https://sputniknews.uz/20210429/birinchi-maydan-boshlab-import-va-eksport-qilinuvchi-osimliklar-ekspertizasi-pullik-boladi-18546068.html
Биринчи майдан бошлаб импорт ва экспорт қилинувчи ўсимликлар экспертизаси пулли бўлади
Биринчи майдан бошлаб импорт ва экспорт қилинувчи ўсимликлар экспертизаси пулли бўлади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда халқаро стандартларга мос келувчи Марказий карантин лабораторияси ҳамда 6та вилоятларда ҳудудий стационар лабораториялар ташкил этилди. 29.04.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-04-29T10:00+0500
2021-04-29T10:00+0500
2021-04-29T10:18+0500
иқтисод
мева-сабзавот
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/390/83/3908391_0:0:1500:844_1920x0_80_0_0_dd40c83205cc68b01a1892db24c2640e.jpg
ТОШКЕНТ, 29 апр – Sputnik. Ўзбекистонда 1 майдан бошлаб импорт ҳамда экспорт қилинувчи мева-сабзавот ва ўсимликларни лаборатория экспертизасидан ўтказиш хизмати расман пулли бўлди. Бу ҳақида Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ахборот хизмати раҳбари Дурдона Очилова АОКАда бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.Лаборатория хизматлари нархида ҳар бир намуна учун 88 563 сўм миқдорида тўлов жорий этилиб, ушбу нархга кимёвий реактив ва бир марталик ишлатиладиган маҳсулотлар нархи алоҳида ҳисоблаб қўшилади. Тўлов шартнома асосида амалга оширилади. Ушбу мақсадда республикада замонавий илғор лаборатория ускуналари ва техник воситалар билан жиҳозланган Марказий карантин лабораторияси ташкил этилди. Ушбу лаборатория 2021 йил март ойида халқаро стандартлар асосида аккредитациядан ўтказилган. Шу билан бир қаторда, Республиканинг 6 та вилоятида (Андижон, Фарғона, Хоразм, Самарқанд, Сирдарё, Тошкент вилоятлари) стационар карантин лаборатория ташкил этилди ва миллий аккредитациядан ўтказилди.Экспортга юкланаётган маҳсулотларни лаборатория экспертизасидан ўтказишни тезлаштириш мақсадида, ҳудудий ўсимликлар карантини давлат инспекцияларида 15 та замонавий сайёр (мобил) лабораториялар ташкил этилди, дейилган хабарда.
https://sputniknews.uz/20210201/Rossiya-MD-davlatlari-bilan-simliklar-karantini-byicha-amkorlik-iladi-15913958.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/390/83/3908391_375:0:1500:844_1920x0_80_0_0_4e02024f78b759bac79451cd7808f69a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
иқтисод, мева-сабзавот
Биринчи майдан бошлаб импорт ва экспорт қилинувчи ўсимликлар экспертизаси пулли бўлади
10:00 29.04.2021 (янгиланди: 10:18 29.04.2021) Ўзбекистонда халқаро стандартларга мос келувчи Марказий карантин лабораторияси ҳамда 6та вилоятларда ҳудудий стационар лабораториялар ташкил этилди.
ТОШКЕНТ, 29 апр – Sputnik. Ўзбекистонда 1 майдан бошлаб импорт ҳамда экспорт қилинувчи мева-сабзавот ва ўсимликларни лаборатория экспертизасидан ўтказиш хизмати расман пулли бўлди.
Бу ҳақида Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ахборот хизмати раҳбари Дурдона Очилова АОКАда бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан 1 майдан бошлаб Ўзбекистонга импорт ҳамда экспорт қилинаётган мева-сабзавот ва ўсимлик маҳсулотларини лаборатория экспертизасидан ўтказиш хизмати расман пулли этиб белгиланди, - дейилган хабарда.
Лаборатория хизматлари нархида ҳар бир намуна учун 88 563 сўм миқдорида тўлов жорий этилиб, ушбу нархга кимёвий реактив ва бир марталик ишлатиладиган маҳсулотлар нархи алоҳида ҳисоблаб қўшилади. Тўлов шартнома асосида амалга оширилади.
Ушбу мақсадда республикада замонавий илғор лаборатория ускуналари ва техник воситалар билан жиҳозланган Марказий карантин лабораторияси ташкил этилди. Ушбу лаборатория 2021 йил март ойида халқаро стандартлар асосида аккредитациядан ўтказилган.
Шу билан бир қаторда, Республиканинг 6 та вилоятида (Андижон, Фарғона, Хоразм, Самарқанд, Сирдарё, Тошкент вилоятлари) стационар карантин лаборатория ташкил этилди ва миллий аккредитациядан ўтказилди.
Экспортга юкланаётган маҳсулотларни лаборатория экспертизасидан ўтказишни тезлаштириш мақсадида, ҳудудий ўсимликлар карантини давлат инспекцияларида 15 та замонавий сайёр (мобил) лабораториялар ташкил этилди, дейилган хабарда.