https://sputniknews.uz/20210422/rossiya-iiv-mamlakatdagi-noqonuniy-migrantlarga-murojaat-qildi-18446450.html
Россия ИИВ мамлакатдаги ноқонуний мигрантларга мурожаат қилди
Россия ИИВ мамлакатдаги ноқонуний мигрантларга мурожаат қилди
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 22 апр — Sputnik. Россия Ички ишлар вазирлиги мамлакатдаги ноқонуний мигрантларга мурожаат қилди.
2021-04-22T11:24+0500
2021-04-22T11:24+0500
2023-04-05T18:33+0500
миграция
мигрантлар
миграция
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0c/1f/15712065_0:0:3049:1716_1920x0_80_0_0_2eb1a71be03e45048ced0c4b62064b08.jpg
ТОШКЕНТ, 22 апр — Sputnik. Россия Ички ишлар вазирлиги мамлакатдаги ноқонуний мигрантларга мурожаат қилди. Таъкидланишича, Россия иқтисодиётининг айрим тармоқларида меҳнат ресурслари етишмаслигини инобатга олиб, Россияда қолган чет эл фуқароларини қурилиш, уй-жой коммунал ва қишлоқ хўжалиги соҳаларига қонуний ишга жалб қилиш ёки уларнинг ўз ватанларига қайтиш имкониятлари таъминланмоқда.Вазирлик Россия ҳудудида бўлиш учун ҳеч қандай қонуний асосга эга бўлмаган шахсларга ИИВнинг улар бўлиб турган жойлардаги ҳудудий органларига мурожаат қилиш тавсия этган.Президент Владимир Путиннинг фармонига мувофиқ миграция қонунчилигида белгиланган яшаш тартибини бузган ҳолда мамлакат ҳудудида бўлиб турган шахсларга, бундай ҳолатда назарда тутилган санкцияларни қўлламасдан, ўзларининг ҳуқуқий мақомларини тартибга солиш имконияти берилган.Аввалроқ Россия ИИВ Миграция масалалари бўйича бош бошқармаси бошлиғи Валентина Казакова мамлакатда қолиш ва ишлашни давом эттириш истагидаги чет эл фуқаролари миграция рўйхатидан ўтиши зарурлигини таъкидлаган эди ва уларни соядан чиқишга чорлаган эди.Ўз навбатида, Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россиядаги фуқароларни 15 июнга қадар ўз мақомларини қонунийлаштиришга чақирган эди.Россия ИИВ маълумотларига кўра, Ўзбекистон мамлакатдаги ноқонуний мигрантлар сони бўйича биринчи ўринда. Бугунги кунда Россияда 332 мингдан зиёд ўзбекистонлик ноқонуний ишлаб келмоқда. Улар юқоридаги имкониятдан фойдаланишлари ва ўз мақомларини қонунийлаштиришлари мумкин.
https://sputniknews.uz/20210421/deportatsiya-yoki-afv-ozbekistonlik-migrantlarni-15-iyundan-keyin-nimalar-kutyapti-18433611.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0c/1f/15712065_115:0:2844:2047_1920x0_80_0_0_8608dcdf09b12c5f4f8d9a873d29b4fe.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
миграция, мигрантлар, миграция, россия
миграция, мигрантлар, миграция, россия
Россия ИИВ мамлакатдаги ноқонуний мигрантларга мурожаат қилди
11:24 22.04.2021 (янгиланди: 18:33 05.04.2023) Маълум қилинишича, мигрантларнинг ҳужжатлари расмийлаштириб берилади ва ҳеч қандай чора қўлланилмайди.
ТОШКЕНТ, 22 апр — Sputnik. Россия Ички ишлар вазирлиги мамлакатдаги ноқонуний мигрантларга
мурожаат қилди. Таъкидланишича, Россия иқтисодиётининг айрим тармоқларида меҳнат ресурслари етишмаслигини инобатга олиб, Россияда қолган чет эл фуқароларини қурилиш, уй-жой коммунал ва қишлоқ хўжалиги соҳаларига қонуний ишга жалб қилиш ёки уларнинг ўз ватанларига қайтиш имкониятлари таъминланмоқда.
Вазирлик Россия ҳудудида бўлиш учун ҳеч қандай қонуний асосга эга бўлмаган шахсларга ИИВнинг улар бўлиб турган жойлардаги ҳудудий органларига мурожаат қилиш тавсия этган.
Президент Владимир Путиннинг фармонига мувофиқ миграция қонунчилигида белгиланган яшаш тартибини бузган ҳолда мамлакат ҳудудида бўлиб турган шахсларга, бундай ҳолатда назарда тутилган санкцияларни қўлламасдан, ўзларининг ҳуқуқий мақомларини тартибга солиш
имконияти берилган.“Ушбу фуқаролар ва уларнинг оила аъзоларига нисбатан вақтинча яшаш муддатини узайтириш, яшаш жойида рўйхатдан ўтиш тўғрисида қарор қабул қилинади ва тегишли рухсатномалар расмийлаштирилади”, - дейилган хабарда.
Аввалроқ Россия ИИВ Миграция масалалари бўйича бош бошқармаси бошлиғи Валентина Казакова мамлакатда қолиш ва ишлашни давом эттириш истагидаги чет эл фуқаролари миграция рўйхатидан ўтиши зарурлигини таъкидлаган эди ва уларни соядан чиқишга
чорлаган эди.Ўз навбатида, Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россиядаги фуқароларни 15 июнга қадар ўз мақомларини қонунийлаштиришга
чақирган эди.Россия ИИВ маълумотларига кўра, Ўзбекистон мамлакатдаги ноқонуний мигрантлар сони бўйича биринчи ўринда. Бугунги кунда Россияда 332 мингдан зиёд ўзбекистонлик ноқонуний
ишлаб келмоқда. Улар юқоридаги имкониятдан фойдаланишлари ва ўз мақомларини қонунийлаштиришлари мумкин.