https://sputniknews.uz/20210316/toshkentda-covid-19-keng-tarqalishi-sabablari-sanab-otildi-17792609.html
Тошкентда COVID-19 кенг тарқалиши сабаблари санаб ўтилди
Тошкентда COVID-19 кенг тарқалиши сабаблари санаб ўтилди
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлик хизматининг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Малика Қудратхўжаева Халқ
2021-03-16T18:56+0500
2021-03-16T18:56+0500
2021-04-01T16:46+0500
жамият
тошкент
covid-19 умумжаҳон пандемияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0c/18/15666033_0:0:3073:1728_1920x0_80_0_0_faece894b900723647cc527356a99411.jpg
ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлик хизматининг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Малика Қудратхўжаева Халқ депутатлари кенгашининг сессиясида пойтахтдаги эпидемиологик вазият ҳақида ҳисобот берди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.Унинг сўзларига кўра, учта туманда карантин қоидаларига масъулиятсизлик билан ёндошиш касалликнинг кенг тарқалишига олиб келган. 16 мартдан Мирзо Улуғбек, Чилонзор ва Юнусобод туманларидаги барча умумтаълим мактабларида онлайн ўқитиш ташкил этилган.Хусусан, 10 март куни Юнусобод туманида жойлашган болалар (ёки таълим) муассасаси тарбиячиси Р. М.да коронавирус аниқланган. Эпидемиологик суриштирувга кўра, тарбиячи хонадонида коронавирус билан касалланган бемор бўлишига қарамасдан, у карантинга риоя этмасдан иш жойига бориб ишлаган. 11 март куни тарбиячи ва тарбияланувчилари коронавирусга тест топширган. 13 март куни 2 нафар тарбиячи, шифокор ва 1 нафар тарбияланувчида COVID-19 аниқланган. Ҳозирда бу ишни Тошкент шаҳар прокуратураси назоратга олган.Бундан ташқари, 5 март куни Мирзо Улуғбек туманида жойлашган таълим муассасаси тарбиячиси М. М.нинг қайнотаси коронавирус билан касалхонага ётқизилган ва 7 март куни вафот этган. 9 март куни жаноза пайтида мазкур таълим муассасасининг бир неча ходимлари иштирок этган ва бу билан муассаса тарбияланувчиларининг соғлиғини хавф остига қўйган.Олмазор туманида жойлашган олий таълим муассасасига қарашли ётоқхонада ҳам 3 нафар талабада бир неча кундан буён тана ҳароратининг кўтарилиши, томоқ оғриғи ва ҳолсизлик белгилари бўлган. Шу боис талабалардан 11 март куни коронавирусга тест олинган. 13 март куни тегишли факультетида касаллик аломати мавжуд бўлмаган 4 нафар талабасида касаллик аниқланган.
https://sputniknews.uz/20210315/ozbekistonda-100-dan-ziyod-kovid-bilan-kasallanish-holati-aniqlandi-toshkent-yana-etakchi-17746315.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0c/18/15666033_74:0:2805:2048_1920x0_80_0_0_3fb92066715bb2e3071c85cdde704a91.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, тошкент, covid-19 умумжаҳон пандемияси
жамият, тошкент, covid-19 умумжаҳон пандемияси
Тошкентда COVID-19 кенг тарқалиши сабаблари санаб ўтилди
18:56 16.03.2021 (янгиланди: 16:46 01.04.2021) Юнусобод туманидаги боғча тарбиячиси уйида коронавирус билан касалланган бемор бўлишига қарамасдан, у карантинга риоя этмасдан иш жойига бориб ишлаган.
ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлик хизматининг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Малика Қудратхўжаева Халқ депутатлари кенгашининг сессиясида пойтахтдаги эпидемиологик вазият ҳақида ҳисобот берди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати
хабар қилмоқда.
Унинг сўзларига кўра, учта туманда карантин қоидаларига масъулиятсизлик билан ёндошиш касалликнинг кенг тарқалишига олиб келган. 16 мартдан Мирзо Улуғбек, Чилонзор ва Юнусобод туманларидаги барча умумтаълим мактабларида онлайн
ўқитиш ташкил этилган.Хусусан, 10 март куни Юнусобод туманида жойлашган болалар (ёки таълим) муассасаси тарбиячиси Р. М.да коронавирус аниқланган. Эпидемиологик суриштирувга кўра, тарбиячи хонадонида коронавирус билан касалланган бемор бўлишига қарамасдан, у карантинга риоя этмасдан иш жойига бориб ишлаган. 11 март куни тарбиячи ва тарбияланувчилари коронавирусга тест топширган. 13 март куни 2 нафар тарбиячи, шифокор ва 1 нафар тарбияланувчида COVID-19 аниқланган. Ҳозирда бу ишни Тошкент шаҳар прокуратураси назоратга олган.
Бундан ташқари, 5 март куни Мирзо Улуғбек туманида жойлашган таълим муассасаси тарбиячиси М. М.нинг қайнотаси коронавирус билан касалхонага ётқизилган ва 7 март куни вафот этган. 9 март куни жаноза пайтида мазкур таълим муассасасининг бир неча ходимлари иштирок этган ва бу билан муассаса тарбияланувчиларининг соғлиғини хавф остига қўйган.
Олмазор туманида жойлашган олий таълим муассасасига қарашли ётоқхонада ҳам 3 нафар талабада бир неча кундан буён тана ҳароратининг кўтарилиши, томоқ оғриғи ва ҳолсизлик белгилари бўлган. Шу боис талабалардан 11 март куни коронавирусга тест олинган. 13 март куни тегишли факультетида касаллик аломати мавжуд бўлмаган 4 нафар талабасида касаллик аниқланган.