https://sputniknews.uz/20210314/senat-ommaviy-tartibsizlikka-davat-uchun-jinoiy-javobgarlik-joriy-etishni-maqulladi-17741155.html
Сенат оммавий тартибсизликка даъват учун жиноий жавобгарлик жорий этишни маъқуллади
Сенат оммавий тартибсизликка даъват учун жиноий жавобгарлик жорий этишни маъқуллади
Sputnik Ўзбекистон
Оммавий тартибсизликка ва фуқароларга нисбатан зўравонлик қилишга оммавий даъват қилиш учун 3 йилдан 5 йилгача қамалиш мумкин бўлади. 14.03.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-03-14T11:57+0500
2021-03-14T11:57+0500
2021-04-14T18:39+0500
жамият
ўзбекистон
жиноят кодекси
жиноий жавобгарлик
оммавий тартибсизлик
ўзбекистон олий мажлиси сенати
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/09/08/14928205_0:125:3199:1924_1920x0_80_0_0_0e2949381941fa49c2a048b974b3d9aa.jpg
ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати ўн учинчи ялпи мажлисида оммавий тартибсизликларга даъват этиш учун жиноий жавобгарлик жорий этишни кўзда тутадиган қонунни маъқуллади.Хабарда ёзилишича, сўнгги вақтларда айрим веб-сайт ёки веб-сайт эгалари, шу жумладан блогерлик фаолияти билан шуғулланувчи шахсларнинг ахборот олиш ва уни тарқатиш маданияти тўлиқ шаклланмагани сабабли, ушбу шахслар ўз ҳуқуқларини амалга оширишларида бошқа шахсларнинг қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатларига зарар етказиш ҳолатлари кузатилмоқда.“Қолаверса, бундай шахсларнинг ахборот тарқатиш соҳасидаги ҳуқуқий маданияти шаклланмаганлиги келажакда улар томонидан қонун талабларини бузиб, ўз веб-сайтидан ва (ёки) веб-сайт саҳифасидан мамлакатнинг мавжуд конституциявий тузумини, ҳудудий яхлитлигини зўрлик билан ўзгартиришга даъват этиш, уруш, диний экстремизм ғояларини тарғиб қилиш, давлат ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ошкор этиш, фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматига ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи, уларнинг шахсий ҳаётига аралашишга йўл қўювчи ҳамда оммавий тартибсизликларга даъват этувчи контентни тарқатиш эҳтимолини оширмоқда”, - дейилган хабарда.Шу сабабли барча қатори ахборот эгаларининг ҳам сўз масъулияти ва унинг оқибатлари бўйича жавобгарликни ҳис қилиши, бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари кафолатланиши ҳам тегишлича белгилаб қўйилиши мақсадга мувофиқлиги таъкидланган.Ушбу қонунни президент имзоласа, Жиноят кодексининг 244-моддасига ўзгартириш киритилади.Ушбу моддада ҳокимият вакилларининг қонуний талабларига фаоллик билан бўйсунмасликка, оммавий тартибсизликка ва фуқароларга нисбатан зўравонлик қилишга оммавий даъват қилиш каби ҳуқуқбузарлик учун жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилмоқда.
https://sputniknews.uz/20210215/Ommaviy-tartibsizlikka-davat-ilganlik-uchun-zhinoiy-zhavobgarlik-belgilanishi-mumkin-16000174.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/09/08/14928205_233:0:2964:2048_1920x0_80_0_0_e9841e135d9fed6223d0a89a06f13487.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, жиноят кодекси, жиноий жавобгарлик, оммавий тартибсизлик, ўзбекистон олий мажлиси сенати
жамият, ўзбекистон, жиноят кодекси, жиноий жавобгарлик, оммавий тартибсизлик, ўзбекистон олий мажлиси сенати
Сенат оммавий тартибсизликка даъват учун жиноий жавобгарлик жорий этишни маъқуллади
11:57 14.03.2021 (янгиланди: 18:39 14.04.2021) Оммавий тартибсизликка ва фуқароларга нисбатан зўравонлик қилишга оммавий даъват қилиш учун 3 йилдан 5 йилгача қамалиш мумкин бўлади.
ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати ўн учинчи ялпи мажлисида оммавий тартибсизликларга даъват этиш учун жиноий жавобгарлик жорий этишни кўзда тутадиган қонунни
маъқуллади. Хабарда ёзилишича, сўнгги вақтларда айрим веб-сайт ёки веб-сайт эгалари, шу жумладан блогерлик фаолияти билан шуғулланувчи шахсларнинг ахборот олиш ва уни тарқатиш маданияти тўлиқ шаклланмагани сабабли, ушбу шахслар ўз ҳуқуқларини амалга оширишларида бошқа шахсларнинг қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатларига зарар етказиш ҳолатлари кузатилмоқда.
“Қолаверса, бундай шахсларнинг ахборот тарқатиш соҳасидаги ҳуқуқий маданияти шаклланмаганлиги келажакда улар томонидан қонун талабларини бузиб, ўз веб-сайтидан ва (ёки) веб-сайт саҳифасидан мамлакатнинг мавжуд конституциявий тузумини, ҳудудий яхлитлигини зўрлик билан ўзгартиришга даъват этиш, уруш, диний экстремизм ғояларини тарғиб қилиш, давлат ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ошкор этиш, фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматига ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи, уларнинг шахсий ҳаётига аралашишга йўл қўювчи ҳамда оммавий тартибсизликларга даъват этувчи контентни тарқатиш эҳтимолини оширмоқда”, - дейилган хабарда.
Шу сабабли барча қатори ахборот эгаларининг ҳам сўз масъулияти ва унинг оқибатлари бўйича жавобгарликни ҳис қилиши, бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари кафолатланиши ҳам тегишлича белгилаб қўйилиши мақсадга мувофиқлиги таъкидланган.
Ушбу қонунни президент имзоласа, Жиноят кодексининг 244-моддасига ўзгартириш киритилади.
Ушбу моддада ҳокимият вакилларининг қонуний талабларига фаоллик билан бўйсунмасликка, оммавий тартибсизликка ва фуқароларга нисбатан зўравонлик қилишга оммавий даъват қилиш каби ҳуқуқбузарлик учун жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилмоқда.