Афғонистон илк бор "ЕИ - Марказий Осиё" мулоқотида иштирок этади

© SputnikФлаг Афганистана
Флаг Афганистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.04.2021
Oбуна бўлиш
Анжуман кун тартибидан коронавирус пандемияси шароитида ҳамкорлик соҳасидаги сўнгги ўзгаришлар ва минтақавий интеграцияни янада ривожлантириш истиқболлари тўғрисида фикр алмашиш ўрин олган.
ТОШКЕНТ, 10апр - Sputnik. Афғонистон вакиллари биринчи марта 27 апрел куни Тошкентда ўтказилиши режалаштирилган "Европа Иттифоқи - Марказий Осиё" сиёсий ва хавфсизлик масалалари бўйича юқори даражадаги мулоқотнинг навбатдаги раундида қатнашади, деб хабар бермоқда "Дунё" АА.
Тадбирда Европа ташқи муносабатлар хизмати бош котиби ва Марказий Осиё мамлакатлари ташқи ишлар вазирларининг ўринбосарлари бошчилигидаги делегациялар иштирок этиши кутилмоқда.
Анжуман кун тартибидан коронавирус пандемияси шароитида ҳамкорлик соҳасидаги сўнгги ўзгаришлар ва минтақавий интеграцияни янада ривожлантириш истиқболлари тўғрисида фикр алмашиш ўрин олган.
Иштирокчиларнинг алоҳида эътибори томонларни қизиқтирадиган халқаро масалалар, шунингдек, хавфсизликка умумий таҳдидлар, хусусан, зўравонлик экстремизми, терроризм, гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши туришдаги минтақалараро ҳамкорлик ва бошқа масалалар муҳокамасига қаратилади.
Янгиликлар лентаси
0