https://sputniknews.uz/20210508/wsj-evropa-aqshdan-afgonistondan-qoshinlarni-chiqarishga-shoshmaslikni-soramoqda-18642180.html
WSJ: Европа АҚШдан Афғонистондан қўшинларни чиқаришга шошмасликни сўрамоқда
WSJ: Европа АҚШдан Афғонистондан қўшинларни чиқаришга шошмасликни сўрамоқда
Sputnik Ўзбекистон
WSJ хабарига кўра, айрим давлатлар, жумладан Германия, Штатлардан яқин шарқ мамлакатидан чиқишни 18 июлга қадар кечиктиришни сўраган. 08.05.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-05-08T12:33+0500
2021-05-08T12:33+0500
2021-05-08T12:41+0500
дунёда
афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
https://cdn1.img.sputniknews.uz/i/logo/logo-social.png
ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. Европалик иттифоқчилар АҚШ Афғонистондан қўшинларини олиб чиқишни кейинга қолдиришини ва НАТОнинг бошқа аъзоларига мамлакатни тарк этиш учун кўпроқ вақт ва кўмак беришини талаб қилишмоқда. Бу ҳақда Wall Street Journal расмий шахсларга таянган ҳолда хабар берди.Таъкидланишича, Вашингтон коалиция бўйича шерикларига уларнинг қўшинлари чиқарилиши вақтида моддий-техник кўмак кўрсатиш ваъдасини берган. Аммо айрим мамлакатлар Афғонистонни белгиланган вақтда тарк этишга улгурмаслигини маълум қилиб, америкалик ҳарбийларни тўртинчи июлдан кейин ҳам қолдиришни сўрашган.Илгарироқ Tolo News канали ўз манбаларига таянган ҳолда АҚШ ва "Толибон" радикал ҳаракати Афғонистондан америка қўшинларини чиқаришни июль ойи бошига якунлаш имконини кўриб чиқаётганини хабар қилган эди.WSJ хабарига кўра, айрим давлатлар, жумладан Германия, Штатлардан Яқин Шарқ мамлакатидан чиқишни 18 июлга қадар кечиктиришни сўраган.АҚШ ҳукумати эса бунга жавобан қўшинларни олиб чиқиш, иттифоқдошлар илтимосини қаноатлантириш мақсадида, икки ёки ундан ортиқ ҳафтага кечиктирилиши мумкинлигини маълум қилган.Ўзини таништиришни истамаган расмий шахслар сўзларига кўра, яна бир мураккаб жиҳати шундаки, кўп йиллардан буён Қобулдаги аэропорт хавфсизлигини таъминлаб келаётган Туркия ҳам айни вақтда АҚШ ва НАТОга ўз қўшинларини олиб чиқиши мумкинлигини маълум қилган.Манбаларни фикрига кўра, Туркия кучларининг потенциал чиқарилиши айрим Ғарб давлатларини мамлакатда ҳатто қисқартирилган дипломатик контингентларни сақлаб қолиш режасини қайта кўриб чиқишга ундаши мумкин.Аэропортда хавфсизликни таъминлашнинг эҳтимолий муқобили – халқаро ёлланма кучлар бўлиб, нашр таъкидига кўра, улар ҳам ўз ҳимоясини кафолатловчи қўшинларсиз бу мамлакатда қолмаса керак.АҚШ ва унинг НАТО бўйича иттифоқчилари 2001 йилда Афғонистонда ҳарбий операцияни бошлашган. Операция 2001 йил 11 сентябрдаги терактга жавобан эълон қилинган "Енгилмас Озодлик" кампаниясининг бир қисми эди.2014 йилда Афғонистон, АҚШ ва НАТО иттифоқчиларга мамлакатда чекланган ҳарбий контингентни сақлашга имкон берувчи хавфсизлик тўғрисидаги битимни имзоладилар. 2015 йил 1 январдан бошлаб, жанговар операция ўрнини "Қатъий кўмак" ноҳарбий миссияси эгаллади.2020 йилда АҚШ ва "Толибон" радикал ҳаракати 18 йилдан ортиқ давом этган урушдан сўнг биринчи келишувга имзо чекдилар, унда чет эл қўшинини мамлакатда зўравонлик тугагандан сўнг шу йил май ойида олиб чиқиб кетиш кўзда тутилган. Ҳозир Афғонистонда НАТОнинг ўн мингдан кам қўшини ва альянс бўйича шерик-давлатлар қолмоқда, шу жумладан 2,5 минг америка ҳарбийлари ҳам. Уларнинг асосий вазифаси афғон хавфсизлик кучларини ўқитиш ва тайёргарликдан ўтказишдан иборат.
https://sputniknews.uz/20210428/tolibon-afgoniston-shimolini-nazoratga-olmoqda--markaziy-osiyo-xavf-ostida-18536992.html
https://sputniknews.uz/20210427/afgonistondagi-vaziyat-tanazzulga-yuz-tutmoqda-18511256.html
https://sputniknews.uz/20210419/tolibon-qanday-qilib-afgonistondan-aqsh-qoshinlarini-haydab-chiqarmoqda-18400950.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
дунёда, афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
WSJ: Европа АҚШдан Афғонистондан қўшинларни чиқаришга шошмасликни сўрамоқда
12:33 08.05.2021 (янгиланди: 12:41 08.05.2021) WSJ хабарига кўра, айрим давлатлар, жумладан Германия, Штатлардан яқин шарқ мамлакатидан чиқишни 18 июлга қадар кечиктиришни сўраган.
ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. Европалик иттифоқчилар АҚШ Афғонистондан қўшинларини олиб чиқишни кейинга қолдиришини ва НАТОнинг бошқа аъзоларига мамлакатни тарк этиш учун кўпроқ вақт ва кўмак беришини талаб қилишмоқда. Бу ҳақда Wall Street Journal расмий шахсларга таянган ҳолда хабар берди.
Таъкидланишича, Вашингтон коалиция бўйича шерикларига уларнинг қўшинлари чиқарилиши вақтида моддий-техник кўмак кўрсатиш ваъдасини берган. Аммо айрим мамлакатлар Афғонистонни белгиланган вақтда тарк этишга улгурмаслигини маълум қилиб, америкалик ҳарбийларни тўртинчи июлдан кейин ҳам қолдиришни сўрашган.
Илгарироқ Tolo News канали ўз манбаларига таянган ҳолда АҚШ ва "Толибон" радикал ҳаракати Афғонистондан америка қўшинларини чиқаришни июль ойи бошига якунлаш имконини кўриб чиқаётганини хабар қилган эди.
WSJ хабарига кўра, айрим давлатлар, жумладан Германия, Штатлардан Яқин Шарқ мамлакатидан чиқишни 18 июлга қадар кечиктиришни сўраган.
АҚШ ҳукумати эса бунга жавобан қўшинларни олиб чиқиш, иттифоқдошлар илтимосини қаноатлантириш мақсадида, икки ёки ундан ортиқ ҳафтага кечиктирилиши мумкинлигини маълум қилган.
Ўзини таништиришни истамаган расмий шахслар сўзларига кўра, яна бир мураккаб жиҳати шундаки, кўп йиллардан буён Қобулдаги аэропорт хавфсизлигини таъминлаб келаётган Туркия ҳам айни вақтда АҚШ ва НАТОга ўз қўшинларини олиб чиқиши мумкинлигини маълум қилган.
Манбаларни фикрига кўра, Туркия кучларининг потенциал чиқарилиши айрим Ғарб давлатларини мамлакатда ҳатто қисқартирилган дипломатик контингентларни сақлаб қолиш режасини қайта кўриб чиқишга ундаши мумкин.
Аэропортда хавфсизликни таъминлашнинг эҳтимолий муқобили – халқаро ёлланма кучлар бўлиб, нашр таъкидига кўра, улар ҳам ўз ҳимоясини кафолатловчи қўшинларсиз бу мамлакатда қолмаса керак.
АҚШ ва унинг НАТО бўйича иттифоқчилари 2001 йилда Афғонистонда ҳарбий операцияни бошлашган. Операция 2001 йил 11 сентябрдаги терактга жавобан эълон қилинган "Енгилмас Озодлик" кампаниясининг бир қисми эди.
2014 йилда Афғонистон, АҚШ ва НАТО иттифоқчиларга мамлакатда чекланган ҳарбий контингентни сақлашга имкон берувчи хавфсизлик тўғрисидаги битимни имзоладилар. 2015 йил 1 январдан бошлаб, жанговар операция ўрнини "Қатъий кўмак" ноҳарбий миссияси эгаллади.
2020 йилда АҚШ ва "Толибон" радикал ҳаракати 18 йилдан ортиқ давом этган урушдан сўнг биринчи келишувга имзо чекдилар, унда чет эл қўшинини мамлакатда зўравонлик тугагандан сўнг шу йил май ойида олиб чиқиб кетиш кўзда тутилган. Ҳозир Афғонистонда НАТОнинг ўн мингдан кам қўшини ва альянс бўйича шерик-давлатлар қолмоқда, шу жумладан 2,5 минг америка ҳарбийлари ҳам. Уларнинг асосий вазифаси афғон хавфсизлик кучларини ўқитиш ва тайёргарликдан ўтказишдан иборат.