Абдулазиз Камилов Қатарга ташриф буюради

© Пресс-служба МИД РФ / Медиабанкка ўтишМинистр иностранных дел Узбекистана Абдулазиз Камилов
Министр иностранных дел Узбекистана Абдулазиз Камилов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.04.2021
Oбуна бўлиш
Яқинда Ўзбекистон ва Қатар орасида тўғридан-тўғри парвозларни йўлга қўйиш ҳақиа келишувга эришилган эди.
ТОШКЕНТ, 9 апр - Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов 10-11 апрел кунлари Қатарга амалий ташриф билан боради. Бу ҳақиа ТИВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Ташриф доирасида "Ўзбекистон-Қатар" муносабатларининг сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва бошқа соҳалардаги ҳозирги ҳолати ҳамда ривожланиш истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган, - дейилган хабарда.
Шунингдек, томонларни минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилади.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Ўзбекистон ва Қатар орасида иқтисодий алоқаларни ва туризмни ривожлантириш мақсадида тўғридан-тўғри парвозларни йўлга қўйиш ҳақиа келишувга эришилган эди.
Янгиликлар лентаси
0