https://sputniknews.uz/20210421/busiz-iloji-yoq-shimoliy-dengiz-floti-natoga-nima-bilan-javob-qaytaradi-18436945.html
Бусиз иложи йўқ: Шимолий денгиз флоти НАТОга нима билан жавоб қайтаради
Бусиз иложи йўқ: Шимолий денгиз флоти НАТОга нима билан жавоб қайтаради
Sputnik Ўзбекистон
Ноодатий конструкторлик ечимлари, яширинлик ва юқори даражадаги автономлик – 2027 йилга келиб Россия Шимолий денгиз флоти камида 4та 677-лойиҳага мансуб "Лада"
2021-04-21T16:49+0500
2021-04-21T16:49+0500
2023-04-05T18:33+0500
колумнистлар
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1433/47/14334788_0:54:1025:630_1920x0_80_0_0_be3fddf337dc870eaab4cc486e6f848f.jpg
Ноодатий конструкторлик ечимлари, яширинлик ва юқори даражадаги автономлик – 2027 йилга келиб Россия Шимолий денгиз флоти камида 4та 677-лойиҳага мансуб "Лада" дизель-электрик сув ости кемалари билан жиҳозланади. Бугунги кунда ана шундай кемалар Арктика ҳудудида жуда керак. Россиянинг энг кучли ҳарбий-денгиз бирлашмасни қандай ўзгаришлар кутмоқда. Дизель сув ости кемалари 677 лойиҳага мансуб 4 авлод дизель-электрик сув ости кемалари 1990-чи йиллар охиридан бошлаб ишлаб чиқарилмоқда. Бош кема— "Санкт-Петербург" — айни дамда тажриба синовларидан ўтмоқда. Қолган "Кронштадт" ва "Великие Луки" номли кемалар эса — қурилишнинг турли босқичида. 2022-йилда яна 2та кема ишлаб чиқариш бошланади.“Лада” сериясига мансуб сув ости кемалари – бу куп жиҳатдан инновацион лойиҳа бўлиб, унда "Рубин" марказий конструкторлик бюроси мутахассислари Россия учун анъаанавий бўлган қурилган. Махсус қоплама, замонавий радиоэлектрон ва автоматлашган тизимларга эга бўлгани туфайли "Лада" сув ости кемалари – ўз синфидаги субмариналар орасида рекорд даражадаги яширин хусусиятларга эга. Келажакда "677" серия сув ости кемаларини анаэроб (ҳаво керак бўлмайдиган) двигателлар билан жиҳозлаш режалаштирилган. Бундай кемаларга аккумуляторларини қувватлаш учун сув сатҳига чиқиш керак бўлмайди. “Лада” – Россия кемасозлигида энг узоқ вақт давомида қурилаётган лойиҳалардан бири ҳисобланади. Уни қуриб битказиш бир неча бор тўхтатилган, ортга сурилган эди. Бирлаштирилган кема қуриш корпорацияси раҳбари Алексей Рахманов айтишига кўра аксарият муаммолар ускуна етказиб берувчилар билан боғлиқ бўлмоқда. Шу сабабли Тинч океани флотига “Лада”лар ўрнига 6та 636.3 лойиҳасига мансуб сув ости кемаси етказиб беришга қарор қилинган. Бош кема "Санкт-Петербург" ҳам денгизчиларга 2010 йилда етказиб берилди. Ушбу кема, синов стенди бўлди десак хато бўлмайди – фойдаланиш бошланганидан унда жуда кўп ечимларни қайта ишлашга, камчиликларни тўғрилашган тўғри келган. “Лада” сув ости кемаси, нисбатан кичик кема бўлиб, уларнинг сув сиғими 1800 тоннани ташкил қилади. Улар сув остида соатига 21 узелгача тезликда ҳаракатланиши мумкин. Максимал ҳаракатланиш чуқурлиги – 250 метрни ташкил қилади. Экипаж - 35 киши, автономлик муддати - 45 суткани ташкил қилади. Бош кема фақат торпедо ва миналар билан қуролланган, бошқа кемалар эса "Калибр" қанотли ракетлари билан жиҳозланади.Муқобили йўқ “Кўринмас”лар Экспертлар хулосасига кўра, бугунги кунда Шимолий денгиз флотига дизел сув ости кемалари жуда зарур. Ҳозирча улар фақат бир неча 877 лойиҳага мансуб “Палтус” кемаларидан фойдаланмоқда. Сув ости флоти асосини эса – кўп мақсадли атом сув ости кемалари ташкил қилмоқда. Натижада улар тез-тез асосий вазифаларидан чалғитган ҳолда, тактик вазифаларни бажарга мажбур қилишмоқда. Адмирал Вячеслав Попов айтишига кўра, бу – 1990 йиллардаги кризис натижасидир. “Шимолий денгиз флотида дизел сув ости кемалари ҳар доим керак бўлган. Ҳар бир лойиҳанинг ўз жанговар вазифаси бор. Ҳеч ким унинг ўрнини 100%га боса олмайди.Замонавий дизел-электрик кемаларнинг атом сув ости кемаларидан асосий фарқи – мутлақ шовқинсизлигидир. Уларни аниқлаш жуда мушкул. Уларнинг асосий вазифаси – душман сув ости кемаларига қарши курашдир”, - дейди адмирал. Попов айтишига кўра, ҳозирча уларнинг вазифасини авиация, сув усти кемалари ва атом сув ости кемалари ёрдамида бажарилмоқда. Аксарият ҳолатларда 1-2та дизел-электрик кемаси бажариши мумкин бўлган вазифа учун жуда катта кучлар жалб этилмоқда. “Шимолий флотга сув усти ва сув ости барча тур ҳарбий кемалар керак. Дизел сув ости кемасидан тортиб авиа ташувчи кемаларгача. Олдин бизда 3та дизел кема бор эди. Аста-секин уларнинг хизмат муддати тугади, лекин ўрнига ҳеч нима келмади. Янги дизел сув ости кемалари дастлаб Қора денгизга юборилди, сиёсиё сабабларга кўра бўлса керак”, - деб қўшимча қилди адмирал. Туташ нуқта Совуқ уруш йиларида Шимолий флот ядровий мувозанатнинг энг муҳим элементларидан бири эди. Шимолий флотга энг замонавий стратегик атом сув ости кемалари ҳамда зарба берувчи ракета ташувчи сув усти кемалари етказиб берилар эди. Бугун ушбу стратгия яна қайтарилмоқда: Шимолий флотга алоҳида ҳарбий округ статуси берилди. 2014 йилда эса унинг асосида Бирлашга қўшма қўмондонлик яратилди. Бу ерда энг замонавий ва янги қурол-яроғ ҳамда техника етказиб берилади.Шимолий денгизчилар биринчилардан бўлиб “Борей” лойиҳасига мансуб энг янги атом сув ости кемалари етказиб берилди. Шунингжек "Ясень" лойиҳасига мансуб "Адмирал Нахимов" атом ракета крейсери ҳам чуқур модернизация қилинмоқда. Ундан сўнг "Петр Великий" ҳарбий кемаси ҳам янгиланиб денгизчиларга етказиб берилади.Шунингдек, шимол денгизчилари учун 22350 лойиҳасига мансуб “Калибр” ва “Оникс” ракеталари билан жиҳозланган бир неча фрегатлар ажратилган. Бош кема "Адмирал Горшковда" эса гипертовушли ракета мажмуаси "Циркон" синовдан ўтмоқда.Бугунги кунда Россия Шимолда кучли ҳимоя воситасига эга бўлмасдан иложи йўқ. Дунёнинг энг кучли мамлакатлари Арктикага кўз тикмоқда. Бу ерда фойдали қазилмаларнинг улкан заҳиралари бор. Шу сабабли ҳам бир неча давлатлар ушбу ҳудудда ўзларининг ҳарбий кучларини жойлаштиришга ҳаракат қилмоқда. АҚШ ҳам шулар жумласидан. Улар Шимолдқ Россия ва Хитойни асосий рақиб деб аташмоқда. Сўнгги йилларда америкаликлар Арктикага жуда кўп қурол ташиб келишмоқда: Аляскада радиолокацион станциялар қурилмоқда ва у ерга ўнлаб зарба берувчи қирувчи самолётлар жойлаштирилган. Пентагон бу ерда ўзининг янги турдаги қўшинларини жойлаштирмоқчи – кўп доменли гуруҳларни. Ундан ташқари бошқа тур қўшинлар ҳам олиб келинмоқда. Норвегияда эса АҚШнинг стратегик бомбардимончи самолётлари жойлашган. Россия чегараларига яқин бўлган ҳудудда жойлашган ва консервацияда бўлган бир неча ҳарбий-денгиз базалари эса қайта ишга туширилмоқда.
https://sputniknews.uz/20210322/rossiya-shimoliy-hududlarini-gayrioddiy-qurol-bilan-imoya-qiladi--17890533.html
https://sputniknews.uz/20190220/Rossiyada-atom-suvosti-kemasi-Poseydon-sinovdan-tkazildi---video-10875065.html
https://sputniknews.uz/20200902/ASh-nima-sababdan-suv-osti-kemalarini-Rossiya-irolari-yainiga-kchirmoda-14896616.html
https://sputniknews.uz/20200828/Rossiyaga-signal-ASh-nima-uchun-Norvegiya-irolariga-makhfiy-suv-osti-kemasini-yubordi-14859343.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1433/47/14334788_56:0:967:683_1920x0_80_0_0_d923c143500908a283466699f8e57bfb.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
колумнистлар, россия
Бусиз иложи йўқ: Шимолий денгиз флоти НАТОга нима билан жавоб қайтаради
16:49 21.04.2021 (янгиланди: 18:33 05.04.2023) Россия Шимолий денгиз флоти душман сув ости кемаларига қарши кураш воситаси - жуда яширин дизель-электрик субмариналар билан жиҳозланади.
Ноодатий конструкторлик ечимлари, яширинлик ва юқори даражадаги автономлик – 2027 йилга келиб Россия Шимолий денгиз флоти камида 4та 677-лойиҳага мансуб "Лада" дизель-электрик сув ости кемалари билан жиҳозланади. Бугунги кунда ана шундай кемалар Арктика ҳудудида жуда керак. Россиянинг энг кучли ҳарбий-денгиз бирлашмасни қандай ўзгаришлар кутмоқда.
677 лойиҳага мансуб 4 авлод дизель-электрик сув ости кемалари 1990-чи йиллар охиридан бошлаб ишлаб чиқарилмоқда. Бош кема— "Санкт-Петербург" — айни дамда тажриба синовларидан ўтмоқда. Қолган "Кронштадт" ва "Великие Луки" номли кемалар эса — қурилишнинг турли босқичида. 2022-йилда яна 2та кема ишлаб чиқариш бошланади.
“Лада” сериясига мансуб сув ости кемалари – бу куп жиҳатдан инновацион лойиҳа бўлиб, унда "Рубин" марказий конструкторлик бюроси мутахассислари Россия учун анъаанавий бўлган қурилган. Махсус қоплама, замонавий радиоэлектрон ва автоматлашган тизимларга эга бўлгани туфайли "Лада" сув ости кемалари – ўз синфидаги субмариналар орасида рекорд даражадаги яширин хусусиятларга эга.
Келажакда "677" серия сув ости кемаларини анаэроб (ҳаво керак бўлмайдиган) двигателлар билан жиҳозлаш режалаштирилган. Бундай кемаларга аккумуляторларини қувватлаш учун сув сатҳига чиқиш керак бўлмайди.
“Лада” – Россия кемасозлигида энг узоқ вақт давомида қурилаётган лойиҳалардан бири ҳисобланади. Уни қуриб битказиш бир неча бор тўхтатилган, ортга сурилган эди. Бирлаштирилган кема қуриш корпорацияси раҳбари Алексей Рахманов айтишига кўра аксарият муаммолар ускуна етказиб берувчилар билан боғлиқ бўлмоқда. Шу сабабли Тинч океани флотига “Лада”лар ўрнига 6та 636.3 лойиҳасига мансуб сув ости кемаси етказиб беришга қарор қилинган.
Бош кема "Санкт-Петербург" ҳам денгизчиларга 2010 йилда етказиб берилди. Ушбу кема, синов стенди бўлди десак хато бўлмайди – фойдаланиш бошланганидан унда жуда кўп ечимларни қайта ишлашга, камчиликларни тўғрилашган тўғри келган.
“Лада” сув ости кемаси, нисбатан кичик кема бўлиб, уларнинг сув сиғими 1800 тоннани ташкил қилади. Улар сув остида соатига 21 узелгача тезликда ҳаракатланиши мумкин. Максимал ҳаракатланиш чуқурлиги – 250 метрни ташкил қилади. Экипаж - 35 киши, автономлик муддати - 45 суткани ташкил қилади. Бош кема фақат торпедо ва миналар билан қуролланган, бошқа кемалар эса "Калибр" қанотли ракетлари билан жиҳозланади.
Муқобили йўқ “Кўринмас”лар
Экспертлар хулосасига кўра, бугунги кунда Шимолий денгиз флотига дизел сув ости кемалари жуда зарур. Ҳозирча улар фақат бир неча 877 лойиҳага мансуб “Палтус” кемаларидан фойдаланмоқда. Сув ости флоти асосини эса – кўп мақсадли атом сув ости кемалари ташкил қилмоқда. Натижада улар тез-тез асосий вазифаларидан чалғитган ҳолда, тактик вазифаларни бажарга мажбур қилишмоқда.
Адмирал Вячеслав Попов айтишига кўра, бу – 1990 йиллардаги кризис натижасидир.
“Шимолий денгиз флотида дизел сув ости кемалари ҳар доим керак бўлган. Ҳар бир лойиҳанинг ўз жанговар вазифаси бор. Ҳеч ким унинг ўрнини 100%га боса олмайди.Замонавий дизел-электрик кемаларнинг атом сув ости кемаларидан асосий фарқи – мутлақ шовқинсизлигидир. Уларни аниқлаш жуда мушкул. Уларнинг асосий вазифаси – душман сув ости кемаларига қарши курашдир”, - дейди адмирал.
Попов айтишига кўра, ҳозирча уларнинг вазифасини авиация, сув усти кемалари ва атом сув ости кемалари ёрдамида бажарилмоқда. Аксарият ҳолатларда 1-2та дизел-электрик кемаси бажариши мумкин бўлган вазифа учун жуда катта кучлар жалб этилмоқда.
“Шимолий флотга сув усти ва сув ости барча тур ҳарбий кемалар керак. Дизел сув ости кемасидан тортиб авиа ташувчи кемаларгача. Олдин бизда 3та дизел кема бор эди. Аста-секин уларнинг хизмат муддати тугади, лекин ўрнига ҳеч нима келмади. Янги дизел сув ости кемалари дастлаб Қора денгизга юборилди, сиёсиё сабабларга кўра бўлса керак”, - деб қўшимча қилди адмирал.
Совуқ уруш йиларида Шимолий флот ядровий мувозанатнинг энг муҳим элементларидан бири эди. Шимолий флотга энг замонавий стратегик атом сув ости кемалари ҳамда зарба берувчи ракета ташувчи сув усти кемалари етказиб берилар эди.
Бугун ушбу стратгия яна қайтарилмоқда: Шимолий флотга алоҳида ҳарбий округ статуси берилди. 2014 йилда эса унинг асосида Бирлашга қўшма қўмондонлик яратилди. Бу ерда энг замонавий ва янги қурол-яроғ ҳамда техника етказиб берилади.
Шимолий денгизчилар биринчилардан бўлиб “Борей” лойиҳасига мансуб энг янги атом сув ости кемалари етказиб берилди. Шунингжек "Ясень" лойиҳасига мансуб "Адмирал Нахимов" атом ракета крейсери ҳам чуқур модернизация қилинмоқда. Ундан сўнг "Петр Великий" ҳарбий кемаси ҳам янгиланиб денгизчиларга етказиб берилади.
Шунингдек, шимол денгизчилари учун 22350 лойиҳасига мансуб “Калибр” ва “Оникс” ракеталари билан жиҳозланган бир неча фрегатлар ажратилган. Бош кема "Адмирал Горшковда" эса гипертовушли ракета мажмуаси "Циркон" синовдан ўтмоқда.
Бугунги кунда Россия Шимолда кучли ҳимоя воситасига эга бўлмасдан иложи йўқ. Дунёнинг энг кучли мамлакатлари Арктикага кўз тикмоқда. Бу ерда фойдали қазилмаларнинг улкан заҳиралари бор. Шу сабабли ҳам бир неча давлатлар ушбу ҳудудда ўзларининг ҳарбий кучларини жойлаштиришга ҳаракат қилмоқда. АҚШ ҳам шулар жумласидан. Улар Шимолдқ Россия ва Хитойни асосий рақиб деб аташмоқда.
Сўнгги йилларда америкаликлар Арктикага жуда кўп қурол ташиб келишмоқда: Аляскада радиолокацион станциялар қурилмоқда ва у ерга ўнлаб зарба берувчи қирувчи самолётлар жойлаштирилган. Пентагон бу ерда ўзининг янги турдаги қўшинларини жойлаштирмоқчи – кўп доменли гуруҳларни. Ундан ташқари бошқа тур қўшинлар ҳам олиб келинмоқда.
Норвегияда эса АҚШнинг стратегик бомбардимончи самолётлари жойлашган. Россия чегараларига яқин бўлган ҳудудда жойлашган ва консервацияда бўлган бир неча ҳарбий-денгиз базалари эса қайта ишга туширилмоқда.