Zoom Россияда ўз хизматидан фойдаланишни чеклади

© Hulkar Abdullaeva / instagramПевцы тюркоязычных стран исполнили узбекскую песню через Zoom
Певцы тюркоязычных стран исполнили узбекскую песню через Zoom - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.04.2021
Oбуна бўлиш
Жисмоний шахслар эса ушбу видеоалоқа хизматидан фойдаланишда давом этишлари мумкин, лекин юридик шахслар шартномалари узайтирилмайди.
ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Zoom Video Communications Inc Россия ва МДҲ ҳудудида ҳукумат муассалари ва давлат улуши бўлган корхоналарига ўз хизматларидан фойдаланишни тўхтатди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Хабарда айтилишига кўра, видеохизмат компанияси Россия ва МДҲ ҳудудида ўз дистрибютори "Райтконф" компаниясига ҳукумат органлари ва давлат улуши бўлган корхоналар билан янги шартномалар имзолашни таъқиқлаган.
Девушка за ноутбуком - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.03.2021
АҚШ Россияга қарши “ментал уруш” бошлаган - Мудофаа вазирлиги
Жисмоний шахслар эса ушбу видеоалоқа хизматидан фойдаланишда давом этишлари мумкин, лекин юридик шахслар шартномалари узайтирилмайди.
Zoom компаниясидан олинган қўшимча маълумотга кўра, юқорида қайд этилган тоифа мижозлар учун янги маҳсулот ишлаб чиқарилиши ҳам мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда коронавирус пандемияси бошланганидан сўнг Zoom видеоалоқа хизмати кескин оммавийлашиб кетган эди. Карантин туфайли масофавий ишлаш ёки ўқишга ўтган корхоналар, мактаб ва олийгоҳлар Zoom хизматларидан айниқса фаол фойдаланиб келаётган эди.
Хакер - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.03.2021
АҚШ Россияга кўринмас зарба беришни ваъда қилди
Айтиш жоизки, Zoom Россияда давлат муассасалари билан ишлашни тўхтатган ягона компания эмас. Ўтган йилнинг декабр ойида Microsoft ҳам Бауман номли МГТУга ўз маҳсулотларини етказиб беришни тўхтатган эди. Сабаб - АҚШ томонидан Россияга қарши киритилган санкциялар.
Telecom Daily хабарига кўра, 2020 йилда видео-конференция хизматлари бозори ҳажми кескин ошган. Россияда ушбу хизматлар орасида энг оммавий сервис Zoom бўлган ва у бозорнинг 25%ни эгаллаган. Иккинчи ўринда TrueConf - 23% ва ундан сўнг Skype 14%.
Янгиликлар лентаси
0