Ўзбекистон хизмат кўрсатиш соҳасини тезкор ривожлантиришга 500 миллион доллар ажратмоқда

© Sputnik / Денис Гришкин / Медиабанкка ўтишПосетитель в многофункциональном миграционном центре Москвы близ деревни Сахарово
Посетитель в многофункциональном миграционном центре Москвы близ деревни Сахарово - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.04.2021
Oбуна бўлиш
ТОШКЕНТ, 23 апр – Sputnik. Ўзбекистон жорий йилда хизматлар соҳасига 500 миллион доллар ажратмоқда. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигида 22 апрель куни ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳаси йўналишларини ривожлантириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.
Таъкидланишича, маблағлар бюджетдан ва Миллий банк томонидан ажратилади.
Национальная валюта Узбекистана — сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.06.2020
Хизмат кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорларга кредит ажратилади
Йиғилишда ҳар бир ҳудуднинг ўзига хослигидан келиб чиқиб, хизматларни кенгайтириш, янги хизмат турларини йўлга қўйиш, илғор тажрибалар ва намунавий лойиҳаларни жорий этиш бўйича янги методология яратиш зарурлиги таъкидланди.
Бунинг учун, Ўзбекистон миллий банки ҳузурида хизматларни ривожлантириш бўйича лойиҳа-таҳлилий маркази ташкил этилади ва барча вилоятлардаги филиалларида унинг бўлимлари очилади. Уларда аҳолига намунавий тайёр бизнес лойиҳалари тақдим этилади, касбга ўқитишдан бизнесни йўлга қўйишгача бўлган комплекс хизматлар кўрсатилади.
“Топшириқ беришдан олдин шароит яратаяпмиз, пуллар ажратаяпмиз. Биргина хизматлар соҳасига 500 миллион доллар беряпмиз. Буни агар ҳалол-пок ишлатсак, неча минг ишчи жой пайдо бўлади. Ҳар бир вазир ватанпарвар бўлиб, “ўзининг аравасини ўзи тортиб”, берилган бир сўм пулни қадрлаб, жойига етказса, одамлар ишонади”, – деди Шавкат Мирзиёев.
Сервисни аҳолига яқинлаштириш мақсадида маҳаллаларда енгил конструкциялардан хизматлар маркази барпо этиш муҳимлиги таъкидланди. Шунингдек, 28 та шаҳар ҳамда аҳолиси 150 мингдан кўп бўлган туман марказларида савдо ва хизматлар учун махсус кўчалар ташкил этилиши белгиланди. Уларда 100 мингта тадбиркорлик субъектларини жойлаштириш имкони мавжуд.
Президент Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.04.2021
Мирзиёев раҳбарларни тадбиркорлар билан дўст бўлишга чақирди
Қурилиш вазирлигига вилоят ҳокимлари билан бирга, савдо ва хизмат кўрсатишга ихтисослашган кўчалар ҳамда марказларнинг жойини танлаб, лойиҳасини ишлаб чиқиш, лотларга бўлиб, танлов асосида савдога чиқариш топширилди. Хавфсизлик чораларини кўриб, ушбу савдо ва хизмат кўрсатиш объектларининг куну тун ишлашига рухсат берилиши ҳам мумкин.
Кўп тармоқли шифохоналар ва унинг атрофида хусусий шериклик асосида тиббиёт кластерлари, олий ўқув юртлари ҳудудида хорижий тиллар, тайёрлов ва касбга ўргатиш курслари ташкил этиш бўйича ҳам топшириқлар берилди.
Янгиликлар лентаси
0