https://sputniknews.uz/20210508/ozbekistonning-5ta-viloyatida-loyiha-inson-taraqqiyoti-orqali-qishloq-taraqqiyoti-sari-18644005.html
Ўзбекистоннинг 5та вилоятида лойиҳа: инсон тараққиёти орқали қишлоқ тараққиёти сари
Ўзбекистоннинг 5та вилоятида лойиҳа: инсон тараққиёти орқали қишлоқ тараққиёти сари
Sputnik Ўзбекистон
Лойиҳа инсон омилини— танланган қишлоқ аҳоли яшаш пунктлари аҳолисининг маълумоти ва саломатлик даражасини таҳлил этишдан бошланади. Энг фаол шахслар Маҳаллани... 08.05.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-05-08T15:33+0500
2021-05-08T15:33+0500
2021-08-09T11:45+0500
жамият
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/0e/19671118_0:38:1685:986_1920x0_80_0_0_dec1c69dfe3e0bd373932a14d26b0256.jpg
ТОШКЕНТ, 8 май - Sputnik. Ўзбекистоннинг 5та: Андижон, Фарғона, Наманган, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида 300дан зиёд қишлоқ аҳоли яшаш пунктларини қамраб олган "Қишлоқ инфратузилмасининг тараққиёти" лойиҳаси амалга оширилади.2020—2024 йилларда амалга ошириладиган лойиҳа ташаббускори Ўзбекистон Иқтисодий тараққиёт вакамбағалликни қисқартириш вазирлигидир.Иқтисодий тараққиёт вакамбағалликни қисқартириш вазирлиги, Бутунжаҳон банки ва Осиё инфратузилмалар инвестициялари банкининг мазкур қўшма лойиҳаси 2021 йил бошидан старт олган.Лойиҳа инсон омилини— танланган қишлоқ аҳоли яшаш пунктлари аҳолисининг маълумоти ва саломатлик даражасини таҳлил этишдан бошланади. Бу ҳар бир алоҳида қишлоқ учун энг аҳамиятга молик масалалари бўйича "Йўл харитаси"ни тузиш имконини беради. Бу нима учун инфратузилма билан боғлиқ? Ҳаммаси жуда оддий — сифатли ичимлик суви бўлмаган жойда тўлақонли саломатликни таъминлаб бўлмайди. Бу ҳали қишлоқ аҳлининг тўлақонли саломатлиги учун зарур шароит ва уларнинг соғлиги, ўзини ўзи намоён қила олиши имкони ўзаро боғлиқлигига биргина мисол. Лойиҳа жараёнини кузатиш қизиқ, чунки таҳлил этиладиган масала ва муаммолар бошқа қишлоқ аҳоли яшаш пунктлари ва у ерларда яшаётган одамларга ҳамхос бўлиши мумкин. У ёки бу вазиятдан қандай чиқишни ҳам лойиҳа кўрсатади. Танланган (илк) қишлоқлар аҳолисида таълим олиш, энг муҳиммасалаларга биргаликда ечим топиш, ва ниҳоят, уларни ҳал этишда бевосита иштирок этиш имкони бўлади. Энг фаол шахслар Маҳаллани ривожлантириш гуруҳига кириши ва ўз қишлоғи учун нима қилиш кераклигига ўз таъсирини ўтказиши мумкин бўлади.
https://sputniknews.uz/20210404/yollar-yangi-markazlar-va-uylar-obod-qishloq-dasturida-qanday-ishlar-amalga-oshiriladi-18137069.html
https://sputniknews.uz/20210325/ozbekiston-hukumati-qishloqlardagi-hayot-tarzini-yaxshilashga-21-trillion-som-yonaltiradi-17948308.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/0e/19671118_161:0:1525:1023_1920x0_80_0_0_44391f6197bbc3549fb65abf72ac3cb5.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон
Ўзбекистоннинг 5та вилоятида лойиҳа: инсон тараққиёти орқали қишлоқ тараққиёти сари
15:33 08.05.2021 (янгиланди: 11:45 09.08.2021) Лойиҳа инсон омилини— танланган қишлоқ аҳоли яшаш пунктлари аҳолисининг маълумоти ва саломатлик даражасини таҳлил этишдан бошланади. Энг фаол шахслар Маҳаллани ривожлантириш гуруҳига кириши ва ўз қишлоғи учун нима қилиш кераклигига ўз таъсирини ўтказиши мумкин бўлади.
ТОШКЕНТ, 8 май - Sputnik. Ўзбекистоннинг 5та: Андижон, Фарғона, Наманган, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида 300дан зиёд қишлоқ аҳоли яшаш пунктларини қамраб олган "Қишлоқ инфратузилмасининг тараққиёти" лойиҳаси амалга оширилади.
2020—2024 йилларда амалга ошириладиган лойиҳа ташаббускори Ўзбекистон Иқтисодий тараққиёт вакамбағалликни қисқартириш вазирлигидир.
Иқтисодий тараққиёт вакамбағалликни қисқартириш вазирлиги, Бутунжаҳон банки ва Осиё инфратузилмалар инвестициялари банкининг мазкур қўшма лойиҳаси 2021 йил бошидан старт олган.
Лойиҳа инсон омилини— танланган қишлоқ аҳоли яшаш пунктлари аҳолисининг маълумоти ва саломатлик даражасини таҳлил этишдан бошланади.
Бу ҳар бир алоҳида қишлоқ учун энг аҳамиятга молик масалалари бўйича "Йўл харитаси"ни тузиш имконини беради.
Бу нима учун инфратузилма билан боғлиқ?
Ҳаммаси жуда оддий — сифатли ичимлик суви бўлмаган жойда тўлақонли саломатликни таъминлаб бўлмайди. Бу ҳали қишлоқ аҳлининг тўлақонли саломатлиги учун зарур шароит ва уларнинг соғлиги, ўзини ўзи намоён қила олиши имкони ўзаро боғлиқлигига биргина мисол.
Лойиҳа жараёнини кузатиш қизиқ, чунки таҳлил этиладиган масала ва муаммолар бошқа қишлоқ аҳоли яшаш пунктлари ва у ерларда яшаётган одамларга ҳамхос бўлиши мумкин.
У ёки бу вазиятдан қандай чиқишни ҳам лойиҳа кўрсатади. Танланган (илк) қишлоқлар аҳолисида таълим олиш, энг муҳиммасалаларга биргаликда ечим топиш, ва ниҳоят, уларни ҳал этишда бевосита иштирок этиш имкони бўлади. Энг фаол шахслар Маҳаллани ривожлантириш гуруҳига кириши ва ўз қишлоғи учун нима қилиш кераклигига ўз таъсирини ўтказиши мумкин бўлади.