Одатдагидан илиқроқ: апрелда об-ҳаво қандай бўлиши ҳақида маълумот берилди

© Sputnik / Евгений Одиноков / Медиабанкка ўтишЖара в Москве
Жара в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.04.2021
Oбуна бўлиш
Ойнинг иккинчи ўн кунлигида ҳарорат кечалари 10-15° илиқ атрофида, кундуз кунлари эса ҳарорат 20-25° илиқдан 25-30° гача ўзгариб туради.
ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Ўзбекистонда бу йил апрель ойи илиқ бўлади. Ҳудудларнинг кўп қисмида одатдагидан 1-2° га илиқроқ бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.
5 апрелдан бошлаб ва ойнинг ўртасигача республика бўйича асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
Ҳаво ҳарорати кечалари 6-11° илиқ, кундуз кунлари 19-24° илиқ атрофида бўлади. Республиканинг шимолий, жанубий ва чўл ҳудудларида ойнинг биринчи ўн кунлигида ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 26-29° гача кўтарилади.
Ойнинг иккинчи ўн кунлигида ҳарорат кечалари 10-15° илиқ атрофида, кундуз кунлари эса ҳарорат 20-25° илиқдан 25-30° гача ўзгариб туради.
Умуман олганда, жорий йилнинг апрель ойида ёғингарчилик меъёрдан кам бўлиши кутилмоқда, аммо баъзи кунларда шиддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Кучли тошқин ёмғирлар республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел тошқинларни вужудга келтириши мумкин, баланд тоғларда қор кўчиши хавфи сақланиб туради.
Янгиликлар лентаси
0