https://sputniknews.uz/20210504/qoraqalpogistonda-dunyodagi-eng-yirik-shamol-elektr-stantsiyasi-quriladi-18614472.html
Қорақалпоғистонда дунёдаги энг йирик шамол электр станцияси қурилади
Қорақалпоғистонда дунёдаги энг йирик шамол электр станцияси қурилади
Sputnik Ўзбекистон
Лойиҳа тахминан 4 миллион хонадоннинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини қондириши кутилмоқда. 04.05.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-05-04T15:41+0500
2021-05-04T15:41+0500
2021-05-04T15:41+0500
иқтисод
энергетика вазирлиги
инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
шамол электр станцияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/04/18613989_0:0:1300:731_1920x0_80_0_0_bc4f8085a7df918d170f96d05be14b4e.jpg
ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. 3 май куни Ўзбекистон Энергетика вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Саудия Арабистонининг “ACWA Power” компанияси ўртасида шамол энергетикаси лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида битим имзоланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.Мазкур лойиҳа Қорақалпоғистонда 1500 МВт қувватга эга шамол энергетикасини лойиҳалаштириш, қуриш ва эксплуатация қилишдан иборат.Лойиҳа тахминан 4 миллион хонадоннинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини қондириши ва йилига тахминан 2,5 миллион тонна карбонат ангидрид газини қоплаши кутилмоқда. Лойиҳа Ўзбекистон ҳукуматининг энергетика соҳасида амалга оширилаётган стратегик ислоҳотларга мувофиқ мамлакатнинг энергия балансини диверсификация қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга қаратилган.“АCWА Power” компанияси, шунингдек, Бухоро ва Навоий вилоятларида йил бошида тузилган умумий ишлаб чиқариш қуввати 1000 МВт бўлган иккита шамол энергетикаси лойиҳасининг инвестори ҳисобланади. Бу борада электр энергиясини сотиб олиш бўйича шартномалар (PPA) ва инвестиция шартномалари имзоланди. Бундан ташқари, Саудия компанияси Сирдарёда юқори самарадорликка эга бўлган, умумий қуввати 1500 МВт га тенг бўлган иссиқлик электр станциясини қуриш лойиҳасини амалга оширмоқда.
https://sputniknews.uz/20201222/Mirziev-Navoyida-shamol-elektr-stantsiyasini-urishga-doir-arorni-imzoladi-15656267.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/04/18613989_78:0:1226:861_1920x0_80_0_0_b1c897b57628e2bcf671d4bb11811dd7.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, энергетика вазирлиги, инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, шамол электр станцияси
иқтисод, энергетика вазирлиги, инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, шамол электр станцияси
Қорақалпоғистонда дунёдаги энг йирик шамол электр станцияси қурилади
Лойиҳа тахминан 4 миллион хонадоннинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини қондириши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. 3 май куни Ўзбекистон Энергетика вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Саудия Арабистонининг “ACWA Power” компанияси ўртасида шамол энергетикаси лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида битим имзоланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати
хабар қилди.
Мазкур лойиҳа Қорақалпоғистонда 1500 МВт қувватга эга шамол энергетикасини лойиҳалаштириш, қуриш ва эксплуатация қилишдан иборат.
“У фойдаланишга топширилгандан сўнг Марказий Осиё минтақаси ва дунёдаги энг йирик шамол электр станциясига айланади”, - дейилган хабарда.
Лойиҳа тахминан 4 миллион хонадоннинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини қондириши ва йилига тахминан 2,5 миллион тонна карбонат ангидрид газини қоплаши кутилмоқда.
Лойиҳа Ўзбекистон ҳукуматининг энергетика соҳасида амалга оширилаётган стратегик ислоҳотларга мувофиқ мамлакатнинг энергия балансини диверсификация қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга қаратилган.
“АCWА Power” компанияси, шунингдек,
Бухоро ва Навоий вилоятларида йил бошида тузилган умумий ишлаб чиқариш қуввати 1000 МВт бўлган иккита шамол энергетикаси лойиҳасининг инвестори ҳисобланади. Бу борада электр энергиясини сотиб олиш бўйича шартномалар (PPA) ва инвестиция шартномалари имзоланди.
Бундан ташқари, Саудия компанияси Сирдарёда юқори самарадорликка эга бўлган, умумий қуввати 1500 МВт га тенг бўлган иссиқлик электр станциясини қуриш лойиҳасини амалга оширмоқда.