https://sputniknews.uz/20210328/xalq-talimi-vaziri-ota-onalarga-murojaat-qildi-17997974.html
Халқ таълими вазири ота-оналарга мурожаат қилди
Халқ таълими вазири ота-оналарга мурожаат қилди
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ўқувчиларга қулайлик яратиш мақсадида жорий ўқув йилида гибрид таълим тизими жорий этилганини
2021-03-28T14:36+0500
2021-03-28T14:36+0500
2021-04-01T16:40+0500
жамият
таътил
халқ таълими вазирлиги (хтв)
шерзод шерматов
мактаб
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0a/0c/15169357_0:0:3072:1728_1920x0_80_0_0_6624e49d7a2994e659e47e0accc5a72d.jpg
ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ўқувчиларга қулайлик яратиш мақсадида жорий ўқув йилида гибрид таълим тизими жорий этилганини эслатди.Шерматов эпидемиологик ҳолат оғирлашган ҳудудларда, маҳаллий ҳокимлик органларига карантин талабларини кучайтириш чораларини кўриш ваколати берилганини таъкидлаган.Шуни инобатга олиб, ҳудудий ҳокимликлар баъзи туманлардаги мактабларни тўлиқ масофавий таълим шаклига ўтказиш бўйича қарор қабул қилиши мумкин. Ўз навбатида, мактабларнинг маъмуриятига санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этиш бўйича топшириқ берилган.“Пандемия нафақат дунё иқтисодиёти ва таълим тизимига, балки инсонларнинг асабига ҳам салбий таъсир кўрсатаётганига гувоҳ бўляпмиз. Шундай экан, қадрли ота-оналар, жойларда мактаб жамоаси билан ўзаро ҳурматни сақлаган ҳолда, фақат биргаликда ушбу вазиятдан чиқиб кетишимиз мумкинлигини тушунишингизни сўраймиз”, - дея хулоса қилган у.Эслатиб ўтамиз, 29 март кунидан мактабларда 4-чорак дарслари бошланади. Бир неча кундан буён мамлакатда коронавирус билан касаллананиш ҳолатлари кўпаяётгани кузатилмоқда. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат Отабековнинг сўзларига кўра, сўнгги пайтда касалланаётганларнинг 20 фоиздан зиёдини болалар ташкил этмоқда. Шунингдек, у болаларда аниқланаётган касалликда британча штаммнинг иштироки борлигини инкор қилмаган.
https://sputniknews.uz/20210316/toshkentda-covid-19-keng-tarqalishi-sabablari-sanab-otildi-17792609.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0a/0c/15169357_210:0:2941:2048_1920x0_80_0_0_308c7a2d8d50892726dbdadefb32b81e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, таътил, халқ таълими вазирлиги (хтв), шерзод шерматов, мактаб
жамият, таътил, халқ таълими вазирлиги (хтв), шерзод шерматов, мактаб
Халқ таълими вазири ота-оналарга мурожаат қилди
14:36 28.03.2021 (янгиланди: 16:40 01.04.2021) Вазир ота-оналар фарзандини анъанавий ёки уйдан масофавий таълим олиши бўйича ўзлари қарор қабул қилишлари мумкинлигини қайд этган.
ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ўқувчиларга қулайлик яратиш мақсадида жорий ўқув йилида гибрид таълим тизими жорий
этилганини эслатди. Яъни фарзандини мактабга юбориб анъанавий таълим олиши ёки уйдан бепул телевизион “Онлайн мактаб” каналлари орқали масофавий таълим олиши бўйича қарорни ота-оналарнинг ўзи қабул қилади.
Шерзод Шерматов
Халқ таълими вазири
Шерматов эпидемиологик ҳолат оғирлашган ҳудудларда, маҳаллий ҳокимлик органларига карантин талабларини кучайтириш чораларини кўриш ваколати берилганини таъкидлаган.
Шуни инобатга олиб, ҳудудий ҳокимликлар баъзи туманлардаги мактабларни тўлиқ масофавий таълим шаклига ўтказиш бўйича қарор қабул қилиши мумкин. Ўз навбатида, мактабларнинг маъмуриятига санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этиш бўйича топшириқ берилган.
“Пандемия нафақат дунё иқтисодиёти ва таълим тизимига, балки инсонларнинг асабига ҳам салбий таъсир кўрсатаётганига гувоҳ бўляпмиз. Шундай экан, қадрли ота-оналар, жойларда мактаб жамоаси билан ўзаро ҳурматни сақлаган ҳолда, фақат биргаликда ушбу вазиятдан чиқиб кетишимиз мумкинлигини тушунишингизни сўраймиз”, - дея хулоса қилган у.
Эслатиб ўтамиз, 29 март кунидан мактабларда 4-чорак дарслари
бошланади. Бир неча кундан буён мамлакатда коронавирус билан касаллананиш ҳолатлари кўпаяётгани
кузатилмоқда. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат Отабековнинг сўзларига кўра, сўнгги пайтда касалланаётганларнинг 20 фоиздан зиёдини болалар
ташкил этмоқда. Шунингдек, у болаларда аниқланаётган касалликда британча штаммнинг иштироки
борлигини инкор қилмаган.