ОАВ: Эрон ва Саудия Арабистони муносабатларни қайта тиклашни муҳокама қилмоқда

© AFP 2023 / FAYEZ NURELDINEФлаг Саудовской Аравии
Флаг Саудовской Аравии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.04.2021
Oбуна бўлиш
Теҳрон ва Ар-Риёд вакилларининг биринчи учрашуви 9 апрель куни Бағдодда бўлиб ўтган.
ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Саудия Арабистони ва Эрон ҳукуматлари муносабатларни қайта тиклаш борасида музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда “Financial Times” газетаси ироқлик амалдорларга таянган ҳолда хабар бермоқда.
Ироқ музокараларни ташкиллаштиришда воситачи ролини ижро этмоқда. Теҳрон ва Ар-Риёд вакилларининг биринчи учрашуви 9 апрель куни Бағдодда бўлиб ўтган. Унда Яман ҳутийларининг ҳужумлари муҳокама қилинган. Икки мамлакат музокаралари ижобий руҳда ўтгани хабар қилинмоқда.
Флаг Ирана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.04.2021
Ядровий заводга "ҳужум": Эрон Исроилдан ўч олишга ваъда берди
Бу икки мамлакатнинг 2016 йилдан буён бир-бирига пешвоз чиқишининг илк жиддий одими бўлди. Муносабатларни яхшилашга қаратилган сайъ-ҳаракатлар АҚШнинг Эрон билан ядровий битимни тиклашга уриниши вақтида бўлиб ўтмоқда.
Газета маълумотларига кўра, Эрон ва Саудия Арабистони вакилларининг кейинги учрашуви келаси ҳафта бўлиб ўтиши лозим. Арабистон делегациясига арабистон разведкаси раҳбари Халид бин Али ал-Ҳумайдан раҳбарлик қилади.
Икки мамлакат мулоқотини ташкиллаштиришга яқинда Ар-Риёдда шаҳзода Муҳаммад бин Салмон билан музокаралар ўтказган Ироқ бош вазири Мустафо ал-Казимий фаол кўмаклашмоқда.
Мансабдор шахслар музокаралар бўлиб ўтганини тан олишмаган.
“Юқори лавозимли Саудия Арабистони амалдори Эрон билан бирор бир музокаралар бўлганини инкор этди. Ироқ ва Эрон ҳукумати изоҳ беришдан ўзини тийди. Бироқ юқори лавозимли ироқлик амалдор ва чет эллик дипломат музокаралар бўлиб ўтганини тасдиқлади”, - дея ёзади газета.
Хабар қилинишича, Ироқ Эрон ва Миср ҳамда Эрон ва Иордания ўртасидаги мулоқот алоқаларини таъминлайди.
Саудия Арабистони Эрон билан дипломатик муносабатларни 2016 йил январь ойида Теҳрондаги элчихонаси олдида Ар-Риёдда таниқли дин арбобини қатл қилинишига қарши ўтказилган норозилик намойишлари сабаб узиб қўйган эди.
Янгиликлар лентаси
0