Виктор Мараховский
Аввал бошда муҳими ҳақида қисқача. "Россия сегодня" мутахассислари томонидан ўтказилган "Саккизоёқ-1.1" тадқиқоти, жорий йилда ўтказилган иккинчи тадқиқот саналади. Биринчиси, октябрь ойида ўтказилган бўлиб, унда "Катта еттилик" давлатларидаги ОАВларда эълон қилинган мақолалар таҳлил қилинган ва Ғарб нега Россияни яхши кўрмаслиги ҳақида таҳлилий мақола чоп этилган эди.
Тадқиқот натижалари анчайин қайғули эди: маълум бўлишича, эркин дунёнинг олд ОАВлари Россияни мутлақо яхши кўрмайдилар. Россия ҳақида ижобий материаллар салмоғи атиги икки фоиз эди, салбийлари — 25 баробар кўп, 50 фоиз. Россияни яхши кўрмайдиган ОАВларнинг аксарияти Қўшма Штатларга қарашли бўлиб, бунда сўз эркинлиги доирасида Россия ҳақида чоп этилган мақолаларнинг 90 фоизи салбий ва бор-йўғи 0,2 фоизи — ижобий эди, яъни беш юздан бир қисми ижобий эди.
Русларга ҳурмат билан муносабатда бўлган давлат - Италия бўлиб чиқди. Бу ерда Россия тўғрисидаги уруш-таҳдидий мақолалар сони мақтов-ижобий маънодаги мақолалардан икки карра кўп эди.
Шундан сўнг тадқиқотчилар Россия ОАВлари - телеканаллар, радиостанциялар, газеталар ва интернет ресурсларга мурожаат қилишди. Шартли-холис ва шартли-мухолифат, дея олинган медиалар ўрганилди (шартли дейилишига сабаб, Россияда ОАВнинг ҳукуматга яқинлиги даражаси унинг расмий позициясига мос тушмайди, ашаддий мухолифатчилар кўпинча олий уюшмаларнинг бир қисми эканлиги маълум бўлиб туради).
2019 йилнинг биринчи ярмида "Катта еттилик" давлатларига бағишланган материаллар тадқиқ қилинди.
Кутилмаган янгилик маълум бўлди.
Ғарбга қарши ташвиқот давлат миқёсида ҳукм суриши ва сўз эркинлиги йўқлиги барчага аён бўлган Россияда - коллектив Ғарб давлатларига қарши ижобий материаллар ғарбнинг Россияга қарши кўрсаткичларидан бир неча маротаба кўп эди.
Яна бир марта эслатиб ўтамиз, G7 ОАВлари Россия ҳақида — 50 фоиз негатив, 48 фоиз нейтрал ва икки фоиз ижобий материаллар берган.
Россия ОАВлари G7 ҳақида — 71 фоиз ҳолатларда нейтралликни сақлаган, 24 фоиз танқил ва негатив берилган, беш фоиз ҳолатларда ижобий материаллар ёритилган.
Энг ёрқин таққослашлар.
АҚШ ОАВлари Россия ҳақида: 90 фоиз негатив. Россия ОАВлари АҚШ ҳақида: 30 фоиз негатив. Россия номига американча мақтовлар: 0,2 фоиз. АҚШ номига русча мақтовлар: икки фоиз. Тўғри, тафовут катта эмас, бироқ ўн маротаба кўп, барибир.
Италия ОАВлари Россия ҳақида: 13 фоиз ҳолатларда ижобий материаллар, 25 фоиз ҳолатларда салбий. Россия ОАВлари Италия ҳақида: 14 фоиз ижобий ва етти фоиз салбий. Яъни Россия ва Италия бир-бирини тахминан бир маромда мақтайди, аммо Россия Италияни тўрт маротаба кам уришади.
Ва умуман: бу ким учундир кутилмаган янгилик бўлиши мумкин, бироқ ўзининг Ғарбга қарши пропагандаси билан машҳур бўлган Россия ОАВларида бирорта давлат фақатгина негатив томондан тасвирланмайди. Ҳатто Россия ҳақида ижобий гапириш "психологик таъқиқланган" материалларга кирувчи АҚШ, Буюк Британия ва Канада ҳақида россия медиалари асосан нейтрал ёки ижобий гапирган.
Шундай экан, ҳақли савол туғилади. Модомики Россияда сўз эркинлиги йўқ экан ва давлат Ғарбга қарши ташвиқотни зўрлаб тиқиштирар экан, жин урсин, унда нега Россия ОАВлари натижалари Ғарб ОАВлари фонида кўпроқ плюрализмни намоён қилмоқда?
Бу саволга англаш мушкул эмаски, икки хил жавоб бор.
Биринчиси: Ғарб объектив равишда хушфеъл, Россия эса - ёвуз. Шу боис, Россия ҳақида эзгу гап айтиб бўлмайди, Ғарб ҳақида эса - айтишга ёмон гап топилмайди.
Бу қизиқ тушунтириш аслида — фақат, Россия ёвуз куч экан, унда нега унинг ОАВлари "объектив" бўла олади. Ахир улар ҳеч қийинчиликсиз ҳаводан ғарб ёвузликлари ҳақида уйдирмаларни тўқиб ташлашга қодир бўлмасмиди: ахир британия "Таймс"ида Путин мушукчаларнинг душмани эканлиги тўғрисида ёзишаяпти-ку.
Изоҳнинг иккинчи варианти: Россия бугун — мутлақо Ғарбга қарши бўлган давлат эмас. У шунчаки худбин. Шундай экан, унинг ОАВлари ҳам бутун жаҳонга ўз миллий манфаатлари мезанасидан қарайди.
Агар бироз бўрттирадиган бўлсак буни қуйидагича тушунтириш мумкин— бир вақтлар Россияни "Ғарбнинг хом-ашё қуйруғи" деб ҳисоблашган ва иккинчи вариантни шу ақидага нисбатан ўзига хос ремейк, деб ҳисоблаш мумкин. Ҳозирда Россия медиалари нигоҳида Италия — бу Россиянинг туристик қуйруғи, АҚШ — Россиянинг кино-ўйин қуйруғи, Германия — автомобил қуйруғи, Британия — мусиқий, Япония — анимация ва ҳоказо.
Россияда энг оммабоп бўлган медиа мавзулар рўйхатидан аён бўлмоқда-ки, шов-шувли фавқулодда ҳолатлар ва сенсациялардан ташқари, ўзга мамлакатларнинг ички шахсий ҳаёти Россия ОАВларини кўпам қизиқтирмайди.
АҚШ ҳақида энг оммабоп мавзу — улар ўйлаб топган "Россиянинг сайловларга эҳтимолий аралашуви" мавзусидир.
Британия ҳақида энг оммабоп мавзу — яна Россияга айб қўйилаётган Brexit ва Скрипаллардир.
Германия ҳақида — иккиёқлама муносабатлар ва Украина.
Франция ҳақида — иккиёқлама муносабатлар ҳамда "сариқ жилетлар" Нотр-Дам билан.
Япония ҳақида - тинчлик келишуви билан боғлиқ ҳолат.
Италия ҳақида — туризм.
Парадокс, аммо шу аён бўлмоқда-ки, Россия медиасоҳасидаги "Ғарбга қарши ташвиқот" - бу ахборот рикошетидан бошқа нарсамас. Яъни Россияга қарши ёғдирилаётган дод-фарёдларнинг ҳикояси. Табиийки, бу дод-фарёдлар (шунингдек, уларнинг ортидан судралиб келадиган санкциялар ва таҳдидлар) Россия ОАВларига ёқмайди.
Аммо қайсидир давлат ўзини майли, дўстона тутмасин, шунчаки, Россияга қарши фош этувчиларнинг олд қаторидан жой олишга шошилмаса - Россия медиасоҳаси унга баробар муносабатда бўлади. Бу Канада ва Германияда ўз исботини топган.
Буларнинг барчасидан ягона кутилмаган хулосага келиш мумкин.
Бугунги умумлаштирилган Ғарб ва Россия орасида аслида чуқур мафкуравий жарлик мавжуд. Шу маънодаки, умумлаштирилган Ғарб бугун илғор мафкурага тўла, Россия — эса йўқ.
Шу боис, ғарб ташвиқоти гейларни сиқувга олаётган коррупциялашган лаънати россия империалистларига нисбатан оммавий бирлашган. Россияни эса ғарб гейларининг коррупциялашуви даражаси шунчаки қизиқтирмайди. Россия уни тинч қўйишларини хоҳлайди.