Sputnik радиоси эфирида америкачи-олим Владимир Батюк, фикрига кўра, америкаликлар нимани намойиш этаётганликларини айтиб берди.
АҚШ Норвегиянинг Тромсе шаҳри қирғоғига USS Seawolf денгиз сувости кемаси етиб борганини ва шу орқали "Россияга сигнал" юборганини эълон қилди, деб ёзади The Drive.
Нашрнинг таъкидлашича, бундай маълумотларни ошкор қилиш махфий сувости кемаларига нисбатан қўлланиладиган тактикага хос эмас. Мақола муаллифлари АҚШ шу тарзда Россия ҳукуматига маълум бир сигнал юбораётганини тахмин қилишди.
Шу билан бирга, хорижий шарҳловчиларнинг таъкидлашларича, Норвегиядаги шаҳарнинг танланиши бежиз эмас, чунки у Россия сувости кемаларининг таниқли маршрутларидан бирига яқин жойлашган.
Бундан ташқари, Тромсега Американинг ядро қуролини ташишга қодир олтита В-52Н стратегик бомбардимончилари юборилди. Муаллиф Америка ҳарбий қўмондонлигининг бу қадамини "Москвага тўғридан-тўғри қаратилган сигнал" деб изоҳлаган.
Sputnik радиоси эфирида Россия Фанлар академиясининг АҚШ ва Канада институти бош илмий ходими, Сиёсий-ҳарбий тадқиқотлар маркази раҳбари Владимир Батюк, гап Арктика учун кураш ҳақида кетяпти деган фикрни билдирди.
"Буюк державалар ўртасида Арктика учун кураш кетмоқда - глобал исиш туфайли Арктикадаги музлар эриб Шимолий Муз океанининг шельфидаги минерал ресурслар янада қулайроқ бўлиб бормоқда. Бундан ташқари, денгиз йўллари, шу жумладан Шимолий денгиз йўлидан ҳам фойдаланиш имкониятлари кенгаймоқда. РФ денгиз стратегиясига мувофиқ, у Россиянинг назорати остида бўлиши керак, аммо америкаликлар бунга қатъиян қарши. Бундан ташқари, бу ерда этакчи державаларнинг хавфсизлик манфаатлари тўқнашмоқда. Қитъалараро баллистик ракеталар парвозларининг энг қисқа йўллари Арктика орқали ўтишини айтиш кифоя, бу стратегик бомбардимончиларга ҳам тегишли. Шунинг учун Арктиканинг нима учун муҳимлиги яққол. Бу ерда америкаликлар эътиборни ўзларининг позицияларидан воз кечиши нияти йўқлигига қаратишга уринмоқдалар", - деди Владимир Батюк.
Seawolf денгиз ости кемаси ва худди шу лойиҳадаги Connecticut ва Jimmy Carter кемалари дастлаб 1983 йилда Америка сувости кучларининг асосий таянчига айланиши керак бўлган кўп мақсадли ядровий сув ости кемалари сифатида яратилган. Совуқ уруш тугаганидан сўнг, лойиҳа харажатларининг ошиши ва бюджетнинг қисқариши АҚШ денгиз кучларини ушбу турдаги 29 та сувости кемасини қуриш режасидан воз кечишга мажбур қилди ва учта сувости кемаси фойдаланишга топширилгандан сўнг ишлаб чиқариш ёпилди. Ҳозирда Seawolf типидаги сув ости кемалари махсус вазифаларни бажариш учун ишлатилади.