https://sputniknews.uz/20210328/ozbekistonda-manaviyat-va-marifat-ishlari-kuchaytiriladi-17992131.html
Ўзбекистонда маънавият ва маърифат ишлари кучайтирилади
Ўзбекистонда маънавият ва маърифат ишлари кучайтирилади
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
2021-03-28T09:09+0500
2021-03-28T09:09+0500
2021-03-28T09:09+0500
жамият
ўзбекистон
президент қарори
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0a/1e/46381975_0:144:2755:1694_1920x0_80_0_0_7d2826bb91c6721bb1bd632fde2dd2ae.jpg
ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.Қарор билан маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари белгиланди. Қарорга кўра, маънавий-маърифий, илмий-ижтимоий мавзулардаги долзарб мақолалар, жамоатчилик вакилларининг илғор фикрлари, шунингдек, мафкуравий жараёнлар таҳлили, соҳага оид янгиликларни тўплаш, тайёрлаш ва тарқатиш мақсадида “oyina.uz” электрон портали ишга туширилади.Портал фаолиятини йўлга қўйиш учун Республика Маънавият ва маърифат маркази тузилмасида Рақамли тарғибот бўлими ташкил этилади.Шунингдек, “Маънавият тарғиботчиси” таълим муассасаси негизида Марказ ҳузурида Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти ташкил этилади.Қарор билан “Тафаккур” ва “Маънавий ҳаёт” журналлари ҳамда “Маънавият” нашриёти Марказ тасарруфига ўтказилди. Маънавият” нашриёти фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун 1 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратилади.Таълим ташкилотларида қуйидаги тартиблар жорий этилади:ҳар бир умумтаълим муассасасида ижтимоий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи лавозимини молиялаштириш учун 2021 йил 1 апрелдан 0,5 штат бирлиги ажратилади ҳамда унинг иш ҳақи миқдори умумтаълим муассасаси олий маълумотли ўқитувчиси учун ўрнатилган базавий тариф ставкаси миқдорида белгиланади;давлат олий таълим муассасалари ва уларнинг филиалларида ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор (директор ўринбосари) лавозими жорий этилади. Бунда, ОТМда мавжуд ёшлар билан ишлаш бўйича проректор (директор ўринбосари) лавозими қисқартирилади.Барча туман ва шаҳарларда Маънавият ва маърифат маскани ташкил этилади.2021/2022 ўқув йилидан олий таълим тизимининг тегишли таълим йўналишлари ўқув режаларига бакалавриат босқичида “Маънавиятшунослик”, магистратура босқичида “Касбий маънавият” фанлари киритилади ҳамда магистратура таълим босқичида “PR-менежер” мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади.
https://sputniknews.uz/20210324/shon-shuhrat-uchun-jinnilik-qilishimiz-shart-emas-nazarbekov-ayrim-ijodkorlarni-tanqid-qildi-17930118.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0a/1e/46381975_153:0:2602:1837_1920x0_80_0_0_f2f5703320a63e4fae3c5decb7b9c18d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, президент қарори
жамият, ўзбекистон, президент қарори
Ўзбекистонда маънавият ва маърифат ишлари кучайтирилади
Мамлакатнинг барча туман ва шаҳарларда Маънавият ва маърифат маскани ташкил этилади.
ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент
қарори қабул қилинди.
Қарор билан маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари белгиланди.
Қарорга кўра, маънавий-маърифий, илмий-ижтимоий мавзулардаги долзарб мақолалар, жамоатчилик вакилларининг илғор фикрлари, шунингдек, мафкуравий жараёнлар таҳлили, соҳага оид янгиликларни тўплаш, тайёрлаш ва тарқатиш мақсадида “oyina.uz” электрон портали ишга туширилади.
Портал фаолиятини йўлга қўйиш учун Республика Маънавият ва маърифат маркази тузилмасида Рақамли тарғибот бўлими ташкил этилади.
Шунингдек, “Маънавият тарғиботчиси” таълим муассасаси негизида Марказ ҳузурида Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти ташкил этилади.
Қарор билан “Тафаккур” ва “Маънавий ҳаёт” журналлари ҳамда “Маънавият” нашриёти Марказ тасарруфига ўтказилди.
Маънавият” нашриёти фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун 1 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратилади.
Таълим ташкилотларида қуйидаги тартиблар жорий этилади:
ҳар бир умумтаълим муассасасида ижтимоий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи лавозимини молиялаштириш учун 2021 йил 1 апрелдан 0,5 штат бирлиги ажратилади ҳамда унинг иш ҳақи миқдори умумтаълим муассасаси олий маълумотли ўқитувчиси учун ўрнатилган базавий тариф ставкаси миқдорида белгиланади;
давлат олий таълим муассасалари ва уларнинг филиалларида ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор (директор ўринбосари) лавозими жорий этилади. Бунда, ОТМда мавжуд ёшлар билан ишлаш бўйича проректор (директор ўринбосари) лавозими қисқартирилади.
Барча туман ва шаҳарларда Маънавият ва маърифат маскани ташкил этилади.
2021/2022 ўқув йилидан олий таълим тизимининг тегишли таълим йўналишлари ўқув режаларига бакалавриат босқичида “Маънавиятшунослик”, магистратура босқичида “Касбий маънавият” фанлари киритилади ҳамда магистратура таълим босқичида “PR-менежер” мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади.