“Путин ассасинлари” ёки Британиянинг янги “манёври”

Oбуна бўлиш
Ахборот технологиялари даврида “хориж” ва “уй” ҳамда “уруш” ва “тинчлик” тушунчалари орасида фарқ қолмаган - Британия разведкаси.
Британия ўзининг Россияга қарши “ахборот ҳужуми” режасини амалга оширишни бошлаган кўринади. Эслатиб ўтамиз, ушбу режа ўтган йилнинг кузида эълон қилинган эди.
Британия Ҳукумат алоқа маркази (Government Communications Headquarters - GCHQ) Россияга қарши киберҳужум бошлаётганини ва ушбу операцияга МИ-5 ва МИ-6 махсус хизматлари ҳамда ҳарбий разведка ва армиянинг 77-ахборот манёврлари бригадаси жалб қилингани эълон қилинган эди.
Бундан хулоса шуки, биз яқин орада Росссияга қарши ишлаб чиқилган энг ғайриоддий фейкларни кўришимиз мумкин бўлади. Биз ўшанда ушбу фейклар бенуқсон рус тилида ёзилган бўлса керак деб кутгандик, чунки МИ-6 бунинг учун Украина ресурсларидан фойданиши мумкин эди. Украина президенти Владимир Зеленский МИ-6нинг Лондондаги бош офисига ҳам ташриф буюрган эди.
Мана Британия ОАВларида илк “сенсация” пайдо бўлди. Бир неча газеталарда бир вақтнинг ўзида. Мақолада ишлатилган ибораларнинг ўхшашлиги унинг бир манбаадан олинганини ва яққол мувофиқлаштирилган буюртма характерига эга эканидан далолат беради.

"Путин рўйхати"

Унда айтилишига кўра, Россия президенти Владимир Путин ўлимга ҳукм қилинган шахслар рўйхатини эълон қилган ва яқин орада унинг “ассасин”лари бу ишни бажаришни бошлайди. Манбаа – “қандайдир россиялик шпион”.
Хабар ҳақиқатдан ҳам рус тилида ёзилган, лекин ичида бир хил турдаги хатолар кўп. Масалан -тся ва –ться қўшимчалари билан тугайдиган кесимларнинг тўғри ёзилишида. Бундай хато одатда Украин тилида гапирадиган одамларга хос бўлади, чунки украинчада ушбу қўшимчанинг фақат бир тури –ться ишлатилади. Демак дастлабки гумонлар тўғри бўлиб чиқди –дезинформация украиналик ижодкорлар ёрдамида яратилган.
Российский флаг - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.04.2018
Скрипал иши бўйича Ўзбекистон Россия баёнотини қўллаб-қувватлади
Хабарнинг ўзига келсак у мутлақ кулгули. Путин ўлимга ҳукм қилганлар рўйхатига Британиядан 6 киши киритилган.Уларни ўлдириш учун юборилган гуруҳ айни дамда Ирландияда махсус тайёргарликдан ўтмоқда.
Рўйхатда Британиянинг собиқ махсус агенти Кристофер Стил ҳам бор. У ўз вақтида Трамга қарши “рус досье”сининг муаллифи бўлган эди. Кейинчалик ушбу иш ҳеч қандай далил топилмагани туфайли чипакка чиққан ва ҳатто "Россия томонидан уюштирилган дезинформация" деб эълон қилинган эди. Хуш Россияга ўзининг бундай самарали махсус агентини йўқ қилиш нимага керак бўлиб қолди экан?
Рўйхатдаги яна бир шахс - Борис Карпичков. The Sun негадир уни “рус шпиони” деб эълон қилган, аслида эса уни йирик кўзбўямачилик учун Латвия қидирмоқда. Ҳа-ҳа Россия эмас айнан Латвия.
The Sunday Times “Путин рўйхатининг” ўзига хос вариантини эълон қилди. Газета ёзишига кўра, ушбу рўйхатда фақат 5 киши бўлган ва уларнинг барчаси - Чеченистондан. Улардан 4 нафари аллақачон йўқ қилинган ва фақат бир киши қолган. У ҳозир Австриянинг кичик шаҳарчасида ўзининг “ўлдирилишини кутиб” яшамоқда.

Нега айнан ҳозир?

“Путин ўлимга ҳукм қилганлар рўйхати” нега айнан ҳозир эълон қилинди, деган саволга жавоб жуда оддий. Чунки ушбу шовқин билан деярли бир вақтда Борис Жонсон ўзининг, анчадан бери орқага суриб келинаётган, “хавфсизлик ва ташқи сиёсат” тўғрисидаги ҳисоботини эълон қилди.
Унда айтилишига кўра Британия учун асосий ташқи хавф – бу Россия ва унга қарши курашиш керак. Бунинг учун эса - Мудофаа харажатларини ошириш керак. Хусусан ҳарбийлари сонини 10 минг кишига ва ядровий жанговар қурол миқдорини 40%га.
Россия ҲДФнинг Атлантикадаги фаоллиги АҚШни қўрқитиб юборди: НАТО блокада ҳақида ўйламоқда - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.03.2021
Атлантикадаги Россия флоти АҚШни қўрқитиб юборди: НАТО блокада ҳақида ўйламоқда
Лекин ҳисоботда асосий эътибор – Британиянинг киберҳудуддаги мускулларига қаратилган бўлиши керак. Унинг ҳисоботида “кибер” сўзи 139 маротаба ёзилган. Бош вазир Мудофаа тизимида турли кибер бўлинмалар ташкил қилиш, махсус кибер операциялар уюштириш, жумладан “фейклар” тарқатиш ва бошқа тадбирлар санаб ўтилган.

Нарративлар жанги

Британия мудофаа вазири Уоллес ўз ҳисоботида ушбу вазиятни янада аниқроқ изоҳлаб берган. Уоллес айтишига кўра, бундай жангда келажакда нафақат кишилар ёки платформалар тўқнаш келади, балким бу “нарративлар жанги” бўлади. Нарратив - бирор воқеа, ҳодиса, тушунча ҳақида мустақил яратилган сўзлар ва образлар кетма-кетлиги (ҳикоя). Хулоса шуки, Британия мудофаа вазири Россия билан жанг қилиш учун нарративлар етарли, танклар керак эмас.
Ҳисоботга кўра, Британия армиясининг дезинформация ва пропаганда учун мўлжалланган бўлинмалари “Россияни жиловлаб туриш” ва “йирик ҳажмда медиа ва психиологик операцияларини” амалга оширишлари керак. Бунинг учун улар парламентдан мўмайгина маблағ талаб қилишмоқда.
Девушка за ноутбуком - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.03.2021
АҚШ Россияга қарши “ментал уруш” бошлаган - Мудофаа вазирлиги
Британия махсус хизматлари пропаганда ва дезинформациядан ҳар доим фойдаланиб келгани сир эмас. Лекин олдин улар бундай ишларни фақат хорижий давлатлар ҳудудида амалга ошириб келишган эди. Лекин сўнгги ҳисоботда айтилишига кўра, ахборот технологиялари даврида “хориж” ва “уй” ҳамда “уруш” ва “тинчлик” тушунчалари орасида фарқ қолмаган. Ахборот манёври ушбу иккала фронтни ҳам қамраб олган.
Шундай экан, бундан буён Британия ОАВларида Россия ҳақида пайдо бўладиган ҳар қандай ажабтовур “Путин ассасинлари”, “даҳшатли руслар” ёки “хавфли Спутник V вакцинаси” ҳақидаги хабарларга ҳайрон бўлмаймиз. Британия пропагандачилари устозлари айтганидек “Ёлғон қанчалик ақл бовар қилмайдиган бўлса – унга шунчалик осон ишонишади. Фақат олдин бу пропаганда дейилган бўлса – ҳозир “ахборот манёври” ёки “нарративлар уруши” дейилиши мумкин. Вақт терминларни ўзгартириши мумкин, лекин ёлғон ёлғонлигича қолади, русофобия эса –русофобиялигича.
Янгиликлар лентаси
0