https://sputniknews.uz/20210428/chegarani-piyoda-kesib-otmoqchi-bolgan-migrantlar-qolga-olindi-18523859.html
Чегарани пиёда кесиб ўтмоқчи бўлган мигрантлар қўлга олинди
Чегарани пиёда кесиб ўтмоқчи бўлган мигрантлар қўлга олинди
Sputnik Ўзбекистон
Смоленск вилоятида давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтганлик ҳолати юзасидан чет эл фуқаролари ҳибсга олинди. 28.04.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-04-28T10:30+0500
2021-04-28T10:30+0500
2021-04-28T10:39+0500
россия
мигрантлар
миграция
covid-19 умумжаҳон пандемияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/1c/18523687_0:119:1280:839_1920x0_80_0_0_b03f72824bcdd5a31b2bfd715c167096.jpg
ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Россия ФХХ Смоленск вилояти бўйича чегара бошқармаси ходимлари Краснинский тумани Лонница қишлоғи яқинида давлат чегарасини пиёда кесиб ўтмоқчи бўлган Марказий осиёлик мигрантларни қўлга олди.Жами 22 киши қўлга олинди. Номаълум шахс мигрантларни Беларусь ҳудудидан Днепр дарёси орқали қайиқда олиб ўтгани аниқланди. Улар Москва вилоятига боришни режалаштиришган эди.Шунингдек, Монастиршинский туманининг Дубровка қишлоғи ҳудудида чегарачилар Беларусь ҳудудидан келаётган 2та микроавтобус тўхтатилди. Микроавтобусда 15 нафар чет эл фуқароси ва бир нафар фуқаролиги бўлмаган шахс бўлган. Текширув давомида фуқаролиги бўлмаган шахсда Россияга кириш учун тақиқ қўйилгани аниқланди.ФХХ Смоленск вилоятидаги чегара бошқармаси матбуот хизматининг хабар беришича, ўтган ҳафта дам олиш кунлари давомида чегара бошқармаси ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари билан ҳамкорликда чегара режимини бузган 180 нафардан зиёд фуқаро қўлга олинди. Фуқаролар маъмурий жавобгарликка тортилиб, қўшни давлат ҳудудига қайтарилган.
https://sputniknews.uz/20210417/nolegal-migrantlar-rossiyadan-15-iyunga-qadar-chiqib-ketishlari-kerak--iiv-18382757.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/1c/18523687_2:0:1279:958_1920x0_80_0_0_5678eb61aea6d96c97d554bd7ade4bdb.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, мигрантлар, миграция, covid-19 умумжаҳон пандемияси
россия, мигрантлар, миграция, covid-19 умумжаҳон пандемияси
Чегарани пиёда кесиб ўтмоқчи бўлган мигрантлар қўлга олинди
10:30 28.04.2021 (янгиланди: 10:39 28.04.2021) Смоленск вилоятида давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтганлик ҳолати юзасидан чет эл фуқаролари ҳибсга олинди.
ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Россия ФХХ
Смоленск вилояти бўйича чегара бошқармаси ходимлари Краснинский тумани Лонница қишлоғи яқинида давлат чегарасини пиёда кесиб ўтмоқчи бўлган Марказий осиёлик мигрантларни қўлга олди.
Жами 22 киши қўлга олинди. Номаълум шахс мигрантларни Беларусь ҳудудидан Днепр дарёси орқали қайиқда олиб ўтгани аниқланди. Улар Москва вилоятига боришни режалаштиришган эди.
Шунингдек, Монастиршинский туманининг Дубровка қишлоғи ҳудудида чегарачилар Беларусь ҳудудидан келаётган 2та микроавтобус тўхтатилди. Микроавтобусда 15 нафар чет эл фуқароси ва бир нафар фуқаролиги бўлмаган шахс бўлган. Текширув давомида фуқаролиги бўлмаган шахсда Россияга кириш учун тақиқ қўйилгани аниқланди.
ФХХ Смоленск вилоятидаги чегара бошқармаси матбуот хизматининг хабар беришича, ўтган ҳафта дам олиш кунлари давомида чегара бошқармаси ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари билан ҳамкорликда чегара режимини бузган 180 нафардан зиёд фуқаро қўлга олинди. Фуқаролар маъмурий жавобгарликка тортилиб, қўшни давлат ҳудудига қайтарилган.