https://sputniknews.uz/20210430/rossiya-va-ozbekiston-tarixni-nazoratga-oladi-natsizm-ustidan-galaba-unutilmasligi-kerak-18571647.html
Россия ва Ўзбекистон тарихни "назоратга олади": нацизм устидан ғалаба унутилмаслиги керак
Россия ва Ўзбекистон тарихни "назоратга олади": нацизм устидан ғалаба унутилмаслиги керак
Sputnik Ўзбекистон
Россия ва Ўзбекистон ҳукумати нацизм устидан қозонилган ғалаба тарихини сақлаб қолиш учун биргаликда иш олиб бормоқда. 30.04.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-04-30T16:21+0500
2021-04-30T16:21+0500
2023-04-05T18:33+0500
сиёсат
ўзбекистон
9 май - муқаддас хотира ва буюк ғалаба куни
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/270/50/2705063_0:669:2047:1820_1920x0_80_0_0_e6f86af9822118748cb581c5de90987c.jpg
ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Россия ва Ўзбекистон ҳукумати нацизм устидан қозонилган ғалаба тарихини сақлаб қолиш учун биргаликда иш олиб бормоқда.Бу, айниқса, "халқларни тарихни сохталаштириш игнасига ўтқазиш"га уринишлари амалга оширилаётган пайтда, айниқса муҳим, - деди Россиянинг республикадаги элчиси Олег Мальгинов."Бугунги кунда халқларни тарихни сохталаштириш "игнаси"га ўтқазиш ҳаракатлари, кўплаб халқларнинг тарихий хотирасидан маҳрум қилишга уринишлар тобора кучаймоқда. Ўзбекистонда амалга оширилаётган ишлар фашизм устидан ғалаба тарихини сақлаб қолиш нуқтаи назаридан жуда муҳимдир”, - деди дипломат.Мальгинов ўтган чоршанба куни Бухорода Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу ўзбекистонликларнинг Иккинчи Жаҳон уруши пайтида кўрсатган қаҳрамонликлари ҳақидаги архив материалларини Ўзбекистон томонига топширганини эслатди.Бу тарихий мерос Тошкентдаги Ғалаба боғи музейида экспозиция сифатида қўйилади.Марказий Осиё Халқаро Институти директори Анвар Носиров, ўз навбатида, бир ярим миллионга яқин аскар Улуғ Ватан уруши майдонларида ҳалок бўлганлигини эслатди. Уруш охирида 780 мингдан ортиқ киши орден ва медаллар билан мукофотланди: уларнинг 1 мингдан ортиғи СССР Қаҳрамони бўлди, 250 га яқин - "Шон-шараф" ордени билан тақдирланди.Носиров таъкидлашича, уруш йилларида Марказий Осиё - фронт ортидаги ишончли ҳудудга айланди. Биргина 1941 йил ноябр - 1942 йил март ойлари давомида Ўзбекистонда жасорат ва фидокорона қаҳрамонлик кўрсатган 14 та миллий бирлашмалар шаклланди.Бундан ташқари, уруш авж олган ҳудудлардан 3 миллиондан ортиқ одам эвакуация қилинди.
https://sputniknews.uz/20200620/Unutilgan-otmish-saboqlari-va-uning-ogir-tolovi--Putin-maqolasi-14374262.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/270/50/2705063_0:477:2047:2012_1920x0_80_0_0_a22c140539448a96a8449924e7f4ae93.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, ўзбекистон, 9 май - муқаддас хотира ва буюк ғалаба куни, россия
сиёсат, ўзбекистон, 9 май - муқаддас хотира ва буюк ғалаба куни, россия
Россия ва Ўзбекистон тарихни "назоратга олади": нацизм устидан ғалаба унутилмаслиги керак
16:21 30.04.2021 (янгиланди: 18:33 05.04.2023) Россия ва Ўзбекистон ҳукумати нацизм устидан қозонилган ғалаба тарихини сақлаб қолиш учун биргаликда иш олиб бормоқда.
ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Россия ва Ўзбекистон ҳукумати нацизм устидан қозонилган ғалаба тарихини сақлаб қолиш учун биргаликда иш олиб бормоқда.
Бу, айниқса, "халқларни тарихни сохталаштириш игнасига ўтқазиш"га уринишлари амалга оширилаётган пайтда, айниқса муҳим, - деди Россиянинг республикадаги элчиси Олег Мальгинов.
"Бугунги кунда халқларни тарихни сохталаштириш "игнаси"га ўтқазиш ҳаракатлари, кўплаб халқларнинг тарихий хотирасидан маҳрум қилишга уринишлар тобора кучаймоқда. Ўзбекистонда амалга оширилаётган ишлар фашизм устидан ғалаба тарихини сақлаб қолиш нуқтаи назаридан жуда муҳимдир”, - деди дипломат.
Мальгинов ўтган чоршанба куни Бухорода Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу ўзбекистонликларнинг Иккинчи Жаҳон уруши пайтида кўрсатган қаҳрамонликлари ҳақидаги архив материалларини Ўзбекистон томонига топширганини эслатди.
Бу тарихий мерос Тошкентдаги Ғалаба боғи музейида экспозиция сифатида қўйилади.
Агар биз ушбу хотирани сақлаб қолсак, у ҳолда Россия ва Ўзбекистон ва Улуғ Ватан урушида қатнашган бошқа давлатлар, тарихни сохталаштириш жараёнларига қарши тура оламиз
Олег Мальгинов
Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси
Марказий Осиё Халқаро Институти директори Анвар Носиров, ўз навбатида, бир ярим миллионга яқин аскар Улуғ Ватан уруши майдонларида ҳалок бўлганлигини эслатди.
Уруш охирида 780 мингдан ортиқ киши орден ва медаллар билан мукофотланди: уларнинг 1 мингдан ортиғи СССР Қаҳрамони бўлди, 250 га яқин - "Шон-шараф" ордени билан тақдирланди.
Носиров таъкидлашича, уруш йилларида Марказий Осиё - фронт ортидаги ишончли ҳудудга айланди. Биргина 1941 йил ноябр - 1942 йил март ойлари давомида Ўзбекистонда жасорат ва фидокорона қаҳрамонлик кўрсатган 14 та миллий бирлашмалар шаклланди.
Бундан ташқари, уруш авж олган ҳудудлардан 3 миллиондан ортиқ одам эвакуация қилинди.