https://sputniknews.uz/20210408/fojiali-olim-bishkekda-kelin-ogirlashga-qarshi-miting-bolib-otmoqda--18222610.html
Фожиали ўлим: Бишкекда келин ўғирлашга қарши митинг бўлиб ўтмоқда
Фожиали ўлим: Бишкекда келин ўғирлашга қарши митинг бўлиб ўтмоқда
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. Қирғизистон пойтахтида келин ўғирлаш ва қизларни зўрлаб турмушга беришга қарши норозилик намойиши бўлиб ўтмоқда, деб хабар қилмоқда
2021-04-08T14:18+0500
2021-04-08T14:18+0500
2021-04-08T14:18+0500
дунёда
қирғизистон
митинг
ала качуу (келин ўғирлаш)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/08/18222348_20:0:982:541_1920x0_80_0_0_f93efd63d6f491526e32da953f220a65.jpg
ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. Қирғизистон пойтахтида келин ўғирлаш ва қизларни зўрлаб турмушга беришга қарши норозилик намойиши бўлиб ўтмоқда, деб хабар қилмоқда РИА Новости.Мамлакат ИИВ биноси олдида юзлаб намойишчилар тўпланган. Уларнинг қўлларида “Жиноят жазоланиши шарт”, “Бизни ўғирлашни бас қилишлари учун неча кишимиз ўлиши керак” ва “Ала качуу (келин ўғирлаш – Sputnik.) – бу анъана эмас” деб ёзилган плакатлар бор. “Шарманда” деб бақиришмоқда.Намойишчиларнинг бир қисми республика ички ишлар вазири Улан Ниязбеков истеъфоси ҳамда ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ходимларини ҳаракатсизлик учун жавобгарликка тортишни талаб қилмоқда.27 ёшли Айзада Кантабековнинг шов-шувли ўлими митинг уюштирилишига сабаб бўлган. Уни 5 апрель куни номаълум шахслар ўғирлаб кетган. Қизнинг қариндошлари бу ишни унинг таниши никоҳга мажбурлаш мақсадида қилган бўлишини мумкинлигини тахмин қилишмоқда. Милиция олиб борган иш ўз натижасини бермаган. 7 апрель куни Бишкек яқинидаги далада чўпон гумонланувчининг автомобилини топган. Машина ичида қиз ва уни ўғирлагани гумон қилинаётган шахснинг жасади бўлган. ИИВнинг хабар қилишича, дастлабки тергов суриштирувларига кўра, эркак даҳанаки жангдан сўнг Канатбековани бўғиб ўлдирган, кейин ўз жонига қасд қилган.Бу воқеа Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг қулоғига ҳам етиб борган ва у Айзада Канатбекованинг ўғирланиши ва ўлими суриштирувини шахсий назоратига олган.Жапаров Айзада Канатбекова билан боғлиқ бу фожиали воқеа келиш ўғирлаш тарихидаги сўнггиси бўлиши ва айбдорлар жазоланиши кераклигини таъкидлаган.
https://sputniknews.uz/20190925/Kelin-irlagan-shovvozlar-uzo-muddatga-amaldi-12493762.html
қирғизистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/08/18222348_140:0:861:541_1920x0_80_0_0_095d7bbd7541271bdca93912a39fbc02.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, қирғизистон, митинг, ала качуу (келин ўғирлаш)
дунёда, қирғизистон, митинг, ала качуу (келин ўғирлаш)
Фожиали ўлим: Бишкекда келин ўғирлашга қарши митинг бўлиб ўтмоқда
27 ёшли Айзада Кантабековнинг шов-шувли ўлими митинг уюштирилишига сабаб бўлган.
ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. Қирғизистон пойтахтида келин ўғирлаш ва қизларни зўрлаб турмушга беришга қарши норозилик намойиши бўлиб ўтмоқда, деб
хабар қилмоқда РИА Новости.
Мамлакат ИИВ биноси олдида юзлаб намойишчилар тўпланган. Уларнинг қўлларида “Жиноят жазоланиши шарт”, “Бизни ўғирлашни бас қилишлари учун неча кишимиз ўлиши керак” ва “Ала качуу (келин ўғирлаш – Sputnik.) – бу анъана эмас” деб ёзилган плакатлар бор. “Шарманда” деб бақиришмоқда.
Намойишчиларнинг бир қисми республика ички ишлар вазири Улан Ниязбеков истеъфоси ҳамда ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ходимларини ҳаракатсизлик учун жавобгарликка тортишни талаб қилмоқда.
27 ёшли Айзада Кантабековнинг шов-шувли ўлими митинг уюштирилишига сабаб бўлган. Уни 5 апрель куни номаълум шахслар ўғирлаб кетган. Қизнинг қариндошлари бу ишни унинг таниши никоҳга мажбурлаш мақсадида қилган бўлишини мумкинлигини тахмин қилишмоқда. Милиция олиб борган иш ўз натижасини бермаган. 7 апрель куни Бишкек яқинидаги далада чўпон гумонланувчининг автомобилини топган. Машина ичида қиз ва уни ўғирлагани гумон қилинаётган шахснинг жасади бўлган. ИИВнинг хабар қилишича, дастлабки тергов суриштирувларига кўра, эркак даҳанаки жангдан сўнг Канатбековани бўғиб ўлдирган, кейин ўз жонига қасд қилган.
Бу воқеа Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг қулоғига ҳам етиб борган ва у Айзада Канатбекованинг ўғирланиши ва ўлими суриштирувини шахсий
назоратига олган.Жапаров Айзада Канатбекова билан боғлиқ бу фожиали воқеа келиш ўғирлаш тарихидаги сўнггиси бўлиши ва айбдорлар жазоланиши кераклигини таъкидлаган.