https://sputniknews.uz/20210409/mirziyoev-rahbarlarni-tadbirkorlar-bilan-dost-bolishga-chaqirdi-18237045.html
Мирзиёев раҳбарларни тадбиркорлар билан дўст бўлишга чақирди
Мирзиёев раҳбарларни тадбиркорлар билан дўст бўлишга чақирди
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 9 апр – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги
2021-04-09T10:01+0500
2021-04-09T10:01+0500
2021-04-09T10:01+0500
иқтисод
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/08/18235519_0:91:1280:812_1920x0_80_0_0_ddf19cf4905822e8009bc5abb20b026e.jpg
ТОШКЕНТ, 9 апр – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.Тадбиркорлик мамлакат иқтисодиётининг устувор йўналиши этиб белгиланган ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаб келинмоқда. Хусусан, ўтган йили кичик бизнес субъектларига жами 120 триллион сўмлик кредит ва молиявий ёрдамлар ажратилди. Натижада, пандемиядан зарар кўрган 104 мингдан ортиқ корхона фаолияти тикланиб, хусусий корхоналар пул айланмаси ўтган йилга нисбатан 33 фоизга ўсди.Жорий йилнинг биринчи чорагида 27 мингта янги тадбиркорлик субъектлари ташкил топган. Тадбиркорлик учун ажратилган кредитлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 13 фоизга ўсган.Йиғилишда айрим ҳудуд ва сектор раҳбарлари яратилган бу имкониятлардан ҳалигача тўлиқ фойдалана олмаётгани қайд этилди.Танқидий руҳда ўтган йиғилишда ҳокимлар ва сектор раҳбарларига ўз ҳудудида тадбиркорликнинг аҳволи кўрсатиб ўтилди.Мутасаддилардан қайси ҳудудда қайси тадбиркорлик йўналишлари ривожлантирилиб, нечта янги лойиҳа амалга оширилиши, қанча иш ўрни яратилиб, қанча аҳоли иш билан таъминланиши бўйича сўров бўлди.Тадбиркорлик учун ер ва бинолар ажратиш масаласи ҳам муҳокама қилинди.Давлат раҳбари аҳоли бандлигини таъминлаш учун уларга ўзи яшайдиган маҳаллада шароит яратиб бериш зарурлигини таъкидлади.Мутасадди ташкилотларга енгил конструкцияли савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларини ташкил этиш, уларни аукцион орқали жойлаштириш тартибини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.Чекка ҳудудларда жойлашган ер участкаларининг бошланғич нархини 50 фоизгача чегирма билан сотувга қўйиш ваколатини маҳаллий кенгашларга бериш таклифи билдирилди. Бундан ташқари, унумдорлиги паст бўлган ва фойдаланилмаётган қишлоқ хўжалиги ерларида ҳам кичик саноат зоналари ташкил этиш мумкинлиги айтилди.Бизнес-омбудсманга жойларга чиқиб, тадбиркорларнинг инфратузилма билан боғлиқ муаммоларини ўрганиб бориш ва уларни ҳал этиш бўйича Бош вазирга таклифлар киритиш топширилди.Тадбиркорларни молиявий қўллаб-қувватлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.Фаолиятида сусткашликка йўл қўйган, тадбиркорлар билан ишлашга етарлича эътибор бермаган ҳокимлар ва сектор раҳбарларига нисбатан интизомий чоралар белгиланди.
https://sputniknews.uz/20210323/yigirmaga-yaqin-hujjatning-aholi-va-tadbirkorlardan-talab-qilinishi-bekor-qilindi-17918280.html
https://sputniknews.uz/20210224/Obnalchi---tadbirkorning-birinchi-dushmani---Sherzod-udbiev-16068862.html
https://sputniknews.uz/20191127/Zhamshid-Urinov-biznes-ombudsmen-vazifalari-va-Mirzievga-topshiriladigan-isobotlar-aida-12888401.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/08/18235519_86:0:1222:852_1920x0_80_0_0_ebc37b77116565db0da61bd5a60a3def.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, шавкат мирзиёев
Мирзиёев раҳбарларни тадбиркорлар билан дўст бўлишга чақирди
Танқидий руҳда ўтган йиғилишда ҳокимлар ва сектор раҳбарларига ўз ҳудудида тадбиркорликнинг аҳволи кўрсатиб ўтилди.
ТОШКЕНТ, 9 апр – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Тадбиркорлик мамлакат иқтисодиётининг устувор йўналиши этиб белгиланган ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаб келинмоқда. Хусусан, ўтган йили кичик бизнес субъектларига жами 120 триллион сўмлик кредит ва молиявий ёрдамлар ажратилди. Натижада, пандемиядан зарар кўрган 104 мингдан ортиқ корхона фаолияти тикланиб, хусусий корхоналар пул айланмаси ўтган йилга нисбатан 33 фоизга ўсди.
Жорий йилнинг биринчи чорагида 27 мингта янги тадбиркорлик субъектлари ташкил топган. Тадбиркорлик учун ажратилган кредитлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 13 фоизга ўсган.
Йиғилишда айрим ҳудуд ва сектор раҳбарлари яратилган бу имкониятлардан ҳалигача тўлиқ фойдалана олмаётгани қайд этилди.
"Жуда оғир йилларда яшаяпмиз. Ҳар куни изланиш, интилиш ва пировард мақсадга ишлаш керак. Тадбиркорни қўллаб-қувватламасак, уларга шароит яратмасак, тадбиркорларни кўпайтирмасак, шаҳар ва туманларда маҳаллий бюджет кўпаймайди-ку. Биз қанчалик кўп маблағ бермайлик, фармон-қарорлар қабул қилиб, шароит яратмайлик, қуйи поғонадаги раҳбарлар дунёқарашини ўзгартириб, тадбиркор билан дўст бўлиб ишламаса, натижа бўлмайди"
Шавкат Мирзиёев
Танқидий руҳда ўтган йиғилишда ҳокимлар ва сектор раҳбарларига ўз ҳудудида тадбиркорликнинг аҳволи кўрсатиб ўтилди.
Мутасаддилардан қайси ҳудудда қайси тадбиркорлик йўналишлари ривожлантирилиб, нечта янги лойиҳа амалга оширилиши, қанча иш ўрни яратилиб, қанча аҳоли иш билан таъминланиши бўйича сўров бўлди.
Тадбиркорлик учун ер ва бинолар ажратиш масаласи ҳам муҳокама қилинди.
Давлат раҳбари аҳоли бандлигини таъминлаш учун уларга ўзи яшайдиган маҳаллада шароит яратиб бериш зарурлигини таъкидлади.
Мутасадди ташкилотларга енгил конструкцияли савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларини ташкил этиш, уларни аукцион орқали жойлаштириш тартибини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.
Чекка ҳудудларда жойлашган ер участкаларининг бошланғич нархини 50 фоизгача чегирма билан сотувга қўйиш ваколатини маҳаллий кенгашларга бериш таклифи билдирилди. Бундан ташқари, унумдорлиги паст бўлган ва фойдаланилмаётган қишлоқ хўжалиги ерларида ҳам кичик саноат зоналари ташкил этиш мумкинлиги айтилди.
Бизнес-омбудсманга жойларга чиқиб, тадбиркорларнинг инфратузилма билан боғлиқ муаммоларини ўрганиб бориш ва уларни ҳал этиш бўйича Бош вазирга таклифлар киритиш топширилди.
Тадбиркорларни молиявий қўллаб-қувватлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.
Фаолиятида сусткашликка йўл қўйган, тадбиркорлар билан ишлашга етарлича эътибор бермаган ҳокимлар ва сектор раҳбарларига нисбатан интизомий чоралар белгиланди.