Келин ўғирлаган “шоввозлар” узоқ муддатга қамалди

© ИА "Новости-Казахстан", Анатолий УстиненкоРабота полиции Казахстана
Работа полиции Казахстана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида қиз ўғирлаш операциясида иштирок этган 4 нафар фуқарога суд ҳукми ўқилди.

ТОШКЕНТ, 25 сен – Sputnik. Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида қиз ўғирлашда иштирок этган 4 нафар фуқарога суд ҳукми ўқилди. Уларнинг ҳар бирига 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Sputnik Қозоғистон нашрининг ёзишича, улар фойдаланган автомобиль жиноят воситаси сифатида мусодара қилинган ва давлат даромадига ўтказилган.

Свадьба - Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистонда 15 ёшли ўсмирлар турмуш қурди. Тўйга нима сабаб бўлди?

Қиз ўғирлаш амалиёти

2018 йил куз ойида бир йигит Жамбил вилоятининг Кордай қишлоғида истиқомат қилувчи қиз билан танишади.

Ёшлар ижтимоий тармоқлар орқали ёзишиб туришади. Йигит қизни куч билан олиб қочишга ва унга уйланишга аҳд қилади. У ўзининг танишлари билан олдиндан маслаҳатлашиб, қизни ўғирлаш учун Кордай туманига келади.

Режага кўра улар қизни “учрашувга чақириб” ўғирлашлари керак бўлади. Қиз телефон қўнғироғига жавоб беради, лекин учрашишдан бош тортади.

Ўз ниятини амалга оширишга аҳд қилган йигит танишлари билан қизни кузата бошлайди. Қиз кўчага чиққан пайт уни куч билан машинга ўтқазиб, олиб қочишади.

Машина Туркистон вилояти томон йўл олади. Йўлда уларни полиция ходимлари тўхтатади ва уларнинг режалари “пишмай” қолади. Натижада улар қилмишлари учун қонун олди жавоб беришди.

Янгиликлар лентаси
0