https://sputniknews.uz/20210112/Sherali-Zhraevning-shiini-izhro-etgani-uchun-Nasafiy-zharimaga-tortildi-15769386.html
Насафий жаримага тортилди
Насафий жаримага тортилди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда биринчи марта - муаллифлик ҳуқуқини бузган ҳаваскор хонанда маъмурий жавобгарликка тортилди. 12.01.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-01-12T16:19+0500
2021-01-12T16:19+0500
2021-01-12T16:26+0500
жамият
маданият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/0c/15769342_0:142:1080:752_1920x0_80_0_0_d86a4d93c6b979793676eecd248e76fc.jpg
ТОШКЕНТ, 12 янв – Sputnik. Ўзбекистонда суд Насафий тахаллуси остида ижод қилаётган ҳаваскор хонанда Акмалов Азизиддинни жаримага тортди, деб хабар қилмоқда Интеллектуал мулк агентлиги.Хабарда айтилишига кўра, бир ой олдин Муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш жамоат бирлашмаси томонидан Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраевнинг “Қора кўзли санамжон” қўшиғини муаллиф розилигини олмасдан ва яхлитлигини бузган ҳолда ижро этгани, уни интернет тармоқларига жойлаштириб моддий манфаат кўриб келаётгани учун “Насафий” устидан Интеллектуал мулк агентлигига мурожаат келиб тушган.Шундан сунг Агентлик мазкур ҳолат юзасидан Маъмурий судга баённома киритган. Суд Насафийни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177–моддасининг 1-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари яъни 669 000 минг сўм миқдорида жарима жазоси тайинлаган.Бу Ўзбекистон эстрадасида муаллифлик ҳуқуқи бузилиши бўйича кўриб чиқилган биринчи иш бўлса ажаб эмас. Ушбу соҳада кўриб чиқилган бошқа ишлар ва жарималар ҳақида Интернетда маълумот топилмади.
https://sputniknews.uz/20170318/Qozogistonlik-honanda-ozbek-yulduzlariga-ornak-korsatdi-5003547.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/0c/15769342_0:108:1080:786_1920x0_80_0_0_bb8c49ba8154c21550783142e052e0dd.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, маданият
Насафий жаримага тортилди
16:19 12.01.2021 (янгиланди: 16:26 12.01.2021) Ўзбекистонда биринчи марта - муаллифлик ҳуқуқини бузган ҳаваскор хонанда маъмурий жавобгарликка тортилди.
ТОШКЕНТ, 12 янв – Sputnik. Ўзбекистонда суд Насафий тахаллуси остида ижод қилаётган ҳаваскор хонанда Акмалов Азизиддинни жаримага тортди, деб
хабар қилмоқда Интеллектуал мулк агентлиги.
Хабарда айтилишига кўра, бир ой олдин Муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш жамоат бирлашмаси томонидан Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраевнинг “Қора кўзли санамжон” қўшиғини муаллиф розилигини олмасдан ва яхлитлигини бузган ҳолда ижро этгани, уни интернет тармоқларига жойлаштириб моддий манфаат кўриб келаётгани учун “Насафий” устидан Интеллектуал мулк агентлигига мурожаат келиб тушган.
Шундан сунг Агентлик мазкур ҳолат юзасидан Маъмурий судга баённома киритган. Суд Насафийни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177–моддасининг 1-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари яъни 669 000 минг сўм миқдорида жарима жазоси тайинлаган.
Бу Ўзбекистон эстрадасида муаллифлик ҳуқуқи бузилиши бўйича кўриб чиқилган биринчи иш бўлса ажаб эмас. Ушбу соҳада кўриб чиқилган бошқа ишлар ва жарималар ҳақида Интернетда маълумот топилмади.