https://sputniknews.uz/20210402/rossiyaning-yangi-korinmas-bombardimonchisi-qanday-boladi--18116389.html
Россиянинг янги кўринмас бомбардимончиси қандай бўлади
Россиянинг янги кўринмас бомбардимончиси қандай бўлади
Sputnik Ўзбекистон
“Стелс-бомбардимончиси”нинг ташқи кўриниши тасдиқланди 02.04.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-04-02T15:50+0500
2021-04-02T15:50+0500
2021-04-02T15:50+0500
россия
ҳарбий техника
россия мудофаа вазири
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/02/18115706_0:0:1916:1077_1920x0_80_0_0_eeef3d912ced0b732b7cdf62095d2ecc.jpg
ТОШКЕНТ, 2 апр — Sputnik. Мудофаа вазирлиги “Туполев” томонидан ишлаб чиқилган “стелс-бомбардимончиси”нинг ташқи кўринишини тасдиқлади.Самолёт кўринишини камайтириш ва узоқ масофага мўлжалланган қуролларга устувор аҳамият берилди, деди РИА Новостига ҳарбий-саноат мажмуасидаги манба."Дастурни ишлаб чиқиш ишлари батафсил лойиҳалаш босқичида, бир нечта тажриба намуналарини қуриш ишлари олиб борилмоқда", - деб қўшимча қилди агентлик суҳбатдоши.Унга кўра, янги бомбардимончи "учувчи қанот" аэродинамик схемаси бўйича қурилади. Самолёт фақат фюзеляж ичидаги қуроллар билан таъминланади, шу жумладан истиқболли узоқ масофали қанотли ракеталар ва гипертовушли ракеталар жойлаштирилади.Шунингдек, бомбардимончи пилотсиз учиш аппаратлари гуруҳини бошқариш, "ҳаво-ҳаво" ракеталарининг барча турларини ишлатиши мумкин.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/02/18115706_0:0:1436:1077_1920x0_80_0_0_f6657d9cc31adc21b6932e6d84458426.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, ҳарбий техника, россия мудофаа вазири
россия, ҳарбий техника, россия мудофаа вазири
Россиянинг янги кўринмас бомбардимончиси қандай бўлади
“Стелс-бомбардимончиси”нинг ташқи кўриниши тасдиқланди
ТОШКЕНТ, 2 апр — Sputnik. Мудофаа вазирлиги “Туполев” томонидан ишлаб чиқилган “стелс-бомбардимончиси”нинг ташқи кўринишини тасдиқлади.
Самолёт кўринишини камайтириш ва узоқ масофага мўлжалланган қуролларга устувор аҳамият берилди, деди РИА Новостига ҳарбий-саноат мажмуасидаги манба.
"Дастурни ишлаб чиқиш ишлари батафсил лойиҳалаш босқичида, бир нечта тажриба намуналарини қуриш ишлари олиб борилмоқда", - деб қўшимча қилди агентлик суҳбатдоши.
Унга кўра, янги бомбардимончи "учувчи қанот" аэродинамик схемаси бўйича қурилади. Самолёт фақат фюзеляж ичидаги қуроллар билан таъминланади, шу жумладан истиқболли узоқ масофали қанотли ракеталар ва гипертовушли ракеталар жойлаштирилади.
Самолёт бортидаги ускуналар иложи борича, пилотсиз режимгача автоматлаштирилади. Бомбардимончи концепцияси "стелс” технологияларга ва унга мос равишда фойдаланиш тактикасига, шу жумладан "узоқ қўл" (узоқ масофали қурол)га асосланган.
Шунингдек, бомбардимончи пилотсиз учиш аппаратлари гуруҳини бошқариш, "ҳаво-ҳаво" ракеталарининг барча турларини ишлатиши мумкин.