Атом сув ости кемалари, десант ва авиация: Россияда Ҳарбий-денгиз флоти куни нишонланди

Oбуна бўлиш
Россияда Ҳарбий денгиз флоти куни нишонланди. 26 июл куни байрам парадлари бутун мамлакат бўйлаб - Камчаткадан Болтиқ денгизигача ўтказилди.

Анъанага кўра, байрам Петропавловск-Камчатский ва Владивостокда нишонланди, унда Тинч океан флоти кемалари ва ҳарбий хизматчилари иштирок этдилар.

Асосий парад Санкт-Петербургда бўлиб ўтди, у ерда Россия президенти Владимир Путин табрик нутқи билан сўзга чиқди.

Финляндия кўрфази бўйлаб 40 дан ортиқ кемалар сузиб ўтди, улар орасида реконструкция қилинган "Полтава" ҳарбий кемаси ҳам бор, шундан сўнг параднинг авиация қисми бўлиб ўтди. Шимолий пойтахт устидан 40 тадан ортиқ самолёт парвоз қилди ва Су-25 осмонни Россия байроғи рангларига бўяди.

Денгиз парадлари Севастопол, Балтийск ва Североморск шаҳарларида, шунингдек, Каспий флотиласи жойлашган Доғистоннинг Каспийск шаҳрида биринчи марта бўлиб ўтди. Сурияда Россия ҳарбий хизматчилари ҳам ўзларининг касб байрамларини нишонладилар: Тартус портида парад ўтказилди.

Ҳарбий-денгиз флоти кунининг энг ёрқин лаҳзалари - видеомизда.

Янгиликлар лентаси
0