https://sputniknews.uz/20210412/yadroviy-zavodga-hujum-18280161.html
Ядровий заводга "ҳужум": Эрон Исроилдан ўч олишга ваъда берди
Ядровий заводга "ҳужум": Эрон Исроилдан ўч олишга ваъда берди
Sputnik Ўзбекистон
Куни кеча Эрондаги Натанзе уранини бойитиш заводида авария юз берди. 12.04.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-04-12T13:23+0500
2021-04-12T13:23+0500
2021-08-06T12:02+0500
дунёда
эрон
исроил
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/38/67/386720_0:0:1500:844_1920x0_80_0_0_c3fe72cbbf575b5c08407a30267b9c9c.jpg
ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Эрон ташқи ишлар вазири Жавад Зариф Исроилни Натанзедаги ядровий объектга диверсия амалга оширишда айблади, Теҳрон бунинг учун ундан қасос олишга ваъда берди.Дипломатнинг сўзларига кўра, Исроил томони шу йўл билан санкцияларни олиб ташлаш йўлида эришилган ютуқларга жавобан Эрондан ўч олмоқчи. Вазирлик вакили Саид Хатибзода бу ҳужумни "Эрон ҳудудидаги ядровий терроризм ҳаракати" деб атади. Унинг қўшимча қилишича, шикастланган центрифугалар замонавийлари билан алмаштирилади.Эрон Атом энергияси ташкилоти 11 апрел куни Натанзе уранини бойитиш заводидаги электр тақсимлаш тармоғида авария юз берганини маълум қилди. Ер ости центрифуга электр энергия таъминотисиз қолди. Уларнинг тикланиш учун тахминан бир йил вақт керак.The New York Times нашри манбаларига кўра, ҳужумга Исроил разведкаси алоқадор бўлиши мумкин. Авария портлаш натижасида келиб чиққанлиги айтилмоқда.Исроил ҳукумати ҳодиса юзасидан ҳозирча ҳеч қандай изоҳ бермади.
эрон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/38/67/386720_188:0:1313:844_1920x0_80_0_0_f56c5662cd373dc81b710d6624d4a4cb.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, эрон, исроил
Ядровий заводга "ҳужум": Эрон Исроилдан ўч олишга ваъда берди
13:23 12.04.2021 (янгиланди: 12:02 06.08.2021) Куни кеча Эрондаги Натанзе уранини бойитиш заводида авария юз берди.
ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Эрон ташқи ишлар вазири Жавад Зариф Исроилни Натанзедаги ядровий объектга диверсия амалга оширишда айблади, Теҳрон бунинг учун ундан қасос олишга ваъда берди.
Дипломатнинг сўзларига кўра, Исроил томони шу йўл билан санкцияларни олиб ташлаш йўлида эришилган ютуқларга жавобан Эрондан ўч олмоқчи.
"Санцияларни бекор қилиш жараёнида эришилган ютуқларга жавобан сионистлар Эрон халқидан қасос олмоқчи, бизнинг жавобимиз сионистларнинг ўзларига етиб боради", - дейди Зариф.
Вазирлик вакили Саид Хатибзода бу ҳужумни "Эрон ҳудудидаги ядровий терроризм ҳаракати" деб атади. Унинг қўшимча қилишича, шикастланган центрифугалар замонавийлари билан алмаштирилади.
Эрон Атом энергияси ташкилоти 11 апрел куни Натанзе уранини бойитиш заводидаги электр тақсимлаш тармоғида авария юз берганини маълум қилди. Ер ости центрифуга электр энергия таъминотисиз қолди. Уларнинг тикланиш учун тахминан бир йил вақт керак.
The New York Times нашри манбаларига кўра, ҳужумга Исроил разведкаси алоқадор бўлиши мумкин. Авария портлаш натижасида келиб чиққанлиги айтилмоқда.
Исроил ҳукумати ҳодиса юзасидан ҳозирча ҳеч қандай изоҳ бермади.