https://sputniknews.uz/20210504/mashinistlar-qozogistonga-1-mln-dollardan-ortiq-xorijiy-valyutani-olib-chiqishga-urindi-18609918.html
Машинистлар Қозоғистонга 1 млн доллардан ортиқ хорижий валютани олиб чиқишга уринди
Машинистлар Қозоғистонга 1 млн доллардан ортиқ хорижий валютани олиб чиқишга уринди
Sputnik Ўзбекистон
Юк поезди электровозининг хуфиёна жойларида 971,50 минг доллар, 47,7 минг евро, 3,4 млн Россия рубли топилган. 04.05.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-05-04T12:31+0500
2021-05-04T12:31+0500
2021-05-04T12:31+0500
ҳодисалар
жиноят
давлат хавфсизлик хизмати (дхх)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/i/logo/logo-social.png
ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Давлат хавфсизлиги хизмати (ДХХ) 1 миллион доллардан ортиқ хорижий валютани Ўзбекистондан ноқонуний олиб чиқиб чиқиб кетишга уринган уч кишини қўлга олди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар қилди.Аввалига Қозоғистонга кетаётган “Ўзбекистон темир йўллари”нинг 2 нафар машинисти қўлга олинган. Улар бошқарган юк поезди электровозининг хуфиёна жойларида 971 минг 50 АҚШ доллари, 47 минг 720 евро, 3 млн 424 минг 500 Россия рубли топилган.Шунингдек, мазкур электровоз қайта текширувдан ўтказилганда машинист ўриндиғи остига яшириб қўйилган қўшимча 1 минг 50 АҚШ доллари ҳам аниқланган.Ушбу хорижий валюталарнинг миллий валютадаги умумий қиймати 11 млрд 277 млн 447 минг сўмни ташкил этади.Дастлабки суриштирув жараёнларида Қозоғистонга олиб ўтиш учун мазкур валюталарни машинистларга Тошкент вилояти Зангиота туманида яшовчи фуқаро берганлиги маълум бўлган. Тезкор тадбир давомида у ҳам қўлга олинган.Хорижий валюталарни қўшни давлатга ноқонуний ўтказиб бериш эвазига машинистлар 300 АҚШ доллари олишган.Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 182-моддаси (Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш) билан жиноят иш очилган.
https://sputniknews.uz/20191212/Fuaro-zbekistonga-snayper-miltiining-nishonga-olish-moslamasini-olib-kirishga-urindi-12995344.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ҳодисалар , жиноят, давлат хавфсизлик хизмати (дхх)
ҳодисалар , жиноят, давлат хавфсизлик хизмати (дхх)
Машинистлар Қозоғистонга 1 млн доллардан ортиқ хорижий валютани олиб чиқишга уринди
Юк поезди электровозининг хуфиёна жойларида 971,50 минг доллар, 47,7 минг евро, 3,4 млн Россия рубли топилган.
ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Давлат хавфсизлиги хизмати (ДХХ) 1 миллион доллардан ортиқ хорижий валютани Ўзбекистондан ноқонуний олиб чиқиб чиқиб кетишга уринган уч кишини қўлга олди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати
хабар қилди.
Аввалига Қозоғистонга кетаётган “Ўзбекистон темир йўллари”нинг 2 нафар машинисти қўлга олинган. Улар бошқарган юк поезди электровозининг хуфиёна жойларида 971 минг 50 АҚШ доллари, 47 минг 720 евро, 3 млн 424 минг 500 Россия рубли топилган.
Шунингдек, мазкур электровоз қайта текширувдан ўтказилганда машинист ўриндиғи остига яшириб қўйилган қўшимча 1 минг 50 АҚШ доллари ҳам аниқланган.
Ушбу хорижий валюталарнинг миллий валютадаги умумий қиймати 11 млрд 277 млн 447 минг сўмни ташкил этади.
Дастлабки суриштирув жараёнларида Қозоғистонга олиб ўтиш учун мазкур валюталарни машинистларга Тошкент вилояти Зангиота туманида яшовчи фуқаро берганлиги маълум бўлган. Тезкор тадбир давомида у ҳам қўлга олинган.
Хорижий валюталарни қўшни давлатга ноқонуний ўтказиб бериш эвазига машинистлар 300 АҚШ доллари олишган.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 182-моддаси (Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш) билан жиноят иш очилган.