https://sputniknews.uz/20210424/respublikadagi-reklama-bannerlarining-yarmidan-kopi-talabga-javob-bermaydi---mqkq-18475981.html
Республикадаги реклама баннерларининг ярмидан кўпи талабга жавоб бермайди - МҚКҚ
Республикадаги реклама баннерларининг ярмидан кўпи талабга жавоб бермайди - МҚКҚ
Sputnik Ўзбекистон
Республика ҳудудларида жойлаштирилган жами 12 318 та ташқи реклама объектларининг (конструкциялари)нинг 7 108 таси (57,7%) қарор талабларига мувофиқ эмаслиги... 24.04.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-04-24T10:04+0500
2021-04-24T10:04+0500
2021-04-24T10:04+0500
жамият
реклама
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/07/18197227_81:148:1000:665_1920x0_80_0_0_87f9e84527f159bde0330198b943e507.jpg
ТОШКЕНТ, 24 апр - Sputnik. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида юзлаб ташқи реклама конструкциярлари ҳеч қандай ҳуқуқий асослар кўрсатилмасдан бузиб ташланаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.Тадбиркорлар ҳозирга қадар 300 дан ортиқ баннерларни олиб ташлаган ҳукуматнинг ҳаракатини ноқонуний деб атаб, бу борада тушунтириш талаб қилмоқда. Бизнес-омбудсман Тошкент шаҳрида ташқи реклама конструкциялари бузиб юборилиши қонунийлигини ўрганмоқда.Ижтимоий тармоқлар орқали ташқи реклама қурилмаларининг Тошкент шаҳрида бузилиш ҳолатлари ҳақидаги видеолар кўпайиб бораётгани туфайли Монополияга қарши курашиш қўмитаси қуйидагиларни маълум қилган:* Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг "Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида"ги қарори билан ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) қуриш, ўрнатиш, уларга ер ажратиш, тўловлар миқдорини аниқлаш, техник жиҳатдан тартибга солиш ва бошқа масалалар юзасидан ягона амал қилувчи механизмлар жорий қилинган.Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг барча туманларида тегишли туман ҳокимликларининг қарорларига асосан ишчи гуруҳлар ташкил этилиб, барча турдаги ташқи реклама объектлари (конструкциялар) хатловдан ўтказилган. Натижалари бўйича тақдим этилган маълумотларга кўра, республика ҳудудларида жойлаштирилган жами 12 318 та ташқи реклама объектларининг (конструкциялари)нинг 7 108 таси (57,7%) қарор талабларига мувофиқ эмаслиги аниқланган. Шундан, Тошкент шаҳрида жойлашган 6 630 та конструкциянинг 3 207 таси ёки 50 фоизга яқинида камчилик аниқланган.Қарор талабларига номувофиқ деб топилган 7 108 та ташқи реклама объектларининг (конструкцияларининг) 2 094 таси йўл қатнов қисмида жойлашганлиги, 201 тасида оралиқ масофага риоя қилмаганлиги, 1 353 тасининг эгаси аниқланмаган ҳамда 3 460 тасида бошқа камчиликлар (автомобиль йўлларининг ажратувчи бўлагида, хусусан, йўлнинг ёнма-ён жойлашган қатнов қисмларини ажратувчи, транспорт воситалари ҳаракатланиши ёки тўхташи учун мўлжалланмаган, йўл сатҳидан баланд ва (ёки) ётиқ чизиғи билан белгиланган қисмида ҳамда тротуар ва пиёдалар йўлкаларида, хавфсизлик оролчаларида жойлашган ва бошқалар) аниқланган.Шундан, Тошкент шаҳрида жойлашган ва қарор талабларига номувофиқ деб топилган 3 207 та ташқи реклама объектларининг (конструкцияларининг) 1 459 таси йўл қатнов қисмида жойлашганлиги, 124 тасида оралиқ масофага риоя қилмаганлиги, 1 104 тасининг эгаси аниқланмаган ҳамда 520 тасида бошқа камчиликлар (автомобиль йўлларининг ажратувчи бўлагида, хусусан, йўлнинг ёнма-ён жойлашган қатнов қисмларини ажратувчи, транспорт воситалари ҳаракатланиши ёки тўхташи учун мўлжалланмаган, йўл сатҳидан баланд ва (ёки) ётиқ чизиғи билан белгиланган қисмида ҳамда тротуар ва пиёдалар йўлкаларида, хавфсизлик оролчаларида жойлашган ва бошқалар) аниқланган.Қарорга мувофиқ 2020 йил 31 декабрга қадар биринчи даражали марказий қатнов кўчаларида ҳамда 2021 йил 31 декабрга қадар иккинчи даражали марказий қатнов кўчаларида жойлаштирилган ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) юқори технологияли қурилмаларга босқичма-босқич ўзгартирилади.Биринчи даражали марказий қатнов кўчаларида фақат видео экранли ва иккинчи даражали марказий қатнов кўчаларида аралаш турдаги юқори технологияли ташқи реклама объектлари (конструкциялари) ўрнатилиши назарда тутилган.Ташқи реклама объектларини юқори технологияли қурилмаларга ўзгартириш ишлари белгиланган муддатларда бажарилмаган тақдирда, бундай қурилмалар уларнинг эгалари томонидан ўз кучи билан олиб ташланади (демонтаж қилинади) ва ер майдони тартибга келтирилади, акс ҳолда қурилмалар суд тартибида тегишли ҳокимлик томонидан демонтаж қилинади ва барча харажатлар реклама объектлари (конструкциялари) эгаларидан ундирилади.Монополияга қарши курашиш қўмитаси бугунги кунда Тошкент шаҳрида ўрнатилган ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) тартибга келтириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларда қатнашаётган барча иштирокчиларни қатъий равишда Ўзбекистон "Реклама тўғрисида"ги қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг "Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида" қарори талаблари асосида ўтказилиши, ташқи реклама объектлари (конструкциялари) мамлакат шаҳарлари, шу жумладан Тошкент шаҳрининг ташқи меъморий қиёфаси сақланишига, шаҳарсозлик меъёрларига ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминланишига ҳамда реклама тўғрисидаги қонун талабларига зид келмаслигига чақирган.
https://sputniknews.uz/20210405/aoka-va-iiv-narkotiklar-reklamasi-haqida-xabar-qiluvchi-botni-ishga-tushirdi-18146493.html
https://sputniknews.uz/20200311/zbekistonda-reklamani-zbek-tilida-berilishi-kerak---bosh-vazir-13644297.html
https://sputniknews.uz/20190625/Monopoliyaga-arshi-kurashish-mitasi-zbekiston-avo-yllari--monopoliya-subekti-11852308.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/07/18197227_56:0:943:665_1920x0_80_0_0_5c04d46955e4235b5658fb731847eddc.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, реклама
Республикадаги реклама баннерларининг ярмидан кўпи талабга жавоб бермайди - МҚКҚ
Республика ҳудудларида жойлаштирилган жами 12 318 та ташқи реклама объектларининг (конструкциялари)нинг 7 108 таси (57,7%) қарор талабларига мувофиқ эмаслиги аниқланган
ТОШКЕНТ, 24 апр - Sputnik. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида юзлаб ташқи реклама конструкциярлари ҳеч қандай ҳуқуқий асослар кўрсатилмасдан бузиб ташланаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Тадбиркорлар ҳозирга қадар 300 дан ортиқ баннерларни олиб ташлаган ҳукуматнинг ҳаракатини ноқонуний деб атаб, бу борада тушунтириш талаб қилмоқда. Бизнес-омбудсман Тошкент шаҳрида ташқи реклама конструкциялари бузиб юборилиши қонунийлигини ўрганмоқда.
Ижтимоий тармоқлар орқали ташқи реклама қурилмаларининг Тошкент шаҳрида бузилиш ҳолатлари ҳақидаги видеолар кўпайиб бораётгани туфайли Монополияга қарши курашиш қўмитаси қуйидагиларни маълум қилган:
* Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг "Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида"ги қарори билан ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) қуриш, ўрнатиш, уларга ер ажратиш, тўловлар миқдорини аниқлаш, техник жиҳатдан тартибга солиш ва бошқа масалалар юзасидан ягона амал қилувчи механизмлар жорий қилинган.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг барча туманларида тегишли туман ҳокимликларининг қарорларига асосан ишчи гуруҳлар ташкил этилиб, барча турдаги ташқи реклама объектлари (конструкциялар) хатловдан ўтказилган. Натижалари бўйича тақдим этилган маълумотларга кўра, республика ҳудудларида жойлаштирилган жами 12 318 та ташқи реклама объектларининг (конструкциялари)нинг 7 108 таси (57,7%) қарор талабларига мувофиқ эмаслиги аниқланган. Шундан, Тошкент шаҳрида жойлашган 6 630 та конструкциянинг 3 207 таси ёки 50 фоизга яқинида камчилик аниқланган.
Қарор талабларига номувофиқ деб топилган 7 108 та ташқи реклама объектларининг (конструкцияларининг) 2 094 таси йўл қатнов қисмида жойлашганлиги, 201 тасида оралиқ масофага риоя қилмаганлиги, 1 353 тасининг эгаси аниқланмаган ҳамда 3 460 тасида бошқа камчиликлар (автомобиль йўлларининг ажратувчи бўлагида, хусусан, йўлнинг ёнма-ён жойлашган қатнов қисмларини ажратувчи, транспорт воситалари ҳаракатланиши ёки тўхташи учун мўлжалланмаган, йўл сатҳидан баланд ва (ёки) ётиқ чизиғи билан белгиланган қисмида ҳамда тротуар ва пиёдалар йўлкаларида, хавфсизлик оролчаларида жойлашган ва бошқалар) аниқланган.
Шундан, Тошкент шаҳрида жойлашган ва қарор талабларига номувофиқ деб топилган 3 207 та ташқи реклама объектларининг (конструкцияларининг) 1 459 таси йўл қатнов қисмида жойлашганлиги, 124 тасида оралиқ масофага риоя қилмаганлиги, 1 104 тасининг эгаси аниқланмаган ҳамда 520 тасида бошқа камчиликлар (автомобиль йўлларининг ажратувчи бўлагида, хусусан, йўлнинг ёнма-ён жойлашган қатнов қисмларини ажратувчи, транспорт воситалари ҳаракатланиши ёки тўхташи учун мўлжалланмаган, йўл сатҳидан баланд ва (ёки) ётиқ чизиғи билан белгиланган қисмида ҳамда тротуар ва пиёдалар йўлкаларида, хавфсизлик оролчаларида жойлашган ва бошқалар) аниқланган.
Қарорга мувофиқ 2020 йил 31 декабрга қадар биринчи даражали марказий қатнов кўчаларида ҳамда 2021 йил 31 декабрга қадар иккинчи даражали марказий қатнов кўчаларида жойлаштирилган ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) юқори технологияли қурилмаларга босқичма-босқич ўзгартирилади.
Биринчи даражали марказий қатнов кўчаларида фақат видео экранли ва иккинчи даражали марказий қатнов кўчаларида аралаш турдаги юқори технологияли ташқи реклама объектлари (конструкциялари) ўрнатилиши назарда тутилган.
Ташқи реклама объектларини юқори технологияли қурилмаларга ўзгартириш ишлари белгиланган муддатларда бажарилмаган тақдирда, бундай қурилмалар уларнинг эгалари томонидан ўз кучи билан олиб ташланади (демонтаж қилинади) ва ер майдони тартибга келтирилади, акс ҳолда қурилмалар суд тартибида тегишли ҳокимлик томонидан демонтаж қилинади ва барча харажатлар реклама объектлари (конструкциялари) эгаларидан ундирилади.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси бугунги кунда Тошкент шаҳрида ўрнатилган ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) тартибга келтириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларда қатнашаётган барча иштирокчиларни қатъий равишда Ўзбекистон "Реклама тўғрисида"ги қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг "Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида" қарори талаблари асосида ўтказилиши, ташқи реклама объектлари (конструкциялари) мамлакат шаҳарлари, шу жумладан Тошкент шаҳрининг ташқи меъморий қиёфаси сақланишига, шаҳарсозлик меъёрларига ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминланишига ҳамда реклама тўғрисидаги қонун талабларига зид келмаслигига чақирган.