https://sputniknews.uz/20210329/sherali-joraevning-qoshigini-ruxsatsiz-kuylagan-sanjay-jarimaga-tortildi-18005360.html
Шерали Жўраевнинг қўшиғини рухсатсиз куйлаган Санжай жаримага тортилди
Шерали Жўраевнинг қўшиғини рухсатсиз куйлаган Санжай жаримага тортилди
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраевнинг қўшиқлари матнини ҳуқуқ эгаларининг рухсатисиз ўзгартирган ҳолда ижро этган Санжай
2021-03-29T11:19+0500
2021-03-29T11:19+0500
2021-03-29T11:19+0500
маданият
жарима
шерали жўраев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1228/99/12289922_0:124:1080:732_1920x0_80_0_0_23985b0411bbe672adb4b5da70cf0468.jpg
ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраевнинг қўшиқлари матнини ҳуқуқ эгаларининг рухсатисиз ўзгартирган ҳолда ижро этган Санжай тахаллуси билан ижод қилиб келаётган Санжар Жавбердиев маъмурий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Интеллектуал мулк агентлиги хабар қилди.Мурожаат асосида Санжар Жавбердиев томонидан шеър муаллифи Усмон Азимов ҳамда Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев ижросидаги “Карвон” номли қўшиғини ва шеърини асар яхлитлигини бузган ҳолда муаллифларнинг розилигисиз ижро этилган ҳолатларни аниқлаган. Шу сабабли Санжайга нисбатан Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилиб, маъмурий жавобгарлик масаласини кўриб чиқиш учун тегишли судга киритилган.9 март куни суд хонанда Санжар Жавбердиев (Санжай)га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177-(1)-моддаси (муаллифлик ҳуқуқини ва турдош ҳуқуқларни бузиш) бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари (735 минг сўм) миқдорида жарима жазоси тайинлаган.Маълумот ўрнида: Ўзбекистон қонунчилигида cover ижро тушунчаси киритилмаган. Хорижий давлатларда cover ижро мавжуд. Бу бўйича тарафлар шартнома асосида фаолият юритишади. Яъни ўзганинг асарини cover сифатида ижро қилмоқчи бўлган ижрочи муаллифдан рухсат сўраган ҳолда шартнома тузиши ҳамда шартнома бўйича ҳуқуқ эгасига муаллифлик ҳақини тўлаши лозим.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шерали Жўраевнинг “Қора кўзли санамжон” қўшиғини муаллиф розилигисиз куйлаган Насафий тахаллуси остида ижод қилаётган ҳаваскор хонанда Акмалов Азизиддин ҳам жаримага тортилганди.
https://sputniknews.uz/20210112/Sherali-Zhraevning-shiini-izhro-etgani-uchun-Nasafiy-zharimaga-tortildi-15769386.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1228/99/12289922_0:23:1080:833_1920x0_80_0_0_92eab4c6f2e32bf8cccc7c9f95c14f4b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
маданият, жарима, шерали жўраев
маданият, жарима, шерали жўраев
Шерали Жўраевнинг қўшиғини рухсатсиз куйлаган Санжай жаримага тортилди
Санжай тахаллуси билан ижод қилиб келаётган хонанда Санжар Жавбердиев маъмурий жавобгарликка тортилди.
ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраевнинг қўшиқлари матнини ҳуқуқ эгаларининг рухсатисиз ўзгартирган ҳолда ижро этган Санжай тахаллуси билан ижод қилиб келаётган Санжар Жавбердиев маъмурий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Интеллектуал мулк агентлиги
хабар қилди.
Мурожаат асосида Санжар Жавбердиев томонидан шеър муаллифи Усмон Азимов ҳамда Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев ижросидаги “Карвон” номли қўшиғини ва шеърини асар яхлитлигини бузган ҳолда муаллифларнинг розилигисиз ижро этилган ҳолатларни аниқлаган.
Шу сабабли Санжайга нисбатан Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилиб, маъмурий жавобгарлик масаласини кўриб чиқиш учун тегишли судга киритилган.
9 март куни суд хонанда Санжар Жавбердиев (Санжай)га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177-(1)-моддаси (муаллифлик ҳуқуқини ва турдош ҳуқуқларни бузиш) бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари (735 минг сўм) миқдорида жарима жазоси тайинлаган.
Маълумот ўрнида: Ўзбекистон қонунчилигида cover ижро тушунчаси киритилмаган. Хорижий давлатларда cover ижро мавжуд. Бу бўйича тарафлар шартнома асосида фаолият юритишади. Яъни ўзганинг асарини cover сифатида ижро қилмоқчи бўлган ижрочи муаллифдан рухсат сўраган ҳолда шартнома тузиши ҳамда шартнома бўйича ҳуқуқ эгасига муаллифлик ҳақини тўлаши лозим.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шерали Жўраевнинг “Қора кўзли санамжон” қўшиғини муаллиф розилигисиз куйлаган Насафий тахаллуси остида ижод қилаётган ҳаваскор хонанда Акмалов Азизиддин ҳам жаримага тортилганди.