Камилов Доҳада “Толибон”* сиёсий ваколатхонаси раҳбари билан учрашди

© Пресс-служба МИД РУзАбдулазиз Камилов встретился с главой политического офиса Движения "Талибан" в Катаре муллой Бародаром Ахундом
Абдулазиз Камилов встретился с главой политического офиса Движения Талибан в Катаре муллой Бародаром Ахундом - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.04.2021
Oбуна бўлиш
Доҳага амалий ташриф билан келган Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация “Толибон”* сиёсий ваколатхонаси раҳбари мулла Бародар Ахунд билан учрашди.
ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Қатардаги “Толибон”* ҳаракати сиёсий ваколатхонаси раҳбари мулла Бародар Ахунд билан учрашди.
ТИВ матбуот хизмати хабарига кўра, учрашув давомида Афғонистонда барқарор ва узоқ муддатли тинчлик ўрнатиш мақсадида тинч сиёсий жараённи илгари суриш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
Мулла Бародар Афғонистон муаммоларига доимий эътибор қаратаётгани учун Ў президент Шавкат Мирзиёевга самимий миннатдорлик билдирди. Бундан ташқари, “Толибон”* ҳаракати раҳбарияти вакили Ўзбекистоннинг Афғонистонда транспорт ва энергетика соҳаларида муҳим иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ташаббусларини мамнуният билан қўллаб-қувватлади.
Министр иностранных дел Узбекистана Абдулазиз Камилов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.04.2021
Абдулазиз Камилов Қатарга ташриф буюради
У, айниқса, Ўзбекистон томонидан амалга оширилаётган йирик инфратузилма лойиҳалари нафақат Афғонистоннинг иқтисодий ривожланишига, балки мамлакатда тўлақонли тинч сиёсий жараённи бошлаш учун зарур шарт-шароитларни яратишга хизмат қилишини таъкидлади.
Шу ўринда Афғонистон келажакда Марказий ва Жанубий Осиё ўртасида “ишонч ва ҳамкорлик кўприги”га айланиши мумкинлиги билдирилди.
* - Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти
Янгиликлар лентаси
0