АҚШ учинчи жаҳон урушига қандай тайёргарлик кўрмоқда - NI

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишМеждународная авиационно-космическая выставка "Dubai Airshow-2015". День первый
Международная авиационно-космическая выставка Dubai Airshow-2015. День первый - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.04.2021
Oбуна бўлиш
АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари мунтазам равишда машқларни ўтказмоқда.
ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари мунтазам равишда машқларни ўтказмоқда, уларда буюк державалар ўртасида кенг кўламли “ҳавода қарама-қаршилик”ни модели тайёрланади. Бу ҳақда The National Interest нашрида чоп этилган шарҳловчи Крис Осборн мақоласида баён этилган. РИА Новости.
Таъкидланишича, Red Flag машқлари пайтида АҚШ ҲҲК тажрибали ва яхши қуролланган, ҳаво ҳужуми тизимлари, мудофаа ва юқори технологияли бешинчи авлод самолётларига эга бўлган "қизил жамоа" деб номланган рақибга дуч келади.
Международные российско-индийские учения Индра - 2017 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.03.2021
Нима учун Россия ва Ўзбекистон ҳарбий ҳамкорликни кучайтирмоқда
Мутахассиснинг сўзларига кўра, АҚШ шу тарзда учинчи жаҳон урушига тайёргарлик кўрмоқда.
"Ҳавога қарши кураш тактикаси Red Flag машқлари сенарийларида асосий йўналиш бўлиб қолмоқда, шунингдек космосда ва кибер маконда юзага келиши мумкин бўлган таҳдидларни ҳам ҳисобга олинмоқда", - дейилган хабарда.
Шарҳловчи таъкидлашича, космос ёки кибер маконда таҳдидлар пайдо бўлганда, рақибнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини йўқ қилиш АҚШ ҲҲК учун энг қийин вазифа бўлиб қолади.
Янгиликлар лентаси
0