Ўзбекистонда энди оммавий тартибсизликка даъват қилганлар 10 йилгача қамалиши мумкин

© Sputnik / Виталий Белоусов / Медиабанкка ўтишНаручники на двери клетки
Наручники на двери клетки - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.03.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик ва Жиноят кодексларига тегишли қўшимча ва ўзгартишлар киритилди.
ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади.
Жиноят кодексининг 244-моддаси биринчи ва иккинчи қисми қуйидагича тўлдирилмоқда:
Оммавий тартибсизликка ва фуқароларга нисбатан зўравонлик қилишга оммавий даъват қилиш – БҲМнинг 100 бараваридан 300 бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилинади.
Агар ушбу хатти-ҳаракатлар бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб ёки оммавий ахборот воситаларидан, телекоммуникациялар тармоқларидан, интернет жаҳон ахборот тармоғидан, шунингдек, матнни нашр этиш ёки бошқа шаклда кўпайтириш турларидан фойдаланган ҳолда оммавий даъват қилинса, БҲМнинг 300 бараваридан 400 бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилинади.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 201-1-модда билан тўлдирилди.
Унга кўра, Ўзбекистоннинг қонунчилик ҳужжатлари талабларини жамоат тартибига ва жамоат хавфсизлигига таҳдид соладиган тарзда бажармасликка ёки бузишга, шу жумладан ОАВ, телекоммуникация тармоқлари, Интернетдан, шунингдек, матнни кўпайтиришнинг босма ёки бошқа усулларидан фойдаланган ҳолда омма олдида даъват қилиш БҲМнинг 60 бараваридан 80 бараваригача (14 млн 700 минг сўмдан 19 млн 600 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Тюрьма. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.03.2021
Сенат оммавий тартибсизликка даъват учун жиноий жавобгарлик жорий этишни маъқуллади
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Миллий тикланиш” ва “Адолат” партиялари Ўзбекистонда оммавий тартибсизликка даъват қилганлик учун жиноий жавобгарлик белгилаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиққан эди. Сенат ўн учинчи ялпи мажлисида ушбу қонунни маъқуллаган эди.

Янгиликлар лентаси
0