Путин қизил чизиқни айнан қаердан тортганини Ғарб жуда яхши билади

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ Владимир Путин перед началом выступления с ежегодным посланием Федеральному Собранию
Президент РФ Владимир Путин перед началом выступления с ежегодным посланием Федеральному Собранию - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.04.2021
Oбуна бўлиш
Россия ҳеч кимга биз билан муносабатларда қизил чизиқдан ўтишни маслаҳат бермайди — бу чизиқ қаердан ўтишини эса, ҳар бир конкрет ҳолатда биз ўзимиз аниқлаштирамиз.
Владимир Путиннинг Федерал кенгашга мурожаатида янграган ушбу сўзларини унинг Мюнхендаги нутқига қиёслашди ва ушбу таъкид Россиянинг ташқи сиёсий манифести номини олди.
В случае необходимости ответ будет асимметричным, быстрым, жестким - Путин о международных отношениях - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.04.2021
“Қилмишидан пушаймон бўлади”: Путин иғвогарларни огоҳлантирди
Ҳақиқатан ҳам янги тарихий давр бошланди — аммо президент бу сўзлар билан аллақачон рўй бериб бўлган ҳолатни таъкидламоқда эди, холос. Россия суринарди, Россия тикланарди, Россия бирлашди — энди Россия ҳужумга ўтмоқда. Йўқ, Украина ёки Ғарбга эмас — шунчаки, биз ўз миллий манфаатларимизни янада очиқ ва кескин ҳимоялашга ўтмоқдамиз.
Аммо бу биз ўз миллий манфаатларимизни илгари ҳимоя қилмаган эдик, дегани эмас, — Путин бошқарувининг барча йилларида бу бизнинг ташқи сиёсий доктринамиз моҳияти бўлиб келган. Қанчалик кўп куч олсак, ўзимизнинг ҳақлигимизга бўлган ишонч шунчалик илдиз отарди, воқеалар ривожи ташқи вазиятга берган баҳоларимизнинг тўғрилигини қанчалик кучлироқ исботласа, дунё саҳнасида шунча қатъиятли ва қаттиққўл бўлдик, ва шу ўлароқ катта геосиёсий кенгашнинг барча майдонларидаги ўйинларда янада фаол қатнашдик.
Аммо бизни "маҳлуқлаштириш" ҳам шу қадар кучли кечди - бизни бутун дунёга таҳдид сифатида кўрсатиб, блоклашга ва яккалашга уринишарди.
Флаги  России и Евросоюза - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.03.2021
Янги санкциялари билан Ғарб “темир парда”ни қайта туширмоқда
Қрим воқеасидан кейинги етти йил бу шунчаки бефойда эмаслигини кўрсатди. Бу шунчаки жаҳон кўламида ишламаслиги аён бўлди (Ғарбнинг демонлаштириш (маҳлуқлаштириш) бўйича хатти-ҳаракатлари фақат Ғарбнинг ўзигагина таъсир этарди — агар аҳоли кайфиятини оладиган бўлсак, бу унчалик самарали кечмаганини кўриш мумкин).
Россияни тийиб туриш сиёсати натижалари дунё қанчалик ўзгарганининг далили бўлди. У бекорга эмас, муайян сабабларга кўра (2000 йилларда охиригача қуриб битказилмаган атлантик дунё тартиботининг барбод бўлиши сабабли), шунингдек, тарих ўзанини тезликда ўзгартирган Россиянинг мақсадли ҳаракатлари туфайли ҳам ўзгарган эди.
2014 йилдаги очиқ исёнимиз билан биз Ғарбнинг глобал етакчилик лойиҳаси инқирозини тезлаштирдик (ҳукмронликни кўзлаган ҳолда) - гарчи Қрим билан боғлиқ вазиятда биз биринчи навбатда ўзимизни, миллий манфаатларимизни ҳимоя қилган эдик.
Президент РФ В. Путин выступил на сессии онлайн-форума Давосская повестка дня 2021 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.03.2021
Путин Қримдаги референдум бўйича қарорни қандай қабул қилгани ҳақида гапирди
Ғарб бизни, ҳатто, бу манфаатлар ҳақида очиқ айтиш ҳуқуқидан ҳам маҳрум қилди - бензоколонка-мамлакат, минтақавий держава, парчаланиб кетган иқтисодиёт ҳақида барча гап-сўзлар ҳам шундан, аслида. Россияни 90-йилларда ҳисобдан чиқариб ташлашди - ва Мюнхен ҳамда Қрим орқали у супердержава позициясига қайтишни бошлаганида жуда ҳайрон қолишди.

Ҳа, СССР миқёсида эмас - аммо казино эгалари учун бутун ўйинни бузиш учун етарли даражада. Чунки ўша пайтга келиб Ғарбнинг ўзи Бобил глобаллашув минорасини қуриш пайтида ўзини ўзи ўта зўриқтириб юборган ва, ҳатто, Россиянинг чекланган имкониятлари унга Атлантика дунё тартиботининг қулаши жараёнини тезлаштиришга имкон берганди.

Буни англаш эса (глобалистик лойиҳа ички инқирози ҳамда Россиянинг фаол ўйини уйғунлашуви) атлантачиларни "руслар келяпти!" қабилидаги жазава ҳолатига туширган эди, энди руслар ҳамма жойда ҳамма нарсага аралашарди.
Глава МИД РФ Сергей Лавров  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.04.2021
Лавров: Россия АҚШнинг ҳар қандай нодўстона хатти-ҳаракатларига жавоб қайтаради
Қрим ва Сурия уларга камлик қилгандек, улар камига Трампни сайлашди ва Brexitни уюштиришди — мана шундай иситма аралаш сафсатани биз кўп йиллардан буён кузатиб келмоқдамиз.
Россияни изоляциялашга уриниш ҳолатлари қарама-қарши натижа билан якунланди: Ғарб ўзини ҳимояланмаган ҳис эта бошлади, у русларни ҳар бир кроват тагидан қидирар ва ўзининг ҳар бир муаммоси ҳамда муваффақиятсизлиги ортида русларни кўра бошлаганди. Аммо муваффақиятсизликлари табиийки, кундан кунга ортиб борарди.
"Руслар буни уддалашди" жумласи ҳазилнамо мемга айланганди. Аммо энг қизиғи, Россияга қарши ташвиқот жаҳон кўламида Россия фойдасига ишлай бошлаганди — агар руслар шунчалар, Ғарб айтаётгани сингари, қудратли экан, у ҳолда улар билан ишлаш ва, ҳатто, дўст тутиниш керак, дея фикрлай бошладилар.
Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.04.2016
Лавров: Ғарб ҳар борада Россияни айблашга уриняпти
Осиё, Лотин Америкаси, Африка кўз ўнгида Россия қўшимча рекламага эга бўлди ва бу реклама бизнинг сайёранинг турли регионларига қайтишимизда жуда муҳим роль тутди.
Путин билан қўрқитишни исташганди, натижада эса Путиннинг обрўйи замонанинг энг қудратли сиёсатчиси даражасида мустаҳкамланишига ҳисса қўшишди. Шу боис, кейинги босқичда, Россияни бўлар-бўлмасга турткилай бошлашни одат қилдилар, биз бунга кўникканмиз, биз учун бу янгилик эмас, аммо жавоб қайтариш зарур.
Бу держава учун қайғурганимиз учун эмас, гарчи байроқ обрўйини ҳимоялаш керак, албатта, бу табиий, аммо биз ҳозирда бизга бўлган босимнинг янги шаклига дуч келганмиз.
Вид на Спасскую башню Московского кремля и храм Василия Блаженного со стороны парка Зарядье в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.12.2019
Россияда Ғарбни нега яхши кўришмайди?
Бунда ички ва ташқи сиёсий омиллар чамбарчас боғлиқ бўлади, яъни ички ишларимизга аралашиш ва миллий манфаатларимизга қасддан менсимаслик деб аташ мумкин. Навальний ва Украина билан боғлиқ воқеаларнинг ўзаро боғлиқлиги бунинг энг аниқ далилидир.

Навальний туфайли эълон қилинган санкциялар ва "Шимолий оқим 2"ни тўхтатиб қўйиш билан боғлиқ таҳдидлар (бошида заҳарлангани, кейин эса ҳибсга олингани учун), Украинага "русларнинг бостириб кириши таҳдиди" атрофида жазавани кучайтириш, ва бунинг учун ҳозирданоқ Россияга баҳони белгилаб қўйиш, яъни қизил чизиқларни тортиш зарурати — буларнинг барчасини Ғарб бизга "янги расмиятчилик" тарзида ўтказмоқчи бўляпти.
Алексей Навальный - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.12.2020
Бемор АҚШ махсус хизматлари кўмагидан фойдаланади — Путин Навальный ҳақида
Аммо Россия унга таклиф қилинган ўйин қоидаларига рози бўлмайди - на бизнинг ички ишларимизга аралашув, на "Украинани Россиядан қутқарамиз" мавзуси бизга мутлақо маъқул эмас. Яъни биз Ғарб билан ўйнамаймиз (унинг Атлантика қисми билан), чунки бу қоидалардан биляпмизки, улар бизга зарар етказиш учун баҳона сифатида кераклигини тушунамиз.
Ташвиқот, сиёсий, иқтисодий - ва энг муҳими, геосиёсий томондан етказиладиган зарар учун баҳона сифатида.
Яъни Ғарб биздан ташаббусни тортиб олмоқчи, бизни Навальний, Украина туфайли чексиз ўзини оқлашлар билан чалғитмоқчи. Аммо шу билан бирга ушбу иккала мавзу ҳам Путин айтган қизил чизиқлардан ташқарида. Ғарб буни жуда яхши тушунади, лекин яна бир бор туртиб кўришга уринмоқда.
Президент России Владимир Путин проводит ежегодную пресс-конференцию - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.12.2020
Бунақаси дунёда ҳеч кимда йўқ - Путин янги қурол ҳақида
Мабодо иш бериб қолса-чи? Йўқ, яхшиси провокация қилмаган маъқул, токи кейинчалик узоқ вақтдан буён кўрмаган пушаймон аламини таътиб кўрмаслик учун. Путиннинг бу сўзлари барчага бирдек тааллуқли — Украина фронтидаги провокацияларга ҳам, бизнинг миллий манфаатларимиз бор бошқа нуқтадаги провокацияларга ҳам. Улар кўпми? Албатта: Россия — глобал держава, глобал ҳукмронлик ўрнатиш амбицияларига эга держава маъносидамас (бу кўпроқ АҚШга тегишли), балки глобал манфаатларга эга мамлакатдир. Улар фақатгина собиқ иттифоқ майдонида эмас — Сурияда ҳам, Вьетнамда ҳам, Сербияда ҳам, Мисрда ва Анголада ҳам бор. Энг муҳими, улар Москва ва Пекинга кўра янги дунё тартиботини шакллантиришда янада фаол ва мувофиқлаштирилган ҳолда шуғулланишмоқда.
Репетиция Парада Победы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.03.2021
Россия шимолий ҳудудларини ғайриоддий қурол билан ҳимоя қилади
Бу ишда бизга қизил чизиқлар тортиш бефойда — биз бунга йўл қўймаймиз, қолаверса, "рассомларнинг" кучи ҳам етмагай. Лекин ҳар бир алоҳида ҳолатда қизил чизиқ қаердан тортилишини ўзимиз ҳал қилишимиз ҳақидаги гаплар манманлик бўлиб қолмаяптими? Яъни Ғарбга бизни "жиловлашга" рухсат бермаган ҳолда, унга мумкин бўлган - мумкин бўлмаган ҳолат бўйича ўз фикримизни уқтиришга тайёр эканмизда? Йўқ, зинҳор бу манманлик эмас — чунки гап ўзга ҳудудларга, ўзга миллий манфаатлар зонасига экспансия ҳақида бормаяпти. Гап бу ерда ўзиникини ёки Ғарб биздан олиб қўйишга уринган ва уринаётган нарсаларни ҳимоялаш ва қайтариш ҳақида бораётгани йўқ. Бу ҳақда уларга ниманидир ойдинлаштириш ва тушунтиришнинг ҳожати ҳам йўқ, чунки мушук кимнинг гўштини паққос туширганини яхши билади. Тўғрироғи - паққос туширишга уринаётганини.
Янгиликлар лентаси
0