Америка дунёни нима учун “иссиқ-совуқ” қилмоқда

© REUTERS / Danish Meteorological Institute/Steffen OlsenЕздовые собаки тянут сани по покрытому водой льду Гренландии
Ездовые собаки тянут сани по покрытому водой льду Гренландии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.04.2021
Oбуна бўлиш
Америкаликлар ҳар қандай назарияни оммавий қирғин қуролига айлантиришни яхши биладилар.
2004 йилда Голливудда суратга олинган “Эртадан кейин” номли блокбастер бутун дунё экранларида намойиш этилган эди. Унда инсоният оммавий қирилиб кетиши, турли ҳалокатли саҳналари таъсирли қилиб акс эттирилган эди. Яна чиройли мусиқа ва таниқли актёрларнинг иштирок этиши ҳеч кимни бефарқ қолдирмас эди.
Ушбу фильмни бугун ҳам томоша қилса бўлади, лекин у мантиқан эскирган. Нега деганда кино “Келаётган умумжаҳон супербўрони” номли фантастик асарга асосланган. 30 йил олдин Ғарбда Ер шари музлаб қолиши ҳақида юзлаб китоблар ёзилган эди.
Мужчина несет продукты дальнобойщикам - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.11.2020
Марказий Осиё: олимлар даҳшатли иқлим фалокати ҳақида огоҳлантиришди
Бугун экология учун кураш тарафдорлари энг ёш авлод орасидан танлаб олинаётгани бежиз бўлмаса керак. Чунки ёши бироз каттароқ бўлганлар 1970-90 йилларда ҳукм сурган “Янги муз асри” назариясини жуда яхши эслашади. Ўша вақтда ҳам ушбу ғояни бугун “глобал исиш” ғоясини тарғиб қилаётган телеканаллар ва ОАВлар олға сурган.
Масалан The New York Times, нашри 1969 йилда: "Бизнинг 20 йил вақтимиз қолди ", The Guardian, 1974 йилда: "Муз асри тезкорлик билан кириб келмоқда” каби мавзуларда мақолалар босиб чиқарган эди. Уларда ёзилишига кўра, тез орада инсоният буғдойсиз ва сувсиз қолади, Венеция, Мальдав ва Нью Йорк чўкиб кетади, 2000 йилда бутун планета муз билан қопланади, деган ваҳималар тарқатилган эди.
Ўша вақтнинг олимлари ҳам, айнан шундай бўлишини янги ва янги “далилларини” топиб беришар эди. Улар турли семинарлар ўтказиб, давлат раҳбарларига мурожаат қилишар эди.
Маслан 1972 йилда Браун университетиинг кўзга кўринган олимлари АҚШ президенти Никсонга қуйидаги мурожаатномани юборишган эди: “Ҳурматли жаноб президент! Сиз инсоният ҳақида қайғуришингизни биламиз ва сизни глобал иқлим ўзгари ҳақида огоҳлантирмоқчимиз. Иқлим совуши жеда тез ривожланмоқда. Инсон цивилизацияси олдин бундай тез совуқликка дуч келмаган... ”
Ўша вақтда “Глобал иқлим совиши” совуқ урушда ўзига хос қуролга айланган эди. Темир парданинг у томонда эса Совет Иттифоқи ўзининг нефт ва газ саноатини илдам қадамлар билан ривожлантираётган, улкан газ қувурлари қураётган эди. Ғарбда бўлса 1973 йилда нефт кризиси содр бўлиб, углеводородлар нархи кескин ошиб кетди.
Пожар в городе Парадайз, штат Калифорния, США - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.06.2019
Иқлим ўзгариши оқибатида 2050 йилга келиб инсоният нобуд бўлиши мумкин
Совет Иттифоқига ушбу инқироз ҳеч қандай таъсир кўрсатмади, аксинча нефт экспорти яхши даромад келтира бошлади. Океан ортида эса бензинни жиддий иқтисод қилиш, шосселарда тезликни 100дан оширмаслик, уйларда ҳароратни 18 даражадан оширмаслик, камроқ самолёда учиш тавсия қилинарди.
Глобал иқлим совуши ҳақидаги афсона бўлса ғарб мамлакатларида СССРнинг табиий бойликларини эгаллаб олиш иштиёқини янада кучайтирди. Ахир русларнинг уйида иссиқ уларникида “совуқ” бўлса бу “ноҳақликку?”
Кейинчалик глобал иқлим исиши назарияси ўрнини “ядровий қиш” мавзуси эгаллади. Унга кўра, глобал ядровий урушдан сўнг Ер шарини радиоактив чанг қоплаб олади ва қуёш нурини ўтказмайди. Оқибатда иқлим кескин совиб кетади. “Ядровий қиш” мавзуси ҳам Совет Иттифоқига босим ўтказиш учун муваффақиятли фойдаланилди. Уни рўкач қилиб ядровий қуроллар сонини қисқартириш талаб қилинди. Хўш, ҳозир қаерда қолди ўша эртаклар?
2006 йилда Канн кинофестивалида яна бир ҳужжатли фильм намойиш этилган эди. Унинг номи “Ноқулай ҳақиқат” бўлиб, унда инсониятнинг барча балолари глобал иқлим исишига боғлиқ экани таъкидланган эди. Фильм ғояси, спонсори ва бош қаҳрамони таниқли америка сиёсий клани вакили, собиқ вице-президент Альберт Гор эди. Кейинги йилда ушбу фильм учун у Нобель мукофоти олди.
Шундан сўнг Американинг яна ўша газеталари янги эртакни бошлади. The New York Times, The Guardian, CNN ва BBC сиёсий элитанинг янги мавзусини ёрита бошлади. Инсон фаолияти қандай қилиб иқлим исишига олиб келаётгани, ҳар бир фаолият атмосферага қанча СО гази чиқараётгани, “Углерод изи” тушунчаси ва бошқа мавзуларда мақолалар пайдо бўла бошлади.
Яна инсоният бир неча йилдан сўнг оммавий қирилиб кетиши ҳақида назариялар тарфатила бошлади. Англия шаҳзодаси Чарльз 2009 йилда инсоният 8 йилдан сўнг қирилиб кетади деган эди. The Guardian бўлса 2013 йилда Арктика икки йил ичида эриб кетади, деб ёзган эди.
На российской дрейфующей станции Северный полюс-2015 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.03.2020
Олимлар Арктика устида озон қатлами кескин бузилиши ҳақида огоҳлантиришди
“Олимлар” бири биридан ўзиб иқлим исиш муаммоларини санаб кетишди. Яна семинарлар, конференциялар, давлат раҳбарларига мурожаатлар. Буларнинг барчаси иқлим исишини олдини олишга қаратилган Киото протоколи ва Париж битимини имзолашга олиб келди. Ушбу шовқинда Иқлим исиши назариясини танқид қилаётган олимлар овози эса мутлақ эшитилмай қолди.
Ваҳоланки, Америка янги эртагининг соқ иқтисодий асоси бор. Бу яна бир рақибни йўқ қилиш ҳаракати. Ахир Россиядан олиб келинаётган буғдой ва газни “Углерод изи бўлган товарлар” деб жар солиш ва уларга нисбатан санкция киритиш, бозордан сиқиб чиқаришдан осони йўқ. Ўрнига қимматроқ ўзини маҳсулоти келади.
Барча саъй-ҳаракатларнинг мантиқий давоми сифатида “иқлим қироли” Жон Керри ҳеч қандай ҳукумат бу муаммони бир ўзи ҳал қила олмайди, ечим фақат хусусий сектор орқали келиши мумкин. Ҳукумат вазифаси хусусий сектор учун шароит яратиш... Биз бунинг учун урушда курашгандек курашамиз”, деб эълон қилди.
Хуллас, дунёнинг суверен давлатлари ўзларининг айрим ҳуқуқларини хусусий компанияларга топшириши керак. Масалан Керрининг хотини эгалик қилаётган Heinzга ўхшаган корпорацияларга.
Ха, тўғри ҳар қандай фуқаро ўз ҳукуматини танқид қилишга ҳақли. Миллардлаб кишилар ошхонада у ёки бу нарсадан норози бўлишади. Лекин трансмиллий корпорация эгалари қўяётган талаблар сўнгги вақтда алқ бовар қилмайдиган даражага етган.
Масалан Илон Маск бир неча йилдан сўнг барча тиллардан воз кечмоқчи. Мормон миллиардери Тревор Милтон бўлса янги ёнилғи сифатида водородни пиар қилмоқда. Водородни синтез қилиш жуда мураккаб ва у дунёда энг портловчи моддалардан бири бўлишига қарамасдан.
Предупреждающая табличка на двери лаборатории - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.02.2021
Пандемиядан ҳам қўрқинчлироқ: Билл Гейтс инсоният учун 2та асосий таҳдидни айтди
Билл Гейтс глобал иқлим исишига қарши қандайдир экзотик лойиҳаларни тарғиб қилмоқда. Яқинда у Гарвард университетида қуйидаги ташаббус билан чиқди– осмонга минглаб самолётларни учириб атмосферага мел моддасини сепиш. Унга кўра бу қуёш нурини тўсади ва иқлим совийди. Ҳа, айтмоқчи бунинг оқибатида Ерда ҳеч нарса кўкармай қолиши мумкин.
Айни дамда миллиардерларнинг ушбу фикрлари қандайдир ақлсизлик бўлиб туюлиши мумкин, лекин улар ҳақиқатдан ҳукумат бошига келиб қолса-чи? Унда нима бўлади?
Буларнинг ҳамасини эсга олишга – апрел ойида режалаштирилган иқлим мавзусига бағишланган саммит сабаб бўлди. Америкаликлар ҳар қандай назарияни оммавий қирғин қуролига айлантиришни яхши биладилар. Жумладан эски ва қадрдон табиатни ҳимоя қилиш ғоясини ҳам.
Янгиликлар лентаси
0