф ўқувчиси Д.Э.ни уриб юборган ва у вафот этган. Қашқадарё вилоят ИИБ хабарига кўра, аёллар ўз ҳудудларида мактаб қуриб беришни сўрашган. Бундан ташқари, ўқувчи қизни уриб юборган “Isuzu” юк машинаси ҳайдовчиси ҳибсга олинган. Унга нисбатан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми (Одам ўлишига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши очилган.Чироқчи тумани ҳокимлиги кўнгилсиз ЙТҲдан кейин маҳаллий аҳоли билан учрашув ўтказилгани ва “Қумдарё” маҳалласида қурилаётган мактабнинг қурилиши тез орада бошланиши тушунтирилганини таъкидлаган. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги вилоят ҳокими Зойир Мирзаев марҳума Д.Э.нинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдиргани ва вазиятни тўлиқ назоратга олганини маълум қилган. Шунингдек, 1 сентябрь куни янги мактаб фойдаланишга топширилишига ишонтирган.2021 йил Давлат дастури асосида Чироқчи туман халқ таълими бўлимига қарашли 99-сонли умумтаълим мактаби филиали қурилиши режалаштирилган. У 176 ўринли бўлади. Қурилиш ишлари бошланиши йилнинг иккинчи чорагида белгиланган. Ҳозирги кунда буюртмачи пудратчи ташкилотлар танловини ўтказиш ишлари олиб борилмоқда, деб қўшимча қилган туман ҳокимлиги.
https://sputniknews.uz/20210422/ozbekistonda-yomon-yollar-sabab-qariyb-2-yil-ichida-191-kishi-halok-bolgan-18452034.html
https://sputniknews.uz/20200929/Andizhonda-yuk-mashinasi-ikki-izaloni-bosib-ketdi-15073692.html
қашқадарё вилояти
чироқчи тумани
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/840/60/8406078_84:0:1151:800_1920x0_80_0_0_431248fa4f13d743f934a226ce0c90b5.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ҳодисалар , йтҳ, қашқадарё вилояти, чироқчи тумани
ҳодисалар , йтҳ, қашқадарё вилояти, чироқчи тумани
Чироқчида биринчи синф ўқувчиси ўлими сабаб аёллар йўлни тўсиб қўйди
“Қумдарё” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи аёллар фарзандлари автомобиль йўлини кесиб ўтишлари хавфли эканини айтиб, янги мактаб қуриш беришни талаб қилишган.
ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Қашқадарё вилоятининг Чироқчи тумани “Қумдарё” маҳалла фуқаролар йиғини Оқтўнли қишлоғида яшовчи бир гуруҳ аёллар 23 апрель куни “Қарши—Самарқанд” йўлининг Хўжаобод қишлоғидан ўтувчи қисмини тўсиб қўйган. Воқеа юзасидан туман ҳокимлиги
изоҳ берди. Ҳокимлик хабарига кўра, аёллар фарзандлари қўшни қишлоқдаги мактабга бориш учун қийналаётгани, Хўжаобод қишлоғидаги мактабга бориш учун “Қарши-Самарқанд” автомобиль йўлини кесиб ўтишлари хавфли эканини айтишган. Чунки 21 апрель куни юк машинаси пиёдалар йўлакчасини кесиб ўтаётган 140-сонли умумтаълим мактабининг 1-синф ўқувчиси Д.Э.ни уриб юборган ва у вафот этган.
Қашқадарё вилоят ИИБ
хабарига кўра, аёллар ўз ҳудудларида мактаб қуриб беришни сўрашган. Бундан ташқари, ўқувчи қизни уриб юборган “Isuzu” юк машинаси ҳайдовчиси ҳибсга олинган. Унга нисбатан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми (Одам ўлишига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши очилган.
Чироқчи тумани ҳокимлиги кўнгилсиз ЙТҲдан кейин маҳаллий аҳоли билан учрашув ўтказилгани ва “Қумдарё” маҳалласида қурилаётган мактабнинг қурилиши тез орада бошланиши тушунтирилганини таъкидлаган.
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги вилоят ҳокими Зойир Мирзаев марҳума Д.Э.нинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдиргани ва вазиятни тўлиқ назоратга олганини
маълум қилган. Шунингдек, 1 сентябрь куни янги мактаб фойдаланишга топширилишига ишонтирган.
2021 йил Давлат дастури асосида Чироқчи туман халқ таълими бўлимига қарашли 99-сонли умумтаълим мактаби филиали қурилиши режалаштирилган. У 176 ўринли бўлади. Қурилиш ишлари бошланиши йилнинг иккинчи чорагида белгиланган. Ҳозирги кунда буюртмачи пудратчи ташкилотлар танловини ўтказиш ишлари олиб борилмоқда, деб қўшимча қилган туман ҳокимлиги.