Қозоғистонлик хонанда ўзбек “юлдузларига” ўрнак кўрсатди

© vk.comКазахский певец Куандык Рахым
Казахский певец Куандык Рахым - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қозоғистонлик ёш хонанда ўзбекистонлик бастакор Мирхалил Махмудовнинг “Азизим” қўшиғини қозоқ тилида куйлади

ТОШКЕНТ, 18 мар – Sputnik. Қозоғистонлик ёш хонанда ўзбекистонлик бастакор Мирхалил Махмудовнинг “Азизим” қўшиғини қозоқ тилида куйлади, деб ёзади troll.uz.

Қизиғи шундаки, қўшни мамлакатлик хонанда қўшиқни қайта куйлаш учун нафақат автор рухсатини олган, балким муаллифни ўз клипида суратга тушишга таклиф қилган.

Бизнингча, ўрнак олишга арзийдиган ажойиб ҳолат. Кўриб турганингиздек, клипнинг ўзи ҳам Ўзбекистонда суратга олинган.

Ўзбекистонлик Дилноза Акбарова ва Жасурбек Жабборовлар бўлса “Азизим” қўшиғини #кўчирмапродакшн услубида ижро этишган.

“Мен авторни қандай топишни билмадим. Улар қўшиқни автор рухсатисиз ижро этишган”, — деб изоҳ берган Дилноза ва Жасурбекнинг продюсери. Муаллифни топа олмаган эмиш….

Ушбу қўшиқ ҳозир Қозоғистонда хитга айланган. Муаллиф оқ фотиҳаси билан ижро этилгани туфайли бўлса ажаб эмас…

Эслатиб ўтамиз, "Азизим" илк бор 1995 йилда чиққан “Масхарабоз миллий” фильмида актерлар Бехзод Назаров ва Лола Элтаевалар томонидан ижро этилган эди.

Янгиликлар лентаси
0