https://sputniknews.uz/20210424/lukashenko-bordiyu-prezidentni-otishsa-hukumat-kimga-otishini-aytdi-18479649.html
Лукашенко бордию “президентни отишса” ҳукумат кимга ўтишини айтди
Лукашенко бордию “президентни отишса” ҳукумат кимга ўтишини айтди
Sputnik Ўзбекистон
Агар президент ўз мажбуриятларини бажара олмай қолган тақдирда мамлакат бошқаруви Хавфсизлик кенгаши зиммасига юклатилади. 24.04.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-04-24T18:09+0500
2021-04-24T18:09+0500
2021-04-24T18:09+0500
дунёда
беларусь
александр лукашенко
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/08/12/14792777_0:142:3139:1907_1920x0_80_0_0_8c5a71f3395145c36112917f5f18283c.jpg
ТОШКЕНТ, 24 апр – Sputnik. Беларус президенти Александр Лукашенко агар давлат раҳбари “кутилмаганда” ўз мажбуриятларини бажара олмай қолган тақдирда, ҳукумат кимга ўтиши ҳақида маълум қилди. Унинг сўзларидан БелТА иқтибос келтирган.Илгарироқ беларус етакчиси муҳим қонун лойиҳаси қабул қилинишини эълон қилган, аммо тафсилотларни келтириб ўтирмаган эди."Айтингчи, агар бордию, эртага президент йўқ бўлса, сиз ҳаммаси нормал бўлишини кафолатлайсизми? Йўқ. Шунинг учун мана шундай ҳолатлар учун ҳар эҳтимолга қарши яқин кунларда Беларусда ҳукумат қандай тузилиши тўғрисида декретни имзолайман. Президентни отиб ўлдиришса – эртага Хавфсизлик кенгаши ваколатларга эга бўлади. Фавқулодда ҳолатни шу оннинг ўзида эълон қилиш керак, керак бўлса ҳарбий ҳолат эълон қилинсин, бордию чегарада кимдир ғимирлайдиган бўлса. Ва шундай тақдирда Хавфсизлик кенгаши қарор қабул қилиши керак бўлади”, - деди беларус етакчиси."Шу боис, мен ушбу декретни имзолашимни ва “бордию” бўлган тақдирда мамлакатни ким бошқаришини аниқлашимни айтган эдим”, - деб қўшимча қилди у.Шу билан бирга Беларус президенти бундай вариант содир бўлиши эҳтимоли камлигини қўшимча қилди.Шунингдек, Лукашенко бу декрет ҳақидаги қарор у томонидан аллақачон қабул қилинганини айтган.Агар президент ўз мажбуриятларини бажара олмай қолган тақдирда мамлакат бошқаруви Хавфсизлик кенгаши зиммасига юклатилади."Ҳа, раис бўлади: президент бўлмаса, мажбуриятларни бош вазир бажаради.У раислик қилади, аммо барча қарорлар яширин овоз бериш йўли билан қабул қилинади, токи босим бўлмасин. Қолган барча масалаларни Хавфсизлик кенгашидагилар ҳал этади”, - деган Лукашенко.
https://sputniknews.uz/20201001/EI-mamlakatlari-Belarus-mukholifatini-llashdan-nima-manfaat-kradi---ekspert-fikri-15097168.html
https://sputniknews.uz/20210313/ishtonimgacha-titib-krishdi-lukashenko-zi-aidagi-filmning-adar-tntarini-chiardi--17736240.html
беларусь
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/08/12/14792777_203:0:2934:2048_1920x0_80_0_0_01a68c172a2228381a7c0d9b6e547758.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, беларусь, александр лукашенко
дунёда, беларусь, александр лукашенко
Лукашенко бордию “президентни отишса” ҳукумат кимга ўтишини айтди
Агар президент ўз мажбуриятларини бажара олмай қолган тақдирда мамлакат бошқаруви Хавфсизлик кенгаши зиммасига юклатилади.
ТОШКЕНТ, 24 апр – Sputnik. Беларус президенти Александр Лукашенко агар давлат раҳбари “кутилмаганда” ўз мажбуриятларини бажара олмай қолган тақдирда, ҳукумат кимга ўтиши ҳақида маълум қилди. Унинг сўзларидан БелТА иқтибос келтирган.
Илгарироқ беларус етакчиси муҳим қонун лойиҳаси қабул қилинишини эълон қилган, аммо тафсилотларни келтириб ўтирмаган эди.
"Айтингчи, агар бордию, эртага президент йўқ бўлса, сиз ҳаммаси нормал бўлишини кафолатлайсизми? Йўқ. Шунинг учун мана шундай ҳолатлар учун ҳар эҳтимолга қарши яқин кунларда Беларусда ҳукумат қандай тузилиши тўғрисида декретни имзолайман. Президентни отиб ўлдиришса – эртага Хавфсизлик кенгаши ваколатларга эга бўлади. Фавқулодда ҳолатни шу оннинг ўзида эълон қилиш керак, керак бўлса ҳарбий ҳолат эълон қилинсин, бордию чегарада кимдир ғимирлайдиган бўлса. Ва шундай тақдирда Хавфсизлик кенгаши қарор қабул қилиши керак бўлади”, - деди беларус етакчиси.
"Шу боис, мен ушбу декретни имзолашимни ва “бордию” бўлган тақдирда мамлакатни ким бошқаришини аниқлашимни айтган эдим”, - деб қўшимча қилди у.
Шу билан бирга Беларус президенти бундай вариант содир бўлиши эҳтимоли камлигини қўшимча қилди.
Шунингдек, Лукашенко бу декрет ҳақидаги қарор у томонидан аллақачон қабул қилинганини айтган.
Агар президент ўз мажбуриятларини бажара олмай қолган тақдирда мамлакат бошқаруви Хавфсизлик кенгаши зиммасига юклатилади.
"Ҳа, раис бўлади: президент бўлмаса, мажбуриятларни бош вазир бажаради.
У раислик қилади, аммо барча қарорлар яширин овоз бериш йўли билан қабул қилинади, токи босим бўлмасин. Қолган барча масалаларни Хавфсизлик кенгашидагилар ҳал этади”, - деган Лукашенко.