ТОШКЕНТ, 12 дек – Sputnik. Ўзбекистонга снайпер милтиғининг оптик нишонга олиш мосламасини олиб киришга уринган шахс тўхтатилди, деб хабар қилди ДБҚ матбуот хизмати.
Хабарда айтилишича, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “С.Нажимов” чегара божхона постига қўшни давлатдан пиёда кириб келган фуқаро Д.Ё. нинг юклари белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
© Пресс-служба ГТКОптический прицел снайперской винтовки изъятый на таможне
Оптический прицел снайперской винтовки изъятый на таможне
Натижада, ушбу шахс йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган 1 дона “Драгунов снайперлик милтиғи”нинг оптик нишонга олиш мосламасини яшириб олиб ўтаётганлиги фош қилинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.