https://sputniknews.uz/20210404/yollar-yangi-markazlar-va-uylar-obod-qishloq-dasturida-qanday-ishlar-amalga-oshiriladi-18137069.html
Йўллар, янги марказлар ва уйлар: “Обод қишлоқ” дастурида қандай ишлар амалга оширилади
Йўллар, янги марказлар ва уйлар: “Обод қишлоқ” дастурида қандай ишлар амалга оширилади
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
2021-04-04T11:06+0500
2021-04-04T11:06+0500
2021-04-04T11:06+0500
жамият
президент қарори
ободонлаштириш
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1413/95/14139596_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_a89726b9f3191a42c7bdeca9bd2916cd.jpg
ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди. Қарорга мувофиқ, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасидаги қишлоқлар рўйхати қуйидаги мезонлар асосида шакллантирилади: олис ва иқлими оғир ҳудуддалиги; Халқ қабулхоналари ва ҳокимликларга йўл, коммуникация тармоғи ва ижтимоий соҳа бўйича йўлланган мурожаатлар сони;аҳоли ва тадбиркорларда ўз ҳудудини ободонлаштириш ташаббусининг мавжудлиги; “Туризм маҳалласи”, “Туризм қишлоғи”, “Туризм овули” мақомига эга эканлиги.Қарорга кўра, 2021 йилда жами 7 794 та қишлоқ ва маҳаллада 20,8 трлн сўмлик қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини амалга оширишни назарда тутувчи параметрлар тасдиқланди.Дастурлар доирасида, жумладан:
https://sputniknews.uz/20210325/ozbekiston-hukumati-qishloqlardagi-hayot-tarzini-yaxshilashga-21-trillion-som-yonaltiradi-17948308.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1413/95/14139596_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_e1acba5e4f97dc9dab20998893a32738.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, президент қарори, ободонлаштириш
жамият, президент қарори, ободонлаштириш
Йўллар, янги марказлар ва уйлар: “Обод қишлоқ” дастурида қандай ишлар амалга оширилади
8 мингга яқин қишлоқ ва маҳаллада қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилади
ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент
қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасидаги қишлоқлар рўйхати қуйидаги мезонлар асосида шакллантирилади: олис ва иқлими оғир ҳудуддалиги; Халқ қабулхоналари ва ҳокимликларга йўл, коммуникация тармоғи ва ижтимоий соҳа бўйича йўлланган мурожаатлар сони;аҳоли ва тадбиркорларда ўз ҳудудини ободонлаштириш ташаббусининг мавжудлиги; “Туризм маҳалласи”, “Туризм қишлоғи”, “Туризм овули” мақомига эга эканлиги.
Қарорга кўра, 2021 йилда жами 7 794 та қишлоқ ва маҳаллада 20,8 трлн сўмлик қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини амалга оширишни назарда тутувчи параметрлар тасдиқланди.
Дастурлар доирасида, жумладан:
10 114,4 км ички йўллар қурилади ва таъмирланади;
765 км пиёда йўлаклари қурилади;
615 та боғча, 1 030 та мактаб, 376 та тиббиёт муассасалари фаолияти йўлга қўйилади;
710 та маҳалла биноси, 114 та маҳалла гузари, 27 та маданият марказлари қурилади ва таъмирланади;
345 та автобекатлар қурилиб, таъмирланади, 104 та янги жамоат транспорти йўналишлари ташкил этилади;
1 867 та спорт майдончаси, 490 та болалар майдончаси, 43,5 км узунликдаги велосипед йўлаклари барпо этилади;
45 376 та якка тартибдаги уй-жойлар, 1 323 та кўп квартирали уй-жойлар таъмирланади, шунингдек 6 500 та якка тартибдаги уй-жойлар қурилади.