https://sputniknews.uz/20210415/ozbekiston-afgoniston-boyicha-istanbul-konferentsiyasiga-taklif-qilindi-18345408.html
Ўзбекистон Афғонистон бўйича Истанбул конференциясига таклиф қилинди
Ўзбекистон Афғонистон бўйича Истанбул конференциясига таклиф қилинди
Sputnik Ўзбекистон
Истанбул конференцияси 24 апрел - 4 май кунлари бўлиб ўтади 15.04.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-04-15T12:56+0500
2021-04-15T12:56+0500
2023-04-05T18:33+0500
дунёда
ўзбекистон
ақш
туркия
афғонистон
толибон
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/476/21/4762167_0:0:3073:1728_1920x0_80_0_0_6a8986ad05cece471a493c9d2879ea13.jpg
ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. 24 апрел - 4 май кунлари Ўзбекистон Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб ўтадиган Афғонистонда тинчлик жараёнига бағишланган халқаро конференцияга расмий таклифномани олди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВнинг "Дунё" ахборот агентлиги хабар қилди.Тадбир ташкилотчилари - БМТ, Туркия ва Қатар. Шунингдек, Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон, Қозоғистон, Эрон, Озарбайжон, Германия, АҚШ, Буюк Британия таклиф қилинган.Бундан ташқари, Европа Иттифоқининг масъул вакили, НАТО бош котиби ва Ислом Ҳамкорлик Ташкилотининг бош котибига таклифнома юборилди.14 апрел куни АҚШ ҳукумати Нью-Йоркда амалга оширилган терактларнинг йигирма йиллигига (АҚШ 43-президенти Жорж Буш администрацияси “Ал-қоида”* террорчиларига қарши операция бошлаган) Афғонистондан қўшинларни 11 сентябргача олиб чиқиб кетиш тўғрисида қарор қабул қилганини эълон қилди. Бундан ташқари, “Толибон”* билан тузилган келишувларга мувофиқ, АҚШ ҳарбий контингентини 1 майгача Афғонистондан олиб чиқилиши керак. "Толибон" вакиллари айнан шу санада туриб олган.АҚШ ўз қўшинларини олиб чиқилишини кейинги муддатга қолдириш мамлакатда қуролли можаронинг авж олиши, бу эса тўғридан-тўғри афғонаро тинчлик музокараларини бошлаш ҳаракатларини сусайтириши мумкин, деб айтди Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова.Захарова Россия Туркия Ташқи ишлар вазирлигидан Афғонистон бўйича Истанбул конференциясини 24 апрелдан 4 майгача ўтказилиши тўғрисида хабар олганини айтди.*Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилот.
https://sputniknews.uz/20210410/afgoniston-ilk-bor-ei---markaziy-osiyo-muloqotida-ishtirok-etadi-18257864.html
ўзбекистон
туркия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/476/21/4762167_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_cc69088570f9fee8ec212b321f37891b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, ўзбекистон, ақш, туркия, афғонистон, толибон, россия
дунёда, ўзбекистон, ақш, туркия, афғонистон, толибон, россия
Ўзбекистон Афғонистон бўйича Истанбул конференциясига таклиф қилинди
12:56 15.04.2021 (янгиланди: 18:33 05.04.2023) Истанбул конференцияси 24 апрел - 4 май кунлари бўлиб ўтади
ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. 24 апрел - 4 май кунлари Ўзбекистон Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб ўтадиган Афғонистонда тинчлик жараёнига бағишланган халқаро конференцияга расмий таклифномани олди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВнинг "
Дунё" ахборот агентлиги хабар қилди.
Тадбир ташкилотчилари - БМТ, Туркия ва Қатар. Шунингдек, Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон, Қозоғистон, Эрон, Озарбайжон, Германия, АҚШ, Буюк Британия таклиф қилинган.
Бундан ташқари, Европа Иттифоқининг масъул вакили, НАТО бош котиби ва Ислом Ҳамкорлик Ташкилотининг бош котибига таклифнома юборилди.
14 апрел куни АҚШ ҳукумати Нью-Йоркда амалга оширилган терактларнинг йигирма йиллигига (АҚШ 43-президенти Жорж Буш администрацияси “Ал-қоида”* террорчиларига қарши операция бошлаган) Афғонистондан қўшинларни 11 сентябргача олиб чиқиб кетиш тўғрисида қарор қабул қилганини эълон қилди.
Бундан ташқари, “Толибон”* билан тузилган келишувларга мувофиқ, АҚШ ҳарбий контингентини 1 майгача Афғонистондан олиб чиқилиши керак. "Толибон" вакиллари айнан шу санада туриб олган.
АҚШ ўз қўшинларини олиб чиқилишини кейинги муддатга қолдириш мамлакатда қуролли можаронинг авж олиши, бу эса тўғридан-тўғри афғонаро тинчлик музокараларини бошлаш ҳаракатларини сусайтириши мумкин, деб айтди Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова.
Захарова Россия Туркия Ташқи ишлар вазирлигидан Афғонистон бўйича Истанбул конференциясини 24 апрелдан 4 майгача ўтказилиши тўғрисида хабар олганини айтди.
*Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилот.