Malibuми ёки Tahoe? Вазирлар ва ҳокимлар неча пуллик машина миниши белгиланди

© Sputnik/ Рамиз БахтияровКортеж на дорогах Ташкента
Кортеж на дорогах Ташкента - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.05.2021
Oбуна бўлиш
Давлат бошқарув органлари раҳбарлари минадиган хизмат автомобиллари нархини чекловчи қонун қабул қилинди. Хизмат автомобилларига нархига 171 миллиондан 490 миллион сўмгача чеклов қўйилди.
ТОШКЕНТ, 1 май – Sputnik. Мансабдорларга хизмат авторанспорт воситаларини бириктириш меъёрлари тасдиқланди, деб хабар қилмоқда Коррупцияга қарши кураш қўмитаси.
2021 йил 29 апрелда “Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспортларидан фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди.
Унга кўра, давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат авторанспорт воситаларини бириктириш меъёрлари тасдиқланди. Жумладан:
490 млн сўм ёки БҲМнинг 2000 бараваригача - вазирлар, давлат қўмиталари раҳбарлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари;
367 млн. сўм ёки БҲМнинг 1500 бараваригача - вазир ва Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосарлари;
245 млн. сўм ёки БҲМнинг 1000 бараваригача - туман ва шаҳар ҳокимлари;
171 млн сўм ёки БҲМнинг 700 бараваригача - давлат бошқаруви органларининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бўлинмалари раҳбарлари, шунингдек, туман, шаҳар ҳокими ўринбосарлари.
Шунингдек, давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспортидан камида 5 йил фойдаланилгандан сўнг янгисига алмаштириш ва тизимидаги бошқа ташкилотларга ўтказиб бериш белгиланган(фойдаланишга яроқсиз ҳолга келган автотранспорт воситалари бундан мустасно).
Ключи от автомобиля - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.01.2019
Энг юқори кўрсаткичга эришган сектор раҳбарлари автомобил билан тақдирланади
Ундан ташқари, ушбу қарорга кўра, давлат ташкилотларида фойдаланишда мавжуд бўлган хизмат авторанспортлари икки ой ичида хатловдан ўтказилади ва белгиланган меъёрлар бўйича лимитдан ортиқча бўлган хизмат автотранспорт воситалари 2021 йил 1 августга қадар электрон аукцион савдоларига қўйилади.
Янгиликлар лентаси
0